Агар тизимда ахборот алмашинуви реал вақтларда бўлмаса, автопилотни ишлатиб бўлмайди.
Автопилот тизимида олдиндан киритиб қўйилган траектория бўйича алгоритмлар асосида самолёт ҳаракатини автоматик ташкил этилади.
Самолёт борт компьютери ташқи датчиклардан информация олиб, олинган реал траекторияни хотирадаги траекто-рияга солиштиради ва оғишлар кузатилса зарурий бошқариш сигналларини ишлаб чиқиб, самолетни бошқариш тизимига таъсир кўрсатади ва самолётни белгилаб қўйилган траектория бўйича йўналтиради.

Агар тизим реал вақтларда фаолият олиб бормаса, автопилот тизими маънога эга бўлмай қолади.
1-расм. Автопилот қурилмаси
1-расм. Автопилот қурилмаси
Хозирга келиб автопилот тизимларини автомобилларга хам ўрнатиш масаласи ҳал этилди. Бу тизимлар ҳам реал вақт тизимларига киради.
2. Автопилот автомобилда. Автопилоти мавжуд автомобиллар ҳайдовчи ўриндиғида ҳайдовчи бўлиши керак, чунки баъзи мураккаб ҳолатларда автопилот бошкаришни ҳайдовчига узатади.
Темир йўл транспортида ҳам реал вақт тизимларига асосланган автоматик бошқариш тизимлари кенг қўлланилмоқда. Автоматик бошқариш тизимларини асосий қисмларидан бири информацияларни реал вақт тизимларида олувчи датчикларидир.

Яна бир мисол сифатида ишлаб чиқаришда робототехникани қўлланилишини келтириш мумкин. Агар робот иш фаолияти технологик жараённи бориш тезлигига мос келмаса, натижага эришиб бўлмайди. Робототехника қўлланилаётган ҳар қандай технологик тизим раел вақт тизимларида ташкил этилади. Агар бунга эришилмаса, автоматлаштирилган технологик тизимни қўриб бўлмайди. Бу ерда яна шуни таъкидлаш лозимки, хозирда технологик тизимларни ташкил этишда қўлланилаётган датчиклар ахборотларни катта тезликларда узата олиш имкониятига эга. Масалан, ҳозирги замон энкодер датчиги бурилиш бурчакларини ўлчашда кенг қўлланилмоқда. Улар бир айланани 600-1200 бўлакга бўлиб олиш ва натижани катта тезликда иккламчи қурилмага бериш имкониятига эга.