Мавзу. Педагогик қобилят. Педагогнинг коммуникатив қобиляти


Комммуникатив таъсир кўрсатишнинг ўзига хослиги



Download 146,02 Kb.
bet2/3
Sana16.03.2022
Hajmi146,02 Kb.
#494179
1   2   3
Bog'liq
12-Мавзу

2. Комммуникатив таъсир кўрсатишнинг ўзига хослиги.
Коммуникатив ўзаро таъсир этиш самарасини оширувчи омиллар.
Мулоқот техникасини билиш ўқитувчига ҳар бир вазиятда ўз ҳатти-ҳаракатларини тўғри ташкил этишига ёрдам беради. Ўзаро таъсир учун танланган нотўғри педагогик ҳатти-ҳаракат ёки нотўғри мулоқот шаклини қўлланилиши, яъни мулоқотга уни амалга ошириш нуқтаи назардан тайёрланмаганлик, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида келишмовчиликларга сабаб бўлиши мумкин. Коммуникатив ўзаро таъсир самарадорлигини оширувчи қуйидаги воситаларга тўхталиб ўтамиз: мулоқотга мослашиш мушакларнинг сафарбарлиги, ташаббускорлик, роллар позистиясидан оқилона фойдаланаш, имо-ишора, ҳар бир фикрни олдингисига нисбатан баландроқ товуш билан бошлаш, мулоқотнинг кўп қатламлигини эътиборга олиш.
Мулоқотга мослашиш-ибораси К. С. Станиславский томонидан киритилган бўлиб, у ҳал этилаётган масала ва педагогик вазият хусусига мослашган руҳий мимика ва пантамимика, нутқ ва ҳаракат усуллари системасини танлаб мулоқот таркибини ташкил этишни англатади. Инсоний мулоқатнинг ҳар қандай акти объектга мослашлар системасидан иборат бўлади. Профессионал коммуникатсияда мослашиш ўзаро таъсир этиш самарасини оширади.
О. Кнебель мослашишни "кишилар мулоқотининг ички ва ташқи шакли" деб тасвирлайди, бунда у бир-бирига қўллайдиган руҳий юришларни бир кишининг иккинчисига таъсир этиш танланувчанлик хусусиятига эга эканлигини назарда тўтади. Бу ҳақда А. С. Макаренко "Мен бери кел" ни 15-20 оҳангда айтишга ўрганганимда, ва юз ифодам, гавда ва товушимни 20 дан ортиқ, ҳолатга солишга муваффақ бўлганимдагина ўзимни ҳақиқий маҳоратимни сеза бошладим. Шундагина кимдир мени олдимга келиб зарур нарсани сеза олмаслигидан қўрқмайдиган бўлдим", деб ёзган эди. Коммуникатив мослашиш педагогик мулоқатда муҳим рол ўйнайди, чунки педагогик вазиятлар одатда жуда тез ривожланади ва бутун педагогик жараён ҳаракатланувчи коммуникатив система сифатида гавдаланади. Уни самарали бошқариш педагог томонидан мулоқот учун кетма-кет мослашувларни топа олинишига боғлиқдир.
Ўқитувчи ўзида ҳар бир янги педагогик вазиятга коммуникатив мослашувлар системасини жуда тез кирита олиш малакаларини ўзида шакллантириш зарур. Таъсир кўрсатишнинг ҳар бир методи мулоқатга мослашиш системаси билан биргаликда ўзгача оҳанг, аҳамият, куч ва йўналиш касб этади.
Мушаклар сафарбарлиги ҳар қандай сўзга чиқишнинг зарурий шаклидар. У диққатнинг бир мақсадга қаратилгани ва демак, нигоҳ йўналиши, кўз қарашлари, нафас олиш ва умуман мушакларнинг умумий сафарбарлиги ва айнан елка, умуртқа системасининг ихчамлигидир. Бу гавданинг ишчан ҳолати бўлиб уни содир бўлган ва тез орада содир бўладиган тўсиқларни енгишга тайёр эканлигидир.
Мушаклар сафарбарлиги ҳар қандай педагогик таъсир кўрсатишнинг дастлабки қисмида ҳам зарур, у педагогнинг мулоқотда фаол ва ташаббускор бўлишига ундайди. Нутқли таъсир кўрсатишни болаларда акс этадиган умумий коммуникатив ҳолат билан мустаҳкамлайди. Мушаклар сафарбарлигини нутқли таъсир этишидан илгарироқ вужудга келтириш маъқулдир. Шундагина мулоқотга болаларда ҳам ички сафарбарлик яратилади, ва унинг одатдаги асослари янада мустаҳкамланади. Бу ўринда нотиқлар учун қуйидаги тавсияномани Ўқитувчилар учун ҳам тегишли эканлигини эслаш ўринлидир: мингбар томон бораётган нотиқ ҳозир ҳамманинг диққати унга қаратилишини сезади. Шунинг учун ҳам, у ташқи кўриниши билан, ўзининг ҳаракатчанлиги, тингловчиларга муҳимроқ ахборотни айтишга тайёрлиги ва бунга ҳоҳиши борлигини ҳам намойиш қилишга интилади. Нотиқнинг юришида хижолат тортиши, журъатсизлиги ёки бефарқлигининг сезилиши жуда ёмондир". (Кан-Калик стр. 125). Бу мулоқатга тайёргарлик кўришининг умумий "ташқи" манзараси бўлиб, у тингловчиларга мойилликни вужудга келтиришнинг энг зарур созловчисидир.
Педагогик системада-ташаббускорлик педагогнинг энг муҳим коммуникатив вазифаси сифатида намоён бўлади. Табиийки, ташаббус кўрсатиш шакллари турлича бўлади. Улар ҳозирги фаолиятдаги ҳиссиётлар ва билим жараёнида яратилади ва педагогик вазиятларни ўзгариб туриши натижасида улар ҳам ўзгариб боради.
Педагог ташаббускорлиги икки кўринишда бўлиши мумкин: а) педагог очиқдан очиқ фаолият (мулоқат) ташаббускори сифатида намоён бўлади; б) У ўз фаолиятини яширин ташабускори сифатида кўрсатади (ўқувчиларда бирор фаолиятга зарурат туғдириш. Бунда ўқувчилар ўзларини ташаббускор деб ҳисоблайдилар).
М улоқотда бир томондан ташаббусни қўлдан бермаслик иккинчи томондан эса мулоқотдаги мослашишлар системаси орқали бу ташаббускорликни бошқариш, унга зарур коммуникатив вазият шаклини бериш зарур. Худди шу маънода авторитар ташаббус болалар ташаббусини яратувчи демократик яширин авторитарлик деб фикр юритиш мумкин.
Педагогик муносабатларнинг бошланғич даврида коммуникатив ташаббускорлик жуда муҳимдир. Педагог синфга нисбатан ўзига хос коммуникатив ҳужумни амалга оширгандагина, коммуникатив устунликда эришиши мумкин.
Педагогик мулоқотда қўлланаётган роллар позицияси қуйидагича талабларга жавоб бериш зарур: а) ҳал этилаётган комуникатив вазифага мос бўлиши; б) педагог ва ўқувчи ўртасида шаклланган ёки таркиб топаётган ўзаро муносабатларга мос бўлиши; в) ўқитувчи нинг индивидуал-педагогик ижодкорлигига мос бўлиши; г) тарбияланувчиларни индивидуал хусусиятларига мос бўлиши.
Имо-ишора педагогик мулоқотнинг фаоллаштирувчи, унинг таъсирчанлигини оширувчи восита бўлиб, у педагог коммуникатив маданиятининг муҳим қисми бўлиб ҳисобланади. Имо-ишора таъсир кўрсатишни янада кучайтиради, тинловчиларда маълум ҳиссий кайфият яратади, баён этилаётган ахборотга нисбатан ўқитувчи нинг шахсий муносабатини билдиради. Имо-ишора аҳамиятли ва маъносиз каби турларга булинади. Агар биринчиси педагогнинг нутқли коммуникацияси самарадорлини оширса, иккинчиси эса ўқувчиларни мулоқот жараёнининг муҳим вазифаларидан чалғитади.
Нотиқ ўз сезгиларини пайқаши бошқаларни қизиқтиришнинг кучли воситаси эканлиги унутмаслиги зарур. Лекин, кўп ҳолларда нотиқ ўз сезгиларини қандай яшириб туришига қараб тингловчиларни жуда тез жонлантириб юбориш мумкин. Шунинг учун ҳам педагогик ўзаро таъсир кўрсатишда мулоқотнинг бошқа воситаларининг аҳамиятини ҳам кўрсатиб ўтиш зарур. Ҳар бир фикрни олдингисидан баландроқ товуш билан бошлаши ҳам педагогик мулоқот таъсир кучини оширувчи воситадир. Бу усул мулоқотда ташаббусни қўлдан бермасликни, ўқувчилар диққатини муҳим нарсага қаратишга ёрдам беради ва айниқса, янги мавзуни тушунтиришда нутқнинг таъсир этиш буёқларини ранг-баранг қилади. Бу эса, дарснинг педагогик самарасини янада оширади. Куатишларнинг кўрсатишича, материални зерикарли (бир оҳангда) баён этиш, ўзлаштиришни 35-55 фоизга камайтирган.
Педагогик мулоқотнинг кўп қатламлигини эътиборга олиш ҳам унинг таъсир кўрсатиш кучини оширувчи воситадир. Ўқитувчи бир вақтнинг ўзида бутун синф билан ва ҳар бир ўқувчи билан, ўқувчи орқали эса бутун синф билан мулоқотда бўлади. Бир ўқувчи билан мулоқотда бўлган ҳолда (дарсда ниманидир тушунтириш, ишонтириш) ўқитувчи ўз эътиборини тўла ана шу ўқувчига қаратиб қўйиши мумкин эмас. Дарсда алоҳида ўқувчи билан мулоқотни шундай ташкил этиш керакки бундан бошқа барча ўқувчилар ҳам назардан четда қолмаслиги зарур. Фақат шундагина мулоқот, педагогик мулоқот жараёни ўзвий ва системавий бўлади.

Download 146,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish