пулнинг жамият тараққиётида товар муомаласи асосида юзага келган тарихий категория эканлигини тушуниб етмадилар;
улар жамият бойлиги деб қимматбаҳо металларни жамғаришни тушундилар ва «бундай бойлик манбаи савдодир» деган ноўрин фикрга келдилар.
Улар жамият бойлиги меҳнат натижасида вужудга келадиган моддий ва руҳий қадриятлар йиғиндиси эканлигини тушуна олмадилар.
Номинал пул назарияси
Биринчи номиналистлар танга таркибини бузиш (танганинг оғирлик миқдорини камайтир- иш)ни кўр-кўрона мадҳ этувчилар бўлганлар. Емирилиб кетган тангаларни тенг қийматли тангалар билан муомалада бир ҳилда қўланганлигига асосланиб, улар пулнинг металл миқдори эмас, балки унинг номинали муҳимдир деб даъво қилиб чиқдилар.
Номинал пул назарияси
Пулнинг наминаллилик назарияси XVIII асрда пайдо бўлган. Ушбу назария намоёндалари пулнинг товар хусусиятини инкор этдилар. Улар айтадики, пул қиймат ва истеъмол қийматига эга эмас. Пулнинг қиймати унга қўйилган номинали билан белгиланади. Улар метал пуллар емирилиш хусусиятига эга эканлигини таъкидлашди ва қоғоз пуллар тўлов воситаси сифатида мослашувчан ва қулай, айирбошлаш воситаси эканлигини эътироф этишди.
Бу назарияни ривожлантиришга энг катта ҳисса қўшган олим Г.Кнапп. 1905- йилда Кнаппнинг пулнинг давлат назарияси номли китоби нашрдан чиқди.
Кнапп пулнинг номиналлилик назариясини ривожлантирар экан қуйидаги хулосага келди.
Пулни давлат яратади;
Пулнинг асосий функцияси бу тўлов воситаси функциясидир;
Давлат пулга харид қобилиятини беради;
Пулнинг харид қобилияти давлатнинг қонун ҳужжатлари билан белгиланади;
Номинализмнинг асосий хатоси шундаки:
бу назария бўйича пулнинг қиймати давлат томонидан аниқланар эмиш
пул аслини олганда марка, унинг қандай материалдан ясалганлигининг ва нимани акс этиришининг аҳамияти йўқ деган ғояни олдинга сурдилар.Бу билан меҳнат қиймати назариясини ва пулнинг товар эканлигини рад этади.
Пулнинг умумий қиймат эквиваленти сифатида обьектив равишда пайдо бўлиш моҳиятини тушунмай, номиналистлар пулнинг қиймати давлатнинг субъектив ҳоҳиш иродасига боғлиқ дедилар. Номиналистлар пулнинг қиймат ўлчови билан баҳолар масштабини аралаштириб юбордилар.
Номиналистларнинг асосий камчиликларидан яна бири шундаки, улар пулнинг моҳиятини унинг ҳуқуқий асосидан изладилар.