Mavzu: pedagogika fani predmeti va vazifalari. Pedagogikaning metodologiyasi va tadqiqot metodlari


Ўзбекистон Республикасида кадрларни тайёрлаш миллий дастурига «шахс-кадрлар



Download 1,44 Mb.
bet79/80
Sana15.04.2022
Hajmi1,44 Mb.
#554737
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80
Bog'liq
MAVZU

Ўзбекистон Республикасида кадрларни тайёрлаш миллий дастурига «шахс-кадрлар
тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истамолчиги ва уларни амалга оширувчи», - деб ёзилган (1,42 б).
Ўқитувчи танланган пастга ўз муносабатини бир неча восита орқали билдиради.
Биринчидан педагог ўз касб фаолиятига нисбатан ижобий муносабатга эга бўлиши зарур, чунки тескари холларда у кўпгина қийинчиликларга зуч келади.
Иккинчидан - юксак малакали педагог бўлиши учун ўқитувчи касбга оид билимларга эга бўлиши шарт.
Шу билан бирга узи эгаллаган билимларни ўқувчиларга тўлиш етказиш учун ўқувчи педагогик ва психологик ҳамда хусусий методикадан билимларни эгаллаш керак.
Бундан ташқари, хозирги замон ўқитувчисининг дунёқараши кенг, фикрлаши эркин, жамиятимиз хақида илмий тасаввурларга эга бўлиши зарур.
Учинчидан ўқувчи ёки тарбияги касбининг устаси бўлиши учун бир неча касбга оид қобилиятларга ва педагогик техникага эга бўлиши керак.
Педагогик маҳоратнинг мезонлари:

  1. Педагогик ишларда қўлланилаётган усул, восита, шакл ва иш турларининг янгиликлари.

  2. Педагогик амалиётнинг (тажрибанинг) зич янги ютуқларга мослиги.

  3. Узоқ вақт давомида ўзгариб турувчи шароитлар ижобий натижаларини барқарорлиги, долзарблиги, оптималлиги, истиқболи порлоқлиги ва юқори натижага эришишнинг самарадорлилиги.

  4. Ўқитувчининг ўз тажрибасини умумлаштириш ва хамкасблари билан фикр алмашиш кўникмаларини борлиги.



Ўқитувчининг онглилигига, миллий ғоя ва мафкурага содиқлилигига, билим ва фикр доирасининг кенглилигига ўз вазифасига муносабатининг қай даражада эканлигигига эътибор бермоқ керак.
Педагогик фаолият самараси ўқитувчининг педагогик қобилияти қай даражада эканлигига боғлиқ. Қобилият фаолият жараёнида пайдо бўлади ва ривожланади, деб таъкидлайди профессор М.Очилов, ҳамда ўқитувчи қобилиятининг қуйидаги турларини тавсия этади жумладан:

    • ташкилотчилик

    • муомала қила билиш (коммуникатив)

    • дидактик (тушинтира олиш)

    • кузатувчанлик

    • нутқ

    • обрў ортира олиш

    • келажакни кўра билиш

    • перцептив

    • тадбиркорлик

    • диққатни тақсимлай билиш

    • академик

ПЕДАГОГИК МАҲОРАТНИ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ.


Педагогик маҳоратни шаклланиш босқичлари:


3б Ёш мутахассис


2б. Амалий бўлиб 3 йил ишла-
касб хунар кол- даври ОУЮ ши ва тажриба
1б. лежи,Академик нинг бити- йиғиши махорати
ўқувчиларни юқо- лицей ва ОУЮ рувчилари ни ошириш даври
ри синфда ўқиш ўқиб,касбга оид билим ва
пайтига тўғри ке- билимларни ва кўникмани
лади.Касб тан- кўникмаларни малакаларига
лайдилар, маълу- эгаллаб боради- айлантирадилар.
мот йиғадилар, лар
қизиқадилар, но-
муна излайдилар
ўзларини тахлид
қиладилар тайёргар-
лик кўрадилар

Педагог педагогик маҳоратини доимо ривожлантириб бориши керак.


Бу жараённи ҳам бир неча босиқичга (3) бўлиш мумкин.

6-10 йил

Касбий малакасини ошириш имкони бўлади,


д авлат нодавлат ташқилот билан хамкорлик
бўлади, илғор ва новатар сафига кўшилиш
имкони бўлади.

5-6 йил
Ишлаган жойида бор имкониятлардан фойдаланади. Методик кунларида 5-6 йил семинар, очиқ дарсларга катнашади. Уларда шахсий услубий шаклланиб боради

3-5 йил
Ёш мутахассис бўлиб, тажрибали Педагогларга бириктирилиб иш фаолият олиб боради. Доимо ўз устида ишлайди.
.
Хулоса:

Энг қадимги VII асргача бўлган даврда ўқитувчи, устоз, тарбиячи фаолияти, маҳорати, уларнинг жамиятдаги ўрни, ҳақида тўхталиб ўтиш лозим.


Ибтидоий жамоа даврида жамиятдаги кишилар ёш жиҳатдан 3 гуруҳга бўлинар эди.

  1. Болалар ва ўсмирлар.

  2. Ҳаёт меҳнатининг тўла қимматли ва тўла ҳуқуқли иштирокчилари.

  3. Кексалар.

Янги туғилган болани жамоадаги кекса кишилар боқиб ўстирардилар. Бола тегишли биологик ёшга тўлиб, меҳнат қилишни ўрганиб, ҳаётий билим ва малакаларни эгаллагандан сўнг тўла меҳнатчилар гуруҳига ўтган. Ибтидоий бола ўзининг ҳаёт фаолияти жараёнида катталарнинг ишларида қатнашиб, улар билан кундалик муомалада бўлиб тарбияланар ва таълим олар эди. Ўғил болалар катта ёшдаги эркаклар билан, қизлар эса аёлларнинг ишларида қатнашардилар. Кейинчалик ўғил болалар учун алоҳида, қизлапр учун алоҳида тарбия муассасалари – ёшлар уйлари пайдо бўлди. Бу ерда улуғ оқсоқоллар раҳғарлигида яшаш, меҳнат бўйича ўтказиладиган синовларга тайёрланар эдилар.
Ибтидоий жамиятда деҳкончилик турли касб-хунарлар пайдо бўлди. Шу билан боғлиқ равишда тарбия ҳам мураккаблашиб, кўп томонлама ва режали бўла борди. Болалар тарбияси тажрибали кишиларга топшириладиган бўлди. Улар болаларга меҳнат кўникма ва малакаларини ўргатиш билан бир қаторда, пайдо бўлиб келаётган диний урф одатларнинг қоидалари, нақллари билан болаларни таништирар, ёзишга ўргатар эдилар.
Шарқнинг барча гуманистлари Рудакий, Фирдавсий, Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Низомий, Хофиз, Шайх Саъдий, Умар Хайём, Абдурахмон Жомий, Алишер Навоий кишиларни маънавий гўзаллигини, тенгсизлигини куйладилар, инсонпарварлик ғояларини олға сурдилар.
Улар яшаб ўтган давр ижтимоий ва сиёсий зиддиятлар авд олган, ташки душманлар хукуми тез-тез такрорланиб турган, идеологик ҳаётда соҳта тарғибот илдиз отган, халқ эрксиз кашшоқ холда яшаган, китоб ва ёзма манбаалар фақат кўлда кўчириб ёзилган давр эди.
Ана шундай-зиддиятли замонла яшаб ўз мақсади, ҳаётини олға сурган, вазифаларни бажаришга киришган алломалар фан, маданият, тарих, илмий билимлар соҳасида муносиб ўрин эгалладилар.
Мутафаккирлар мустақил дунёқараш, сабр-матонат билан ўтмиш авлодлар билимларини чуқур ўрганиб, ўзлари ҳам меҳнат қилиб турли фанларда янги тушунча ва хулосалар чиқара олдилар. Инсоният тарихи, маданият фани ўзаро алоқадорлигида ўсиб, ривожланиб, бойиб боришини исботладилар. Айниқса педагогика, психология, этика фанларининг мустақиллигига кенг йул очдилар. Таълим-тарбия, мулокат, одоб-аҳлоқ, гуманизм, эстетика тушунчаларини бойитдилар.
Шарқ мутафаккирлари ва алломаларнинг ижодий меросларида ўқитувчи-тарбиячи маҳорати, устоз-шогирдлик ўартларига ҳам алоҳида ўрин берилган.
Абу Наср Фаробий – Х аср шарқ фалсафий фикрларининг энг йирик намоёндаларидан бўлиб, ҳаёт, инсон ҳақидаги таълимотни дастлаб яратувчилардан бири саналади. Ўрта асрнинг бир қанча илмий ютуклари, умуман Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида тараққиёпарвар ижтимоий, фалсафий тафаккур тараққиёти унинг номи билан боғлиқ бўлган. Форобий ўз замонаси илмини барча соҳасини мукаммал эгаллаган. Унинг асарларида одам шахсининг энг яхши ва олийжаноб хусусиятлари, кишилар ҳаётида адолат ўрнатилиши, яхшилик, ақлий камолатига эришувчи инсон ҳақида фалсафий фикрлар ифода этилган.
Абу Наср Форобий устоз ўқитувчига шундай талаб қўяди:
«Устоз шогирдларига катта зулм ҳам ҳаддан ташқари кўнгилчанглик ҳам қилмаслик лозим».
Чунки ортиқча зулм шогирдда устозга нисбатан нафрат уйғотади-ю, устоз жуда ҳам юмшоқ бўлса шогирд уни менсимай қўяди ва у берадиган билимдан совуб ҳам колади. У ўқувчига болаларнинг феъл атворига қараб тарбия жараёнида «қаттиқ» ёки «юмшоқ» усуллардан фойдаланишни маслаҳат беради. Унинг фикрича:

  1. Тарбияланувчилар ўқиш-ўрганишга мойиллик билдирсалар, уларга таълим тарбия жараёнида юмшоқ усул қўлланилади.

  2. Тарбияланувчилар ўзбошимча итоатсиз бўлсалар, каттиқ усул (мажбурлов) қўлланилади.

Абу Али ибн Сино жаҳон маданиятига катта ҳисса кўшган машҳур энциклопедист олим. Табиатшунос, файласуф, астраном, математик мусиқашунос, хуқуқшунос, филолог, ёзувчи ва шоир. Европада Авициенна номи билан машҳур бўлган Ибн Сино жаҳон фани тараққиёти тарихида муҳим рол ўйнайди.
Ибн Синонинг гуманистик таълимида биринси масала инсон камолатидир, инсонни оламдаги мавжудодлардан юқори қўйишдир.
Абу Али ибн Синонинг ижодий фаолияти жуда ҳилма-ҳил ва рангбарангдир. Унинг асарларида фалсафа, тарих филология, этика, педагогика, психология, шеърият, табобат, терапия, хирургия, диагностика, гигиена ва табиатшунослик фанларнинг ҳар қайсисига доир мустақил фикрлар ва хулосалар бор. Ибн Сино буюк олим. У инсон ақлининг ҳар томонлама ривожланишига табиат сирлари ва ҳақиқатни билиш мумкинлигига қаттиқ ишонган. Исботлаб мисоллар келтирган. У ўзининг илм-фан соҳасидаги катта фазилатлари билан жаҳон маърифати ва маданиятининг намоёндаси сифатида танилди.
Ибн Синонинг таълим ва тарбия соҳаларидаги бой мерос ўз даврида жаҳолатга қарши курашда жуда катта прогрессив аҳамиятга эга бўлди. Улуғ зотнинг талай асарларидаги ғояларини олимларимиз, педагогларимиз ҳамон ўрганмоқдалар, амалий ҳаётга тадбиқ этмоқдалар.
Буюк аллома Ибн Сино болага билим бериш ўқитувчининг маъсулиятли бурча эканлигини таъкидлайди. Унинг фикрича болалар билан муомолада босиқ ва жиддий бўлиш, берилаётган билимнинг болалар қандай ўзлаштириб олаётганига эътибор бериш кабилар муҳимдир.
Ибн Сино ҳақиқий олим бўлганлиги сабабли тилга доир кўпгина асарларни юзага келтирди. Абу Али Ибн Сино фаннинг қайси бир соҳасига қўл урмасин, унга фалсафий тус берди. Унинг шоир ва адиб сифатида ёзган асарлари ҳам ўзининг фалсафий жиҳатдан чуқур ғоялари асосида суғорилганлиги билан кўзга ташланиб туради.
XI асрда яшаб ўтган алломалардан бири Юсуф Хос Хожиб ҳам ўз ижодида илм аҳилларини, устозларини улуғлайди. «Қутадғу билиг» асарида илм аҳли улуғланади. Унинг ёзишича:
Тағин бир тоифа донишманд доно,
Улар илми элга маъал доимо,
Эъзозла уларни то бор имконинг,
Билимларин ўрган токи бор онинг.
Булардир ҳақиқат таянч тиргагинг.
Абу Райҳон Берунийнинг қарашлари прогрессив мазмун касб этади. Мутафаккирнинг гуманист қарашларида ростгуйлик билан адолат химмага эга бўлган сифатлардир. Олим хулқларни яхши ва ёмон хулқлар деб 2 қутбга бўлиб кўрсатади. Унинг фикрича яхши хулқлар-ростгуйлик, адолат, мардлик, ботирлик, химмат ва шу кабилардир. Бу ҳақида у шундай дейди: ҳамманинг табиатида адолат бевосита севимли ва ҳамма унинг яхшилигига қизиқадиган бўлгани каби ростгуйлик ҳам шундай, лекин ростгуйликнинг ширинлигини татимаган ёки ширинлигини билса ҳам, тотишни истамайдиган киши уни севмайди.
Умар Хайём – ўзининг жаҳоншумул илмий асарлари билан эмас, нози р поэтик асарлари-рубоилари билан оламга машҳур бўлди. Шоир ўз рубоиларида олам сирлари ҳақида фикр бритди, зўравонликни, жаҳолатни, риёкорликни фош этди, шахс эркинлигини куйлади. Умар Хайём инсонни улуғлади, дунёдаги энг олий мавжудот сифатида қўллади.
Умар Хайём дунёкарашида инсон ва унинг хаётий муаммолари, инсон ҳаёти билан боғлиқ бўлган ташвишлар, гуманизм масалалари марказий ўрин эгаллади.
Умар Хайём кишиларни аҳиллик ва дўстликка, иттифоқликка чақиради, ҳар қандай мушкул ишни ҳал қилишда иттифоқлик, дўстлик жуда катта куч эканини қайта-қайта таъкидлайди.
Шарқ мумтоз маданиятининг бутун дунёга машҳур намаёндаларидан бири Саъдий Шерозий таълим-тарбияда муаллимнинг талабчанлиги билим ва тарбия беришда қаттиққуллик бўлишининг тарафдори бўлган.
«Гулистон» да устоз шогирд муносабтига оид ҳикоят келтирилади. «Бир одам кураш санъатида зўр маҳорат қозонди, у 300 хийлани билар ва ҳар куни бир ҳийлани ишлаит курашар эди. Шогирдларидан бирига 299 ҳийлани ўргатди. Аммо бир ҳийлани ўргатмади. Устознинг ҳурматини билмаган шогирд устоздан ҳам устунлигини айтиб мақтанади. Бу сўз подшога ёқмайди. Улар кураш тушмоқларини буюради. Устоз охирги ҳийласини ишлатиб шогирдини енгади. Устоз ҳурматини билмаган шогирд эса халойиқ ва подшоҳнинг нафратига учрайди».
Муаллим – устозга нисбатан ҳурматда бўлишининг ифодаси шуки, шогирд муаллимдан олдин юрмаслик унинг ўрнига бориб ўтирмалик лозим. Машғулотлар давомида ўқувчилар муаллимдан узоқ бўлмасинлар, улар ораси ўқ-ёй оралиғида бўлсин, мана шунда илмга интилувчиларни ўз устозларига ҳурмати маълум бўлади.
Соҳибқирон Амир Темур ҳам ўз ҳукумронлиги даврида илм аҳллари, муаллимларга ҳурмат билан қарайди. Кишиларга мансаб беришда ҳам уларнинг илмларини ҳисобга олади. Жамиятнинг ривожида уларнинг ўрни муҳим деб билади. Кўплаб мадрасалар очади, уларга муаллим ва муддарислар тайин этади. Ўзининг устозларини ҳам жуда қадралайди.
Алишер Навоий ўзбек халкининг улкан шоири ва мутафаккири, улуғ олим ва давлат арбоби, жаҳон адабиётининг сиймоларидан бири. Шоир бутун ҳаёти ва фаолиятида инсоннинг бахт-саодати учун курашган. Навоий ўзининг ҳамма асарларида инсоннинг ер юзидаги ҳақиқий инсон деган номини юқори даражага қўяди, инсон ҳуқуқи билан яшашни, инсон шахсининг озодлигини ёқлайди.
Алишер Навоий ижодида ҳам устоз масалаларига кенг ўрин берилади. У ёшларга чуқур билим бериш учун муаллимлар, муддарислар ҳамда устоз мураббийларнинг ўзлари ҳам билимли ва тарбияли бўлиши зарурлигини уқтиради. У нодон мутассиб жоҳил домлаларни танқид этади ва ўқитувчи маълумоти ўқитиш йулларини биладиган муаллим бўлиши зарур дейди. Масалан: «Махбуб ул қулуб» асарида мактабдорлар ҳақида фикр бритар экан, уларни ўта қаттиққўл жоҳил ва таъмагирликларини қоралайди. Дарахақиқат жоҳил муаллимлар гуноҳсиз ёш болаларга жафо қилувчидир. У ёш болаларнинг азоблашга, калтаклашга ўрганган. Ғазабли, қоши чимирилган, гуноҳсизлар билан аччиқланишга одатланган. Уларнинг кўпчилигида кўнгил қаттиқ қўллиги ва таъб хасталиги ошкор. Шу жиҳатдан олганда болаларда унинг ҳақи кўп, агар шогирд улғайгач подшоҳлик мартабасига эришса ҳам ўз муаллимига қуллик қилса арзийди, шунинг учун хам Алишер Навоий ёзади.
Ҳақ йулида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганч ила.
Хусайн Воиз Кошифий ўз асарларида усто-шогирд муносабатларига кенг тўхталади: «Агар шогирдликнинг биноси нимани устига қурилади деб сурасалар ирода устига деб жавоб бергин. Агар ирода нима деб сурасалар самоъ ва тотатдир деб айтгин. Агар самоъ ва тоат нима деб сурасалар нимани устоз айтса уни жон қулоғи билан эшитиш, чини билан қабул қилиш ва вужуд аъзолари орқали амалда адо этишидир деб айт». У шогирдликнинг 8 та одобини кўрсатади:

  1. Биринчи бўлиб салом бериш.

  2. Устознинг олдида оз гапириш.

  3. Бошни олдинга эгиб туриш.

  4. Кўзни ҳар томонга югуртирмаслик.

  5. Гап сўрамоқчи бўлса олдин устоздан ижозат олиш.

  6. Устоз жавобига эътироз билдирмаслик.

  7. Устоз олдида бошқаларни ғийбат қилмаслик.

  8. Ўтириб туришда ҳурмат сақлаш.

Кошифий устозлик шартларини ҳам кўрсатади. «Билгилким ҳеч бир иш устозсиз амалга ошмагай ва кимки устозсиз бир ишни қилур эрса ул ишни асоси мустаҳкам бўлмайгай».
Машҳур алломанинг фикрларидан шу нарса кўриниб турибдики, ўқитувчилик ер юзидаги ҳар қандай касбдан кўра юқорироқ турадиган жуда фаҳрли касб деб ҳисобланган ва унга жуда катта аҳамият берилган. Шундай экан бугунги кунда ҳам ўқитувчига ҳурмат билан қараш лозимлигини талаб қилинади. Албатта бунда ўқитувчининг ўзи ҳам жамиятда қандай муҳим вазифани бажараётганлигини тушуниб олиши ва ўз қадр қимматини яхши билиб ишлаши зарур. Ўқитувчи соф виждонлиги, ишчан, саботли, ўқувчиларга ўзи сингдириш лозим бўлган фазилатларга жонли намунаси, кенг маълумотли ва меҳнатсевар киши бўлиши лозим. У ўз ишини беҳад севиши, ўқувчиларга баъмисли оталардек муомала қилиши, уларда билимга ҳавас туғдириши зарур. Ўзи намуна кўрсатиб ўқувчиларни ўзига эргаштириш ўқитувчининг энг биринчи вазифасидир.


Инсоният тинимсиз ривожланиб бормоқда. Ана шу ривожланишга ъамоъанг бщлиш, тараққий этган давлатлардан ортда қолиб кетмаслик бугунги куннинг долзарб масаласидир. Янги техника ва технологияларни кимлар бошқаради?
Ана шу бошқарадиганларни кимлар тарбиялайди. Ким билим ва кўникма беради?

Б
КУТИЛАДИГАН ЖАВОБ


у саволларга жавоб эса битта бўлади – Ўқитувчи устоз муаллим. Ўқитувчининг жамиятидаги ўрни ниҳоятда муҳим. Шунинг учун ҳам ўқитувчи ўз билимларини болаларга ўргатиш учун тайёрланиши, ўқимишли киши бўлишининг ўзигина кифоя қилмайди. У аввало болаларни севиши, ўзини болаларнинг отасидек ҳис қилиши ҳамда уларнинг тарбияси ва ўсишга оид бўлган нарсаларнинг ҳаммасини ўзининг вазифаси деб билиш керак. Чунки бола ўз табиати билан фаол кучга эга. Ўқувчиларга бу кучларни машқ қилдириш учун зарур бўлган материални бериш ўқитувчининг вазифасидир.
Ўқитувчи раҳбарлик ролини ўйнагандагина болаларда ташаббускорликларни ўстириши ва уларни билимлар билан қуроллантириши мумкин. ўқувчиларни ўқитиш жараёнида пухта ишланган ўқув режаси ва яхши дарслик таълим махмунини такомиллаштиришнинг асосини ташкил этади.
Дарҳақиқат, таълимнинг муваффақиятли бўлиши дарслик, ўқитиш методлари ўқитувчига боғлиқ. Яхши ўқитувчи ўз фанини мукаммал эгаллаб олган бўлиши, касбини ва болаларни севиши керак.
Ўқитувчи тарбия ишида болалар мураббийсидир. Ўқитувчи иши бошқа ишларга қараганда кўпроқ доимо ҳайратланиш ва завқланишни талаб қилади. Ташқаридан қараганда ўқитувчининг роли оддий ва содда, бироқ у ўз меҳнатининг юксак ижтимоий аҳамиятини тушуниши лозим. Ўқитувчиларга доимо зўр ҳурмат ва ғамхўрлик билан қарашга ҳамиша эътибор бериш зарур. Чунки ўқитувчи бирор фандан дарс берибгина қолмай, балки тарбиячи ҳамдир. У ўз ксбини севиши, тарбия ишига зўр маъсулият билан қарашли, маълумотли бўлиб педагогика билан психологияни билиш, педагогик маҳоратга, педагогик одобига эга бўлиши лозим.

  1. Йўналтирувчи савол:

Таълим тарбия берувчичларни қандай ном билан атаймиз

Устоз
Педагог


Муаллим
Ўқитувчи
Мураббий
Тарбиячи
Домла
Отин ойи
Пир

Таълим тарбия олувчиларни қандай ном билан атаймиз

Шогирд
Ўқувчи


Талаба
Тарбияланувчи
Сабоқ олувчи
Тингловчи
Мурид




Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish