3. Педагогик маҳорат асосларини эгаллаш тамойиллари.
Ўқитувчилик касбини ўргатиш мумкин эмас, аммо уни ўрганиш мумкин. Педагогик маҳоратни шакллантириш ўқитувчи ларни тайёрлашда марказий ўрин эгалайди. Шунинг учун психология—педагогика предметлари олий мактабда ўқитувчиларни тайёрлашнинг диққат марказида бўлади.
"Педагогик маҳорат асослари" курсини ўрганишда қуйидаги принципларга асосланилса, бу фаолият муваффақиятли амалга ошади.
1. Ўқитишда умумий ёндашув тамойили - бу тамойил шундан иборатки, билим бошдан кечирилган амалий тажриба асосида эгалланади. Машғулотлар шундай тузиладики, мавзунинг назарий холати мунозарада англанилади, кейин педагогик қобилиятни ўстирувчи машқлар ўйналади, охирида, муоммонинг муҳимлиги педагогик тренингларда англаб етилади.
2. Актив коммуникация тамойили - бу билимлар системасини қайта ишлашни ўз ичига олади ва талабаларни активлаштиришга қаратилган бўлади: ролли ўйинларни ўтказиш, мусобақа, фаолият демонстрация қилинган фрагментнинг муҳокамасидан, талабаларни дарсни ташкил қилишга жалб этишдан иборатдир.
3. Педагогик фаолиятни қисмларга бўлиб ўрганиш тамойили - психофизиологик ва педагогик тренинглар орқали аста-секинлик билан алоҳидаги усулларни эгаллаш. Ҳар бир талаба ўқув йили давомида қандай тушунча, малакани эгаллаши зарурлигини билиши лозим. Дастлаб, биринчи курс талабаси ўзининг, ташқи кўриниши, нутқ, педагогик муомала маданияти ташкилотчилик техникасини бошқариши лозим.
4. Педагогик техника ва вазифаларни ривожлантиришда малика ва кичик дарс беришдан ижодий фойдаланаш.
5. Йўналиш бўйича ёндашув, машғулотларда мутахасисликни ҳисобга олиш,
педагогик маҳоратни шакллантириш.
6. Билим ва малаканинг ўзаро боғлиқлик тамойили—бунда институтнинг лаборатория дарсларини, мактабларда педагогик амалиётни ташкил этиш киради.
Педагогик маҳорат институт хаётини педагоглаштирилганда муваффақиятли кечади. Айниқса талабалар билан тугаракларда, клубларда, студияларда ишлаш фойдалидир. Фақат олий мактабнинг ҳамма педагогик жамоаси ва талабаларнинг ўзаро биргаликдаги фаолияти келгусидаги педагогда юқори педагогик маҳоратни ривожлантишга қаратилган бўлиши лозим.
. Қуруқ, эҳтироссиз?, тор (қисқача) "информация" берувчи дарслар илмий ва тажрибавий режа бўйича кам таъсир кўрсатади. Шунинг учун ўқитувчи нинг ўз ҳиссиётларини ифодалай олиши, уларни ўқувчи сезадиган ва ўзига тортадиган қилиш мухим роль ўйнайди.
Ўз ҳиссиётларини яратишда ўқитувчи нутқ воситасининг интонацияси, фонетикасидан, имо-ишоралари, мимикадан ва ифодали гавда тузилишидан фойдаланади.
Нутқ орқали ўқитувчининг ҳиссиёти ўқувчилар томонидан бошдан кечирилиши, у орқали ўзининг муносабатини, аҳлоқий қадриятларни ўқувчиларга ўтказади. Бундай миссий гармонияга эришиш натижасида у ўқувчининг миллий дунёсига актив таъсир кўрсатади, унинг билиш ва амалий фаолиятида ўзига хос катализатор ҳисобланади. Хоҳлаган ўқитувчи билиши лозимки, шахснинг эътиқоди ҳиссиётсиз амалга ошмайди.
Амалий ўқув тарбия ишларда ўқитувчи ҳиссиётининг турларини, уларнинг хусусиятларини ва ўзига хослигини билиши зарур. Инсоннинг маънавий дунёси—бу жуда хилма-хил ва бетўхтов ҳаяжонлардан ва ҳиссиётлардан иборатдир. Ҳиссиёт ҳамма дунёвий сезгиларимизга ва дунёвий муносабатларимизга кириб келади. Буюк рус педагоги К.Д. Ушинский айтганидек ҳиссиётда одамнинг бутун турмуш-тарзи, тарихийлиги хам ифодаланади.
Тафаккур ва хиссиёт "бош" ва "юрак" нинг ўзаро уйғунлигига ўқитувчи нинг педагогик маҳоратига асосланади.
Ҳиссиётни биринчи ва иккинчи даражага ажратиш мумкин.
Инсоннинг биринчи даражали ҳиссиёти эволюциянинг биологик қатламида шаклланади ва ривожланади, у ҳайвонлардагидек инстинкт ва сезгилардан иборат бўлган ҳиссиётдир.
Иккинчи даражада, инсонларга хос бўлган ҳиссиёт ижтимоий асосда юзага келади.
Педагогик ва психологик фанларда инсонларга хос ҳиссиётларни юзага келтирадиган предметлар асосида фарқланади. Масалан; ахлоқий нормалар, меҳнат, ақлий, амалий, эстетик ҳиссиётларнинг борлиги тўғрисида гапирадилар. Теварак атрофнинг предмети сифатида аниклаш—уларни мазмунига кўра бирлаштириш демакдир.
Б. Спиноза: "Қониқтирадиган ёки қониқтирмайдиган , ижобий ёки салбий ҳиссиётдан бошка ҳиссиёт йўқ" - деган эди.
Ижобий ҳиссиётга - гўзал ва юксак ҳислиримиз киради.
Салбийга эса - ахлоқсизлик ва пасткашлик киради. Улар орасида эса трагедик ва комик ҳислар мавжуд.
Тарбия жараёнида кишининг турли қобилиятлари ривожланади.
Тарбия қоидалари :
■ тарбиянинг маълум мақсадга қаратилганлиги;
■ тарбиянинг инсонпарварлик ва демократик қоидаси;
■ тарбиянинг ҳаёт билан, меҳнат билан боғлиқликдаги қоидаси;
■ тарбияда миллий-маданий ва умуминсоний қадриятлар устиворлиги қоидаси;
■ тарбияда ўқувчиларнинг ёш ва шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш қоидаси;
■ изчиллик, тарбиявий таъсирнинг бирлиги ва узлуксизлиги қоидаси.
А.В. Луначарский "ақлли ва тажрибали ўқитувчи учта саволга жавоб беришда: қандай қилиб иродани тарбиялаш керак, қандай қилиб характерни шакллантириш керак, қандай қилиб бирдамликни ривожлантириш керак, — деган саволга битта кучли сўз билан — меҳнат орқали" деган жавоб борлигини пайқамаслиги мумкин эмас.
Эътиборингиз учун
рахмат
Do'stlaringiz bilan baham: |