Мавзу: Горчичник ва банка куйиш техникаси.
Компресслар Компресс — куп қаватли даво боглови. Компресслар қуруқ ва нам (совуқ, қайноқ, иситадиган, дорили), умумий ва махаллий бўлиши мумкин. Муолажа. Совуқ компресс тайёргарлик: беморга муолажанинг мохиятини тушунтиринг. Жихозлар: лотоқ муз солинган сув, юмшоқ мато ёки дока (8—9 қават). Бажариш: 1. Салфетка хулланади, сиқиб олинади ва баданнинг керакли жойига қуйилади. 2. Салфетка хар 2—3 дақиқада алмаштирилади. Муолажа давомийлиги 50—60 мин. Совуқ компресс (примочка) уткир махаллий яллиғланиш жараёнларда, бурундан қон кетишда, бавоситада, лат ейишдан сўнг дархол, юрак уришида юрак сохасига, иситма вақтида ва рухий қузғалишда бошга қулланади. Иккита компрессдан фойдаланиш қулай: биттаси беморга қуйилади, иккинчиси совуқ сувда ушлаб турилади. Баъзида сувга сирка, Буров суюклиги, фито-препаратлар (дамлама, қайнатма) қушилади. Муолажа Иситадиган компресс Самараси: чуқур жойлашган туқима ва аъзолар қон айланишини узоқ вақт ва чуқур кучайтириш. Курсатмалар: тери, тери ости клетчаткаси, буғим, ўрта қулокдаги яллиғланиш жараёнлари. Монелик холлари: кучли иситма, теридаги аллергик ва йирингли тошмалар, тери бутунлиги бузилганда. 314/ Тайёргарлик: беморга муолажанинг мохиятини тушунтиринг. Жихозлар: лотоқ салфеткани куллаш учун суюқлик (45° спирт, хона хароратидаги сув, компресс учун тавсия қилинган доривор препарат), докали салфетка (6—8 кават), клеёнка, пахта, бинт. Беморнинг холати: қулай холат. Бажарилиши: 1. Кулингизни ювинг. 2. Доривор препаратлар кулланганда препаратга индивидуал сезувчанликни текширинг, терига юпқа қилиб вазелинли мой суртинг. 3. Салфеткани сув билан хўлланг, яхшилаб сиқинг, бадан терисига махкам килиб куйинг. 4. Салфетканинг устидан катга хажмдаги клеёнка (компресс қогози)ни куйинг (у салфеткани тулиқ ёпиб туриш керак). 5. Иссикни саклаб туриш учун устидан пахта куйинг, компрессии кўлингиз билан ушлаб туринг ва бинтни боғланг. 6. Компрессии 6—8 соатга колдиринг (кечкурунга). 7. 1,5—2 соатдан кейин пастки салфетканинг намлик даражасини текширинг. 8. Компрессии ечинг, терини курук килиб артинг, курук боғлов куйинг, салфеткага хар гал тегилганда кўлингизни ювинг. Махаллий припаркалар иссик компресс каби таъсир килади, бироқ секинрок совийди (1—2 соат давомида). Матоли копча згпир уруғи, кепақ мойчечак ёки похол кукуни билан тўлдирилади, пиширилади ёки боғланади. Сунгра сиқиб олинади ва бир оз совутилиб, терига куйилади. Тери куйишининг олдини олиш учун юзга текизиб припарканинг карорати текширилади. Припарка клеёнка билан ёпилади, устидан пахта ёки юмшоқ жунли мато қўйиб, бинт билан махкамланади. Муолажа. Кайноқ компресс Самараси: қон айланишини махаллий кучайтириш, сурилувчи ва оғрик колдирувчи таъсир. Тайёргарлик: беморга муолажанинг мокиятини тушунтиринг. Жихозлар: лотоқ иссик сув (60°С), термометр, салфетка, клеёнка, пахта, бинт. Беморнинг холати: қулай холат. Бажарилиши: 1. Салфеткани сувда хўлланг, сиқиб олинг, бадан юзасига зич қилиб қуйинг. 2. Салфетканинг устидан клеёнка, клеёнка устидан - пахта куйинг, компрессии кўл билан ушлаб туринг ва бинт куйинг (агар мумкин бўлса). 3. 10 дакикадан кейин салфеткани иссикроксалфеткага алмаштириш ва муолажани кайтариш мумкин. 4. Компресс ечилгандан кейин терини қуруқ қилиб артинг. 5. Қуруқ боғлов кўйинг ёки беморни иссиқ қилиб ураб қуйинг. Банка қуйиш Самараси: қон ва лимфа айланишининг кучайиши, терига қуйилганда банка ичида хосил бўладиган вақум хисобига тўқималар озиқланишининг яхшиланиши, яллиғли учоқларнинг сурилиши учун шароит яратилиши. Монелик кўллари: упкадан кон кетиши, упка сили, хавфли усмалар, тери касалликлари, баланд харорат, умумий қувватсизлик. Тайёргарлик: беморга муолажанинг мокиятини, 15—20 дакикага тинч ва қулай холатда ётиш зарурлигини тушунтиринг. Жихозлар: лотоқ 10—15 та тиббий банкалар, пилиқ гугурт, вазелин, спирт, сочиқ пахта, салфетка, соат. Беморнинг холати: коринда ётиб, бош ёнбошга угирилган, соч узун булса румол ёки сочиқ билан ўраб кўйилади. Бажарилиши: 1. Барча зарур нарсалар солинган лотокни тайёрланг. 315 / 2. Баданнинг керакли жойларидаги кийим ечилади, агар беморнинг териси юнг билан қопланган булса, уларни қириб ташланг, сунгра илиқ сув билан ювиб, қуритиб артинг. 3. Қулингиз билан терига юпқа қилиб вазелин суртинг. 4. Тайёрлаб қўйилган пиликни спирт билан хулланг, ортиқча спиртни флаконга сиқиб ташланг, флаконни ёпинг ва бир четга олиб куйинг. 5. Пиликни ёндиринг. 6. Иккинчи кулингиз билан банкани олинг (банкани баданга яқинроқ тутиш лозим) ва ёниб турган пилик банкалар ичига тутилади (1—2 сек.). Ёниб турган пиликни тез тиқиб олиш билан қавоси сийраклаштирилган банкалар дархол баданга босилади. Маромида қиздирилган банка қўйилганда тери унинг ичига 1—3 см бўртиб чиқади ва тиниқ пушти ёки тўқ қизил рангга киради. 7. Беморнинг устини сочиқ, адёл билан ёпинг ва 10—15 дақиқа қолдиринг. 8. Хамма банкаларни галма-гал олинг. Бунда бир қул билан банка ён томонга энгаштирилади, иккинчи қулни банканинг огзига тақаб, тери бир оз босилади; бунда банкага хаво кириб, у осонгина кўчади. 9. Беморнинг терисини салфетка ёки пахта билан аргинг, кийинишга ёрдамлашинг, устини ёпинг, 20—30 дақиқага тинч дам олишини таъминланг. 10. Банкаларни ювинг, артинг ва олиб куйинг. Мумкин булган асоратлар: банка жуда қиздириб юборилганда тери қуйиши мумкин. Ханталдан фойдаланиш Хантал кукуни илиқ сувда (40—45°С) эфирли хантал мойини ажратиб чиқаради, у ўткир хидга эга, юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватини қўзгатади, кўз ёш оқишини, терида эса қизариш, ачишиш, оғриқ ва пуфакчалар чиқариши мумкин. Ханталлар ханталли ванналар, ханталли ўраш ва қуруқ хантал куринишида ишлатилади. Эфирли ханталли мой билан таъсирлантириш терининг зарур сохасига қон куйилиши ва ички аъзолар қон томирларининг рефлектор кенгайиши ва оғриқни қолдирувчи таъсирни келтириб чиқаради. Хантални ишлатиш вақтида асоратларнинг олдини олиш учун юқори нафас йуллари ва кузнинг шиллиқ қаватини эхтиёт қилиш, терига таъсирини 10—15 дақиқага чеклаш, хантал қолдиқларини сув билан ювиб ташлаш зарур. Монелик холлари: тери касалликлари. Ханталли муолажалар учун қайнаб турган ва иссиқ сувни ишлатиш мумкин эмас, чунки у хантал ферментини бузади, оқибатда хантал мойининг ажралиши рўй бермайди. Узоқ вақт сақланганда хантал ўз фаоллигини йўқотади. 316 / Муолажа. Ханталма қўйиш Самараси: терининг таъсирланиши, оғрик камайиши, чалғитувчи таъсир. Кўрсатмалар: нафас аъзолари касалликлари, миозитлар, невралгиялар, операқиядан кейинги нохуш хдлларнинг олдини олиш. Монелик коллари: тери касалликлари, гипертермия (тана харорати 38° дан юқори), ханталнинг эфир мойини купгаролмаслиқ тери сезувчанлигининг пасайиши, хавфли усмалар, ўпкадан қон кетиш. Тайёргарлик: беморга муолажанинг мохиятини тушунтиринг. Жихозлар: ханталмалар (хантал коғоздан тукилмаслиги керак), лотоқ илик сув (40—45°С), докали салфетка, усимлик мойи, сочиқ адёл. Беморнинг холати: бемор ёткизилади. Бажарилиши: 1. Ханталма куйиладиган жойга иликёғ суртинг. Юкори сезувчанликда ханталма остига мой суртилган докали салфеткани ёки сувда хўлланган папирос қоғозини куйинг. Ханталмани газета устига кўйиш мумкин эмас. 2. Ханталмани сувда хўллаб олинг (5—7 сек.) ва ханталма томони билан терига махкам қилиб қўйинг. 3. Беморни сочиқ адёл билан ёпиб кўйинг. Муолажа давомийлиги ,, , . .. 5—15 минут (тери кизаргунча ва ачишиш кисеи пайдо бўлгунча). давом этади. Ханталмани ечиб олинг, терини илиқ сувда хўлланган сатфетка д / ҳ J билан артиб ташланг, куритиб артинг, беморни иссик килиб ураб кўйинг, дам олиш ва тинчликни таъминланг. Мумкин бўлган асоратлар: тери куйиши, аллергик реакциялар, ханталмалар бир жойга кўйилганда тери пигментақияси. Ханталмани уй шароитида тайёрлаш мумкин. Бунинг учун 1 ош қошиқ ханталга 1 ош қошиқ бувдой уни кўшилади, секин аралаштириб, бўткасимон масса хосил бўлгунча иссик сув (40—45°С) куйилади; эфирханталли мой хосил бўлгунча ёпик идишда 10 минут ушлаб турилади. Бўткани 0,5 см қалинликда икки қават дока устига суртилади, устидан бир қават мато ёки қоғоз ёпилади ва терига бопгама куйилади. Уй ханталмаси фабрикада ишлаб чикарилган ханталга нисбатан кучлирок бўлганлиги сабабли тери куйишининг олдини олиш учун ўз вактида ечиб олиш зарур. Ханталли оёк ваннаси юкори нафас йўлларининг яллиғланиши, гипертония касаллиги, шамоллашда утказилади. Ванна харорати 40—45°С, давомийлиги 20—30 минут, конқентрақиям 100 грамм ханталга бир челак сув кушилади. Ванна вактида бемор курпага уралиб утиради. Ванна тугагандан сунг беморнинг оёклари илиқ сув билан ювилади, артилади, бемор уринга ёткизилади. Ханталли ўраш худди ханталли ванналардаги кўрсатмалар бўйича ўтказилади. Ханталнинг илиқ эритмасида (болалар учун конқентрақия 30 г, катталар учун 100 г 1 литрга) сочиқ хўлланади, сиқиб олинади ва баданнинг керакли жойига ўралади. Беморнинг усти иссик қилиб ўралади. 10—15 дакикадан кейин сочик олиб ташланади, тери илиқ сув билан ювилади, курук килиб артилади, беморнинг усти адёл билан ёпилади. Ханталли компресс ханталли ураш каби тайёрланади, бирок ханталли эритмада бир неча кават килиб букланган бир парча мато кулланади, сикиб олинади, касал жойга куйилади, устидан клеёнка ёки мумланган KOFO3, сунгра сочикёпилади ва бемор курпага уралади. 10-15 дакикадан кейин компресс ечилади, тери ювилади, артилади, терининг кизарган жойларига вазелин суртилади ва бемор иссик килиб ўралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |