Мавзу: Режа: Кириш



Download 182,6 Kb.
bet6/6
Sana18.07.2022
Hajmi182,6 Kb.
#818742
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
НОДИРБЕК

(Д х 100) / Ис Бу ерда Д-даромад суммаси
Иқтисодий салохиятнинг фойдалилиги 100 сўм иқтисодий салоҳият қийматига неча сўм фойда тўғри келишини ифодалайди ва унинг аниқланиш формуласи қуйидагича:
(Ф х 100) / Ис Бу ерда Ф-фойда суммаси.
Иқтисодий салоҳият таркибига кирувчи моддалар
самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар иқтисодий салоҳият таркибига кирувчи моддалар (Асосий воситалар, айланма маблағлар, номоддий активлар ва меҳнат салоҳияти) самарадорлигини ўрганишда кўрсаткичлар тизими шаклида фойдаланилади

7-мавзу: «Корхоналар иқтисодий салоҳиятининг таҳлили» мавзуси бўйича ТАЯНЧ ИБОРАЛАР



  • Корхонанинг иқтисодий салоҳияти таҳлили;

  • Моддий ресурслар;

  • Номоддий активлар;

  • Асосий воситалар;

  • Айланма маблағлар;

  • Жорий активлар;

  • Меҳнат ресурслари;

  • Меҳнат ресурсининг баҳоси;

  • Жорий ҳаражатлар;

  • Келтирилган ҳаражатлар;

  • Иқтисодий салоҳият ҳолати;

  • Иқтисодий салоҳият билан таъминланганлик;

Иқтисодий салоҳият самарадорлигиКорхона фаолиятининг умумий натижаси солиқ тўловига қадар молиявий натижада жамланади. Солиқ тўловига қадар фойда – фойда солиғи ва бошқа солиқлар тўловининг обекти бўлганлиги сабабли унинг номланишида “солиқ тўловига қадар” сўзига урғу берилган. Солиқ тўловига қадар фойда суммасидан фойда солиғи ҳамда фойдадан бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар амалга оширилади.
Амалдаги, “Харажатлар таркиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ ушбу жамланган қаторни аниқлаш услубиётини белгилаш мумкин.
Солиқ тўлангунгача олинган фойда, у умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда плюс фавқулодда (кўзда тутилмаган) вазиятлардан кўрилган фойда ва минус зарар сифатида аниқланади:
СТФ = УФ + ФФ – ФЗ
Бу ерда:
СТФ – солиқ тўлангунгача олинган фойда;
ФФ – фавқулодда вазиятлардан олинган фойда;
ФЗ – фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарар.
Йилнинг соф фойдаси, у солиқ тўлангандан кейин хўжалик юритувчи субект ихтиёрида қолади, ўзида фойдадан тўланадиган солиқни ва минус қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда солиқлар тўлангунга қадар олинган фойдани ифодалайди:
СФ = СТФ – ДС – БС
Бу ерда:
СФ – соф фойда;
ДС – даромад солиғи;
БС – бошқа солиқлар.
-жадвал
Соф фойда ва унинг омилли таҳлили
Асосий фаолият натижаси кўрсаткичлари Сатри Ўтган йил Ҳисобот йили Фарқи (+,-) Ўсиши, %
Маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум 010 3 362 225 550 5 180 801 340 1 818 575 790 154.0
Сотилган маҳсулот (иш ва хизмат)ларнинг таннархи 020 2 474 622 038 3 191 287 162 716 665 124 128.9
Маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишнинг ялпи фойдаси (зарари) (сатр 010-020) 030 887 603 512 1 989 514 178 1 131 910 666 224.2
Давр харажатлари, жами (сатр 050+060+070+080), шу жумладан: 040 568 302 199 752 744 444 184 442 245 132.3
Бошқа оператсион харажатлар 070 135 306 333 178 630 359 43 324 026 132.0
Ҳисобот даврнинг солиқ солинадиган фойдадан келгусида чегириладиган харажатлари 080 - - - -
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари 090 - - - -
Асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари) (сатр 030-040+090) 100 454 607 646 1 415 400 093 960 792 447 3.12
Молиявий фаолиятнинг даромадлари: 110
Дивидендлар шаклидаги даромадлар; фоизлар шаклидаги даромадлар; молиявий ижарадан даромадлар; валюта курси фарқидан даромадлар; молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари 120-160 269 112 080 506 789 162 237 677 082 188.1
Молиявий фаолият бўйича харажатлар: 170
Фоизлар шаклидаги харажатлар; молиявий ижара бўйича фоизлар шаклидаги харажатлар; валюта курси фарқидан зарарлар; молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар 180-210 159 047 300 833 455 050 674 407 750 523.9
Умумхўжалик фаолиятидан молиявий натижа 220 564 672 426 1 088 734 205 524 061 779 192.9
Фавқулоддаги фойда ва зарарлар 230 0 0 0 0
Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар) (сатр 220+/-230) 240 564 672 426 1 088 734 205 524 061 779 192.9
Фойда солиғи 250 16 304 363 30 730 577 14 426 214 188.4
Фойдадан бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар 260 40 674 456 83 965 344 43 290 888 206.4
Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари) (сатр 240-250-260) 270 507 693 607 974 038 284 466 344 677 192.1

Корхонада ўтган йилга нисбатан барча кўрсаткичлар бўйича ижобий натижаларга эришилган.


Жумладан:
- сотишдан ялпи фойда суммаси ўтган йилга нисбатан 1 131 910 666 минг сўмга ёки 224.2 фоизга ортган;
- давр харажатлари ўтган йилга нисбатан 184 442 245 минг сўмга ёки 133.2 фоизга ўсган;
- молиявий фаолиятдан даромадлар 237 677 082 минг сўмга ёки 188.1 фоизга ошган;
- молиявий фаолиятдан харажатлар 674 407 750 минг сўмга ёки 523.9 фоизга ортган;
- умумжўжалик фаолияти натижаси 524 061 779 минг сўмга ёки 192.9 фоизга ортган;
- фойда солиғини тўлагунга қадар фойда суммаси ўтган йилга нисбатан 524 061 779 минг сўмга ёки 192.9 фоизга ортган;
- соф фойда суммаси ўтган йилга нисбатан 466 344 677 минг сўмга ёки 192.1 фоизга ортган.

9.12. Бюджетга тўловлар ва ажратмаларнинг таҳлили



Бюджетга тўловлар ва ажратмалар деганда корхоналарнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлари бўйича мажбуриятлари тушунилади. Ушбу мажбуриятлар қисқа муддатли мажбуриятлар ҳисобланади. Чунки қонунчиликка мувофиқ улар жорий даврда қопланиши зарур.
Солиқлар деганда – муайян миқдорларда ундириладиган, мунтазам, қайтариб берилмайдиган ва беғараз хусусиятга эга бўлган, бюджетга йўналтириладиган мажбурий пул тўловлари тушунилади .
Бошқа мажбурий тўловлар деганда – давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий пул тўловлари, божхона тўловлари, шунингдек‚ ваколатли органлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни тўловчиларга нисбатан амалга ошириш учун, шу жумладан муайян ҳуқуқларни ёки литсензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни бериш учун тўланиши лозим бўлган йиғимлар, давлат божи тушунилади .
Солиқларга қуйидагилар киради:
1) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
3) қўшилган қиймат солиғи;
4) аксиз солиғи;
5) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
7) мол-мулк солиғи;
8) ер солиғи;
10) бензин, дизел ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ.
Бошқа мажбурий тўловлар жумласига қуйидагилар киради:
1) давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар:
- ягона ижтимоий тўлов;
- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари;
- давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар;
Республика йўл жамғармасига йиғимлар;
2) давлат божи;
3) божхона тўловлари;
4) айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим.
Соддалаштирилган тартибида тўланадиган солиқларга:
- ягона солиқ тўлови;
- ягона ер солиғи;
- тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ.
Шунингдек, давлат умуммиллий дастурларини амалга ошириш даврида тегишли жамғармалар ташкил этилиши мумкин бўлиб, уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда мажбурий тўловлар белгиланади.
Солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича корхоналарнинг мажбуриятларига қуйидагилар киради:
- ўз солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиши, молиявий ва солиқ ҳисоботини тузиши;
- давлат солиқ хизмати органларига ва бошқа ваколатли органларга имтиёзлар олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши;
- солиқ текширувлари ўтказилаётган вақтда давлат солиқ хизмати органларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш билан боғлиқ ҳужжатлар ҳамда маълумотларни тақдим этиши;
- давлат солиқ хизмати органларининг ва бошқа ваколатли органларнинг ҳамда улар мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариши, шунингдек‚ мазкур органларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги шарт.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг таҳлили қуйидаги босқичда амалга оширилади:
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ишончли ва тўлиқ ахборот манбаини шакллантириш;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича корхона ва солиқ органидаги маълумотларни таққослаш;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўзгариш динамикасини аниқлаш;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва уларнинг таъсирини ҳисоблаш;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар таҳлили юзасидан якуний хулосаларни шакллантириш;
- ички ва ташқи имкониятлардан натижавий омилга таъсир этишини бошқариш юзасидан қарорларни тайёрлаш ва реализатсия қилиш.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг таркиби таҳлили


Кўрсаткичлар номи Сатри Ўтган йил Ҳисобот йили Фарқи (+,-) Ўсиши, %
1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 280 16 304 363 30 730 577 14 426 214 188.4
2. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 290 191 645 223 258 722 106 67 076 883 135.1
шу жумладан: шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ажратмалар 291
3. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи 300 40 674 456 83 965 344 43 290 888 206.4
4. Қўшилган қиймат солиғи 310 271 325 645 417 841 490 146 515 845 153.8
5. Аксиз солиғи 320 - - - -
6. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ 330 - - - -
6. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 340 2 256 400 3 942 012 1 685 612 174.7
7. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 350 213 121 506 313 560 412 82 438 906 146.9
8. Юридик шахслардан олинадиган эр солиғи 360 125 642 301 138 625 410 12 983 109 110.4

Корхонада фойдадан солиқ тўлови ўтган йилга нисбатан 14 426 214 минг сўмга ёки 188.4 фоизга ортган. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ўтган йилга нисбатан 67 076 883 минг сўмга ёки 135.1 фоизга, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ўтган йилга нисбатан 43 290 888 минг сўмга ёки 206.4 фоизга, қўшилган қиймати солиғи 146 515 845 минг сўмга ёки 153.8 фоизга, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи 1 685 612 минг сўмга ёки 174.7 фоизга, мол-мулк солиғи тўлови ўтган йилга нисбатан 82 Солиқ тўловлари динамикаси, уларнинг натижавий кўрсаткичлар билан қиёсий таҳлили



Замонавий талабларга жавоб берадиган солиқ тизимини яратиш иқтисодиётни жадал ривожлантириш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароитлар яратиш, инвеститсия муҳитини яхшилаш ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтиришнинг асосий шартларидан биридир.
Жумладан, бу йўналишда солиқ тизимини такомиллаштириш жараёнида хўжалик юритувчи субектларга нисбатан солиқ юкини изчил камайтириш мақсадида, энг аввало, уларнинг даромадларидан ундириладиган бевосита солиқларнинг салмоғини камайтириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Албатта, солиқ юкини камайтириш натижасида корхоналарда ўз ихтиёрида қоладиган маблағлардан ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, унинг самарадорлигини ошириш мақсадида инвеститсия фаолиятини кенгайтириш ҳамда ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш имкони пайдо бўлмоқда.
Мамлакатимизда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган таркибий ўзгартиришлар ва ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида, жумладан, 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган, солиқ солиш тизимини изчиллик билан соддалаштириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш орқали солиқ юкини пасайтириш каби вазифалар белгиланган.
Ушбу вазифалар ижроси юзасидан, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигининг замонавий услубларини жорий этиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигини ошириш мақсадида жорий 2018-йилнинг 18-июлида Президентимизнинг “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармон билан солиқ тизимини такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишлари белгилаб берилди.
Жумладан, солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникатсия технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш, солиқ тўловчиларга, энг аввало, тадбиркорлик субектларига тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатишга тўлиқ ўтиш вазифаси белгиланди. Бундан кўзланган асосий мақсад, бир томондан солиқ тўловчиларнинг беҳуда қоғоз, йўл ва бошқа сарф-харажатларини камайтирса, иккинчи томондан таъмагирлик каби коррупсия ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.
Шунингдек, солиқ мажбуриятларини бажаришда солиқ тўловчиларга ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш каби вазифалар юқорида айтиб ўтилган эзгу мақсадларни кўзда тутади.
Макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикаси ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил этиш орқали солиқ солиш обектларини тўлиқ қамраб олишни таъминлаш ва солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси эса маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини ошириб, уларнинг мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.
Хўжалик юритувчи субектлар ўртасида “соғлом рақобат”ни таъминлаш ва “хуфёна бизнес” юритиш тартибларини олдини олиш юзасидан ҳам қатор янги тартиблар белгиланмоқда.
Ўтган давр мобайнида хўжалик юритувчи субектларда текширишларни ва уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишларни қисқартириш натижасида қатор ижобий натижаларга эришилди ва бу жараёнлар давом эттирилмоқда.
Хўжалик юритувчи субектлар фаолиятини режадан ташқари ва муқобил текширишларнинг бекор қилинганлиги, ҳисоботларнинг шакли ва топшириш муддатлари соддалаштирилганлиги, янгидан имтиёзлар преференсияларнинг жорий этилиши билан корхоналар ихтиёрида қоладиган маблағлар ҳажми ва уларнинг самарадорлиги ҳисобига, бюджетга тўловлар ва тушумларнинг салмоғидан ўсиш тенденсиялари тобора яққолроқ кўринмоқда.
Хўжалик юритувчи субектларнинг бюджетга тўловлари ҳақидаги ахборотлари молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга маълумотномада ҳисоб-китоб қилинган ва ҳақиқатда тўланган қиймати бўйича акс эттирилади.
- жадвал
Солиқ тўловлари динамикаси
Кўрсаткичлар Йиллар Ўзгариши (+;-)
2017 й. 2016 й. 2015 й. 2014 й. 2017 й. 2016 й.га нисбатан 2017 й. 2015 й.га нисбатан 2017 й. 2014 й.га нисбатан
1. Фойда солиғи 30 730 577 16 304 363 18 845 215 26 043 300 14 426 214 11 885 362 4 687 277
2. Фойдадан бошқа солиқ тўловлари ва йиғимлари 83 965 344 40 674 456 4 443 440 56 999 126 39 290 888 79 521 904 26 966 218

Корхонада фойдадан солиқ ва бошқа солиқлар, тўловлар динамикасидан шуни хулоса қилиш мумкинки, ўтган даврлар бўйича тўловлар суммаси бир мунча ортган. Асосий солиқ ҳисобланган тўланган фойдадан солиқ суммаси ўтган йилларга нисбатан 2016-йилга нисбатан 14 426 214 минг сўмга, 2015-йилга нисбатан 11 885 362 минг сўмга, 2014-йилга нисбатан 4 687 277 минг сўмга ортган.438 906 минг сўмга ёки 146.9 фоизга ортган
Download 182,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish