Mавзу: Палеолит даври археологияси Режа



Download 396,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/18
Sana20.07.2022
Hajmi396,01 Kb.
#826606
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
V2-FtYsNHjTI6nxHSYfeSfwTASuZq5EA

Сўнгги энеолит.
 
НМЗ III босқичида манзилгоҳларнинг ҳудуди 
кенгайиб, умумий майдони 20 гектаргача (Номозгоҳтепа, Олтинтепа, 
Қоратепа) йирик ўтроқчилик марказлари пайдо бўлган. Бундай 


манзилгоҳларда 20 га яқин хоналардан ташкил топган йирик уй-жойлар, 
диний-ғоявий ва ишлаб чиқариш иншоотларидан иборат иморатлар қурилган. 
Сўнгги энеолит даври манзилгоҳлардаги (Геоксюр 1) кўп хонали 
уйларининг айримларида алоҳида хоналар ажралиб туради. Уларнинг 
айримларида тутатқи солиб қўйиш учун мўлжалланган буюмлар ва одамнинг 
куйган суяклари учрайди. Бундай хоналарни тадқиқотчи олимлар катта 
патриархал оилага тегишли кичик ибодатхона бўлиши мумкинлигини тахмин 
қилган. 
Бу даврда оддий қабрлардан ташқари хом ғиштдан алоҳида қурилган 
сағаналар пайдо бўлади. Қоратепа манзилгоҳидан квадрат, Геоксюр I 
манзилгоҳидан чўзиқ шаклидаги сағана аниқланган. Уларнинг усти хом 
ғиштдан айлана қилиб, гумбаз шаклида ёпилган. Бундай сағанада ўтроқ 
деҳқон жамоасининг нуфузли аъзоси дафн этилган.
Қабрларда сопол буюм, тош қуроли, мисдан ясалган буюмлар, тошдан 
ясалган мунчоқ ва ҳайкалчадан иборат кузатув буюмлари лардан иборат. 
Шунингдек, жамоавий қабрлар ҳам учрайди. Улардаги кузатув буюмлари кам 
сонли сопол идишлари, саватлар ва зеб-зийнат буюмларидан иборат. 
Бу даврда суғорма деҳқончилик янада ривожланиб, сунъий суғориш 
тизими такомиллашади. Геоксюр воҳасидан кичик сув омборнинг ўрни 
аниқланган. Унинг чуқурлиги 3 метрдан иборат бўлиб, тахминий ҳисобга кўра 
1100 метр куб сув сақланиши мумкин экан. Бундай сув омбор сувидан 
фойдаланиб, йилига икки марта экин экиб ҳосил олиш мукин. 
Геоксур ёдгорликларидан юмшоқ буғдой, икки ва олти қаторли 
арпанинг қолдиқлари топилган. Бу бевосита геоксурлик деҳқонларнинг 
иқтисодий ҳаётидаги муҳим бурилиш жарёнидан далолат беради. 
Кулолчиликда янги технология ютуқларига эришилади. Юқори 
ҳароратни таъминлайдиган кулолчилик хумдони пайдо бўлади. Сопол 
буюмлари худудий жиҳатдан ғарбий ва шарқий гуруҳларга бўлинган. 
Саполларнинг сиртига чизилган нақшлари мазмунан бойийди. Ғарбий 
Қоратепа усулида кўп табақали хоч шакли ёки унинг белгилари кўп учрайди. 


Сопол буюмлари катта-кичик косалардан иборат бўлган. Бундан ташқари 
мармарсимон оҳактошлардан ҳам идишлар ясалган.
Тошда меҳнат қуроллари сифатида фойдаланиш ўзининг аҳамиятини 
сақлаб қолади. Чақмоқтошлардан камон ўқлари, ўроқ қадамалари, оҳактошдан 
ёрғучоқ, кели, ҳаввончалар ясалган.
Бу даврда глиптика санъати, яъни муҳрлар пайдо бўлади. Дастлабки 
муҳрлар тошдан ясалган. Улар деҳқон жамоаси ижтимоий ҳаётларида мулкий 
муносабатларнинг шаклланганлигидан далолат беради. 

Download 396,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish