Мавзу: Организмларнинг индивидуал ривожланиши. Организмларнинг кўпайиши. Регенерация. Гомеостаз. Трансплантация. Маъруза материаллари


Организмларнинг постэмбрионал ривожланиши



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/34
Sana23.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#171646
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   34
Bog'liq
11 маъруза Организмларнинг индивидуал ривожланиши Организмларнинг

Организмларнинг постэмбрионал ривожланиши 
 
Организмтуғилганданкейинонтогенезнингпостэмбрионалёкипостнаталб
осқичибошланиб, 
организмнингкейингиривожланишиамалгаошади.Бубосқичдаорганизмташқи
муҳитбиланбевоситабоғланганбўлади. 
Ривожланишнингбубосқичидаҳужайраватўқималарнингмахсуслашиши 
(дифференцирланиши) ваўсишикабиўзгаришларкузатилади. Ҳар хил тур 
индивидларида постэмбрионал ривожланиш ҳар хил яъни бир неча кундан 
бир неча ўн йилгача давом этиши мумкин. Ҳаётнинг давомийлиги турнинг 
белгиси бўлиб, у организмнинг ривожланиш даражасига боғлиқ эмас.
Одамнинг постэмбрионал ривожланиши қуйидаги уч даврга бўлинади: 
а) ювенил (жинсий етукликкача); б) етуклик-пубертат (жинсий етуклик); c) 
қарилик-табиий ўлим билан тугалланувчи давр. Постнатал ривожланишни 
даврларга бўлиш бу маълум даражада шартли ҳисобланади, чунки битта 


ёшдаги иккита одам организмининг ҳолати бир-биридан фарқ қилади, шу 
сабабли хронологик (календар)ва биологик ёш тушунчалари киритилган. 
Биологик ёш организмнинг стуруктуравий, функционал ҳолатлари ва 
моддалар алмашунуви жараёнлари ҳамда организмнинг мослашиш 
имкониятлари йиғиндиси билан белгиланади. Постнатал онтогенезнинг 
бошлангич босқичи органларнинг жадал ўсиши тана пропорцияларининг 
юзага келиши ва системалар фукционал ҳолатининг вояга етган организм 
тартибига (режимига) ўтиши билан характерланади. Ўсиш бу ҳужайра ичи 
тузилмаларининг массасининг йиғилиши ва ҳужайра сониниг ортишидир. 
Ўсиш характерига қараб барча ҳайвонларни иккита гуруҳга бўлиш 
мумкин: 
1.Чегараланган ўсувчи организмларга; 
2. Чегараланмаган ўсувчи организмларга
Чегараланмаган ўсиш молюскалар, қисқичбақасимонлар, балиқлар, 
амфибиялар, рептилялар ва бошқа ҳайвонларда кузатилади, бу 
организмларда бутун умри давомида ўсиш тўхтамайди.
Чегараланган ўсишга ҳос организмлар , маълум бир ёшда ўсишдан 
тўхтайдилар (масалан: қуш ва сутемузувчилар). Ўсиш даврида ўсиш тезлиги 
организм массасига пропорционал бўлади. Ўсиш жадаллиги онтогенезнинг 
ҳар хил даврларига бир хил бўлмаслиги аниқланган, масалан онтогенезнинг 
бошланғич даврида у жадал кечиб, кейинчалик аста секинлашиб боради. 
Ўсиш полиплоидланиш ҳисобига ҳам бўлиши мумкин(айрим 
умуртқасизларда), аммо энг кўп тарқалган ўсиш бу ҳужайраларнинг 
бўлиниши ҳисобига бўладиган пролифератив ўсиш ҳисобланади. Агар 
бўлинишдан ҳосил бўлган қиз ҳужайра яна митоз бўлинишга кирса, 
ҳужайраларнинг сони геометрик прогрессия йўли билан кўпаяди, бундай 
кўпайиш кўпинча эмбрионал ва бошланғич постнатал онтогенездаги 
организмларда кузатилади. Бошқа ҳолатларда ҳосил бўлган қиз 
ҳужайралардан бири бўлинишга кирса, бошқаси эса дифференцияцияланади 
(масалан, эпидермис ва қон ҳужайралари). Шундай қилиб, ўсиш ва 
дифференцияцияланишнинг (тахассуслашишнинг) галланиши юзага келади. 
Агар ўсиш бўғиб қўйилса дифференцияцияланиш жадаллашади ёки 
тескариси, яъни ўсиш ва дифференцияцияланиш доимо бир бирига 
ҳамкорлик 
қилади. 
Дифференцияцияланиш 
ҳужайраларнинг 
сифат 
ўзгаришига олиб келади, бу эса ҳужайралар кўпайиш хусусиятининг 
сусайиши 
ёки 
тўлиқ 
йўқолишига 
сабаб 
бўлади.Юқори 
дифференцияцияланишган нерв ҳужайралари кўпаймайди. Ҳулоса қилиб 
айтганда ўсиш ва дифференцияцияланиш организмнинг етилишига олиб 
келади ва ўсиш тўхтайди (чегараланган ўсувчи организмларда ) ёки 
сезиларли даражада секинлашди (чегараланмаган ўсувчи организмлар). 
Одамларда ўсиш жараёни бир текис кечмайди, энг жадал ўсиш умрнинг 
биринчи йилида кузатилади, туғилган боланинг бўйи бир йилда ўртача 20-25 
смга ўсади, иккинчи ёшида 10-11 см, уч ёшида 8 см, тўрт ёшидан етти 
ёшигача йилига боланинг бўйи ўртача 5-7 см ўсади. Бошланғич мактаб 
даврида йилига 4-5 см ўсиш бўлади. Қиз болаларда 11-12 ёшдан, ўғил 


болаларда 13-14 ёшдан 16-17 ёшга етгунга қадар ўсишда кескин жадаллашиш 
(пубертат сакраш) йилига 7-8 см ўсиш кузатилади. 
Одам ва ҳайвонларда ўсиш жараёни эндоген ва экзоген омиллар 
таъсирига боғлиқ. Ўсиш –сон кўрсатгичи бўлиб, полиген ҳарактерда 
ирсийланади, ўсиш организмларнинг тур белгиси ҳисобланади, бу 
белгиларнинг юзага чиқиши ташқи муҳит омилларига боғлиқ. 
Организмнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун сон ва сифат 
талабларига барча аминокислоталар, айниқса алмаштириб бўлмайдиган 
аминокислоталар А,Д,В гуруҳ витаминлари зарур ҳисобланади. Физикавий 
омиллардан кислород, ҳарорат, ёруғлик энг муҳим ҳисобланади. Шу билан 
бирга ўсиш ва ривожланишни ижтимоий –иқтисодий омиллар мажмуи ҳам 
таъминлайди. Ўсишни бошқаришда гормонлар алоҳида ўрин тутади. 
Гипофиз олдинги бўлимининг соматотроп гормони (СТГ) ўсишни 
жадаллаштиради, бу гармон оқсиллар синтезига таъсир қилади, ҳужайралар 
кўпайишини тезлаштиради, организмнинг ўлчами ва массасини оширади. 
Гипофиз олдинги бўлими функциясининг болалар ёшида сусайиши ҳисобига 
гипофизар паст бўйлилик –нанизм ривожланади.Бунда тана қисмлари 
пропорцияси сақланган ҳолда ўсиш секинлашади, жинсий ривожланишнинг 
бузилиши кузатилади. Функциясининг кўпайиши новча бўйлилик –
гигантизмга олиб келади.Жинсий етилиш босқичида СТГ ажралиши камаяди 
етуклик ёшида гипофиз функциясининг кучайиши акромегалия касаллигига 
олиб келади. 
Қалқонсимон безнинг гармони ТТГ нинг оптимал таъсири учун зарур 
ҳисобланади. 
Тироксин 
митохондриядаги 
оксидланиш—қайтарилиш 
жараёнларини тезлаштиради, энергетик жараёнларини кучайтиради. 
Қалқонсимон безнинг гипофункциясида найсимон суякларнинг ўсиши ва 
жинсий ривожланиши сусаяди, МНС нинг қўзғалувчанлиги пасаяди, 
рефлекслар секинлашади. Бу безнинг туғма гипофункциясида болаларда 
руҳий ривожланишнинг орқада қолиши, ўсиш ва жинсий ривожланишнинг 
сусайиши, тана пропорциясининг бузилиши кузатилади. 
Кейлонлар –ҳужайра пропорцияси ва ўсишнинг бошқарувчилар бўлиб 
митотик бўлинишнинг махсус эндоген ингибиторлари ҳисобланади, шу 
билан улар ўсиш ва ривожланишни белгилайди.
Акселерация –болалар ва ўсмирларнинг ўсиш ва ривожланишнинг 
тезлашиши ҳисобланади. Охирги 100-150 йилда болалар ва ўсмирларда 
соматик ва физиологик етилишнинг тезлашганлиги кузатилмоқда, бу ХIХ ва 
ХХ асрдаги маълумотларнинг таққосланиши ҳисобига аниқланган. 
Акселерация ривожланишнинг она қорнидаги босқичидан юзага 
чиқади, ҳозирги вақтда туғилаётган чақалоқлар бундан 40-50 йил олдин 
туғилган чақалоқлардан бўйи 0.5-1см, массаси 50-100 гр ортиқлиги билан 
фарқланади. Илгари тана массаси 6 ойлик чақолоқда 2 ҳисса ортган бўлса 
ҳозирги пайтда 4-5 ойлигида ошади, бир ёшга тўлган болаларнинг массаси 50 
йил олдинги болалар массасидан 1.5-2 кг ортиқ. Ҳозирги вақтда кўпчилик 
қизларда ўсиш 16-17 ёшда, ўғил болаларда 18-19 ёшда тўхтайди. Ўсишнинг 
бундай эрта тўхташига қарамасдан ҳозирги авлод ўз аждодларига қараганда 


бўйлари баландроқ бунинг асосий сабаби пубертатгача бўлган даврнинг 
жадаллашганлигида деб ҳисобланади. 
Акселерация сабабларини тушинтирувчи бир неча гипотезалар мувжуд: 
5. 
Боланинг оқсил ва витаминларга бой овқатлар билан овқатланиши, 
педиатрия ёрдамининг яхшиланганлиги ҳисобига гўдакликда кўп 
касалликларга чалинмаслиги; 
6. Қуёш нури таъсирининг кучайиши, ер магнит майдонининг 
ўзгарганлиги, ионлашган ва қуёш радиацияси фонининг жадаллашганлиги; 
7. Гетерозиз гипотезаси, аммо бу гипотезанинг меҳанизмлари етарли 
даражада ўрганилмаган. ХХ асрда , айниқса охирги 10 йилликларда одамлар 
ўртасида миграция кучайди, илгари чегараланган одамлар гуруҳлари 
ўртасидаги никоҳ боғланишлари ўртасида авлодларда гетерозиготлик 
кўпайди; 
8. Урбанизация гипотезаси –яшаш шароити мажмуининг бола нерв 
системасига таъсири, ҳаёт тарзининг жадаллашуви. 
Аммо, бу омилларнинг бирортаси акселерациянинг асосий сабаби бўла 
олмайди. Акселерацияда ижтимоий омиллар ҳам муҳим аҳамиятга 
эга.Масалан, 2- жаҳон уруши вақтида акселерация тўхтаган, урушдан кейин 
эса бу жараён яна тикланган. 
Етуклик даври эркакларда 22 ёшдан , аёлларда 21 ёшдан ҳисобланади ва 
икки босқичга бўлинади. Етуклик даврининг биринчи босқичи 35 ёшгача, 
иккинчи босқичи эркакларда 35 ёшдан 60 ёшгача, аёлларда эса 55 ёшгача 
ҳисобланади.30-35 ёшларда яъни ўсмирлик ёшидан етукликга ўтиш даврида 
физиологик реакцияларда бир қатор ўзгаришлар содир бўлади—моддалар 
алмашинуви ўзгаради.Натижада , одамнинг баъзибир меҳнат турларини 
бажариш имкониятлари чегараланиб қолади, 45 ёшдан ошгандан сўнг 
эндокрин функциясида сезиларли ўзгаришлар кузатилади, бешинчи ўн 
йиллик давомида қариш жараёни бошланаётганини билдирадиган 
ўзгаришлар пайдо бўлади. Шу билан бирга организмни қайта қуриш ва 
мослашиш механизмлари ишга тушади. Эркакларда 61 ёшдан , аёлларда эса 
56 ёшдан кексалик даври бошланади. Кўп одамлар бу даврда етарли 
даражада иш фаолиятини сақлаб қолади. 

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish