Мавзу: Организмларнинг индивидуал ривожланиши. Организмларнинг кўпайиши. Регенерация. Гомеостаз. Трансплантация. Маъруза материаллари


Қарилик жараёнига ҳаёт тарзининг таъсири



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/34
Sana23.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#171646
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
11 маъруза Организмларнинг индивидуал ривожланиши Организмларнинг

Қарилик жараёнига ҳаёт тарзининг таъсири. Ҳаёт тарзи тушунчаси 
фақат одам учун қўлланилади, чунки инсон бунга онгли равишда ёндашади, 
демак, ҳар бир индивид ўз ҳаёт тарзини танлаш ҳуқуқига эга. Кундалик 
ҳаётда одамларнинг ҳаёт тарзи ҳар хил ташқи ҳолатлар, масалан, 
интеллектуал меҳнат билан шуғулланувчиларда ҳаракат фаоллигининг 
чегараланганлиги, болаларнинг компютер ўйинларига берилиб кетиши, катта 
шаҳарлардаги зўриққан ҳаёт ритми ва овқатланишдаги миллий урф-одатлар 


билан қўшилиб кетади. Ҳаёт тарзини характерловчи жуда кўп муҳим 
томонларнинг фақат иккитасига: парҳез ва оилавий ҳаётга эътибор 
қаратамиз. 
Кўпчилик олимларнинг фикрича қариш тезлигининг овқатланишга 
боғлиқлигини 
экспериментал 
геронтология 
натижаларида 
кўриш 
мумкин,масалан, ўтказилган кўпчилик тажрибаларда олинган маълумотларни 
келтирамиз: каламушларнинг витаминлар ва минерал моддалар билан 
бойитилган она сути билан озиқланишини тўхтатиб, паст калорияли 
озиқланишга ўтказиш ҳисобига ўртача ҳаёт давомийлигини 680 суткадан 971 
суткагача узайтиришга эришилди, ҳатто айрим ҳайвонлар 4 ёшгача яшашди. 
Бу гуруҳдаги 2-3 ёшли каламушлар ташқи кўриниши билан назорат 
гуруҳидаги 3 ойлик каламушларга ўхшаш бўлди,уларнинг ичида 
гломерулонефрит, миокардиал фиброз (юрак мускулларида бириктирувчи 
тўқималарнинг ҳосил бўлиши частотаси) 50-90% гача камайди.
Овқатланишнинг одамларнинг қаришига таъсирини тизимли равишда 
ўрганиш анча қийинчилик туғдирувчи иш ҳисобланади. Чунки, бу бир 
томондан, узоқ кузатишларни талаб қиладиган жараён бўлиб, амалда ҳар бир 
қатнашчидан юқори даражада тартибга риоя қилинишини талаб қилади. 
Иккинчи томондан, ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларнинг кўрсатишича 
паст калорияли парҳезга эрта ўтиш ёшликда ўлим эҳтимолини кескин 
кўпайтиради. Шу билан бирга умумий ҳулоса шуни кўрсатадики, парҳезни 
назорат қилиш соғлом, узоқ умр кўришнинг муҳим омили ҳисобланади. 
Истеъмол қилинадиган озиқ ёғдан, ширин ва шўрдан чегараланган, паст 
калорияли, аммо, ўзида клетчатка ва пектин моддаларини кўп сақлайдиган 
бўлиши зарур. Истеъмол қилинадиган озиқнинг асосий калорияманбаи 
ўсимликларнинг оқсил ва углеводлари ҳисобланади, аммо, рациондан ҳайвон 
маҳсулотларини тўлиқ чиқариб ташлаш ҳам талаб қилинмайди. Шу билан 
бирга, истеъмол қилинадиган озиқ таркибида етарли миқдорда витаминлар ва 
микроэлементларга эга бўлган хилма-хил озиқа маҳсулотлари бўлиши зарур. 
Бизга маълумки, озиқ маҳсулотларида клетчатка ва пектин моддалари 
етишмаслиги ҳисобига юрак қон-томир ва ўсма билан касалланиш эҳтимоли 
ортади, маълумотларнинг кўрсатишича ёғ истеъмол қилишнинг сут безлари 
ва йўғон ичак ўсма касаллиги билан ижобий боғланишлари мавжуд экан. 
Шуни ҳам унутмаслик керакки, ҳар қандай категориядаги озиқ 
маҳсулотларини ортиқча истеъмол қилиш маълум бир касалликлар частотаси 
билан боғлиқдир. Масалан, озиқ рационида ҳайвон маҳсулотлари (гўшт, 
тухум, ёғ, сут) устун турувчи одамлар популяцияларида юракнинг ишемик 
касаллиги, йўғон ичак ва сут бези саратони сабабли келиб чиқадиган ўлим 
частотаси юқори. Озиқ рационида ўсимлик маҳсулотлари (гуруч, дуккак, 
буғдой, сабзавот, мевалар) бўлган одамлар популяцияларида эса нафас 
органлари сили, яра касаллиги, жигар циррози, нефрит, оғиз бўшлиғи, 
қизилўнгач ва ошқозон саратони касаллигидан ўлим эҳтимоли юқори бўлади. 
Бу маълумотлар асосий озиқа компонентлари билан бойитилган озиқ 
маҳсулотлариниистеъмол қилиш тўғри эканлигини кўрсатади. Бу ерда асосий 
кўрсаткич бўлиб, умумий калориялиликнинг пастлиги ҳисобланади. Бунда, 


паст калорияли озиқ билан озиқланишнинг қариликка ижобий таъсир 
меҳанизми қанақа деган савол туғилади. Бунга жавоб тариқасида паст 
калорияли 
овқатланиш 
деганда 
меъёрдан 
ортиқча 
озиқ-овқат 
маҳсулотларини истеъмол қилиш зарарли эканлигини таъкидласак бўлади.
Статистик маълумотларнинг кўрсатишича, оилавий ҳаёт тарзининг 
ҳимоя таъсири биринчидан, ҳамма ёшга таалуқли; иккинчидан, кўпчилик 
ҳолларда (юрак қон-томир касалликлари, саратон, аппендицит, сил, ҳазм 
органлари касалликларини ҳам ҳисобга олганда) ўлим сабабига боғлиқ бўлиб 
юзага чиқади.
Оилавий ҳаёт тарзининг таъсир меҳанизми, бизнингча, жуда мураккаб, 
чунки бу ҳақида қуйидаги маълумотлар гувоҳлик беради:масалан,оилали ва 
оиласи бўлмаган одамларнинг ўткир инфаркт касаллиги натижалари 
солиштирилганда, касалхоналарда оилали эркаклар ичида ўлим 19,7 % ни, 
оиласи йўқларда эса 26,7 % ни, оилали аёлларда эса 23,3 % ни, оиласиз 
аёлларда 37,4 % ни ташкил қилиши кузатилади. Инфаркт ўтказган оиласиз 
эркакларнинг ярми биринчи беш йил ичида, оилали эркаклар эса биринчи 
тўққиз йил ичида ҳаётдан кўз юмадилар, оилали аёлларда эса бу кўрсаткич 10 
йилни, оиласизларида эса 6 йилни ташкил қилади.
Албатта, оилавий ҳаётнинг фойдали таъсир механизмлари аниқ, тўлиқ 
ўрганилмаган. Бунда сўз фақат стресс (зўриқиш) ҳолатларини пасайтирувчи 
фойдали руҳий-эмоционал муҳит ҳақида бориши мумкин, шу билан бирга, 
ички секреция безлари функциясининг ўзига хослигини ҳам ҳисобга олмоқ 
зарур. 

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish