Мавзу режаси



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana30.10.2022
Hajmi0,8 Mb.
#858357
1   2   3   4   5
Bog'liq
ish

Сжаашшд вгакшкҳ
(1894–1938) ўзининг ноѐб истеъдоди, 
жасорати билан миллий адабиѐт ривожида туб бурилиш ясади. ―Ўткан кунлар‖, ―Меҳробдан 
чаѐн‖ роман қаҳрамонлари қисмати ифодаси орқали жамият ҳаѐти, ахлоқини, рус босқини 
арафасидаги халқнинг аҳволи, кайфиятини теран тадқиқ қилди. Буюк тарихга, қудратли 
давлатчилик, маданий, маънавий анъаналарга эга Туркистон ўлкасининг таназзулга юз 
тутиш, рус империясининг мустамлакасига айланиш сабабларини очиб берди. Шу боис ҳам 
унинг асарларини ўқиш тақиқланди. Романлари ва ҳикояларида ҳақиқатни ѐзганлиги учун 
қатағон қурбонига айланди. 
Ўзбек халқининг миллий онгини уйғотишга, унинг янгича маънавиятини шакллантиришга 
ҳисса қўшган истеъдод эгаси 
иешигм
(1897–1938) 20-йилларда большевиклар олиб борган 
сиѐсатга нисбатан мухолифатга ўтгани ва бу қарашларини яширмай шеърларида ошкора 
куйлагани туфайли, совет ҳокимияти томонидан уни миллатчига чиқариб қўйишди. 


270 
Қўйилган айбномаларни исботлаш учун асосий далил сифатида ―Бузилган ўлкага‖ шеърини 
келтирдилар. Чиндан ҳам бу шеърда совет воқелигини мадҳ этиш йўқ. Бу том маънода 
ватанпарварлик туйғуси билан суғорилган шеър. Шеърда улуғ ўлка бошига тушган 
фожиалар, ҳақсизликларга, адолатсизликка қарши, она юртнинг эрки ва озодлиги учун 
курашга ундовчи мисралар бор.
Чўлпон ўзининг ―Кеча ва кундуз‖ романида Туркистоннинг зулмга, жаҳолатга, 
адолатсизлик ва ҳақсизликка тўла ҳаѐтини очиб берган эди. 
Советлар тузуми даврида Ўзбекистонда миллий санъат ҳам ўзига хос йўналишда 
ривожланиб борди. 1918 йилда Ҳамза Фарғонада ―Ўлка Сайѐр‖ сиѐсий гуруҳини ташкил 
этди. М.Қори-Ёқубов, Й.Эгамбердиев, Ҳ.Исломов, М.Кузнецовалар шу театр қалдирғочлари 
бўлди. Ўша йили Маннон Уйғур Тошкентда ―Турон‖ жамияти қошида театр тузди. Бу гуруҳ 
кейинчалик Ўлка Давлат намуна театрига айланди. Шу йилларда М.Қори-Ёқубов томонидан 
биринчи бўлиб ўзбек халқ мусиқа ансамбли ташкил этилди. 1926 йилда эса юзага келган 
биринчи Ўзбек Давлат консерт-этнографик ансамблига атоқли ўзбек хонанда, актѐр, 
созандалари жалб этилиб, 1929 йилда унинг негизида Самарқанд-да Ўзбек Давлат мусиқали 
театри ташкил топди. 
1936 йилда республика санъати ҳаѐтида Ўзбек давлат филармониясининг ташкил этилиши 
билан ижрочилик санъатининг маълум даражада тизимланишига асос солинди. 
Советлар ўлкада фан ривожига эътибор қаратмасалар-да, 20 – 30-йилларда Ўзбекистонда 
бир қатор илмий муассасалар ташкил топди. Туркистон Халқ университети қошида бир 
қанча илмий-тадқиқот институтлари фаолият кўрсата бошлади. Дастлаб, тупроқшунослик ва 
геоботаника, биология, зоология, педагогика ва психология, физика-математика, экология 
илмий-тадқиқот инс-титутлари ишлаб турган бўлса, 20-йиллар охири 30-йиллар бошида 
Тропик тиббиѐт институти, Тиббий паразитология ва гелминтология илмий-тадқиқот 
институти, сув хўжалиги тажриба-тадқиқот институти ва бошқа илмий муассасалар ташкил 
қилинди. 
30-йилларда республика ҳамда минтақада илм-фан равнақига муносиб ҳисса қўшган 
Т.Қори-Ниѐзий, Т.Саримсоқов, С.Сирожиддинов, О.Содиқов, Н.Долимов, Т.Зоҳидов, 
У.Орипов, С.Умаров каби олимлар етишиб чиқди. 
Илмий-тадқиқот муассасалари тармоғи ва илмий кадрлар сонининг жадал ўсиши, олимлар 
олдига янги вазифаларнинг қўйилиши, илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш ва 
уларни мувофиқлаштириб туриш ишларини такомиллаштиришни тақозо қилди. 1932-йилда 
Фан қўмитаси таъсис этилиб, 1940 йилда унинг негизида СССР Фанлар Академиясининг 
Ўзбекистон филиали ташкил этилди. Бу филиал (ЎзФАН) респуб-ликанинг илмий-тадқиқот 
марказига айланди. Унинг таркибига геология, ботаника, кимѐ, сув хўжалиги муаммолари, 
тарих, тил ва адабиѐт институтлари, тупроқшунослик, зоология, физика ва математика 
секторлари, Тошкент астрономия обсерваторияси; иқтисодий тадқиқотлар ва картография 
бюроси киритилди. 
1943-йилда ЎзФАН асосида Ўзбекистон Фанлар академияси (ЎзФА) ташкил этилиб, 
унинг биринчи президентлигига ўзбек математика атамашунослиги асосчиси, замонавий 
ўзбек математик тафаккурининг шаклланиши ва ривожига бебаҳо ҳисса қўшган, ―Асосий 


271 
математик анализ курси‖ номли асари билан Беруний мукофотига сазовор бўлган, 
Ўзбекистон халқларининг маданий ҳаѐти тарихига оид илмий ишлар, ўзбек математика ва 
астрономия илмлари та-рихи, хусусан, Улуғбекнинг астрономия мактабига оид асарлар ѐзган 
олим, академик Тошмуҳаммад Ниѐзович Қори Ниѐзий сайланди. 
Шу тариқа советлар адабиѐт, санъат, фан ривожида ўз манфаатларини ўйлаган бўлсалар-
да, бу йўналишдаги ишлар улар хоҳламаган ҳолда юрт ривожига қисман бўлса-да хизмат 
қила бошлаѐтган эди. 

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish