Мавзу: Оилада тиббий маданият тушунчаси ва уни ташкил килишда ёш болаларга энага ва кексаларни парвариш килувчи мутахассиснинг вазифалари. Ёш болаларга энага ва кексаларни парвариш килувчи мутахассиснинг этика ва деонтологияси



Download 16,14 Mb.
bet29/62
Sana06.07.2022
Hajmi16,14 Mb.
#749962
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   62
Bog'liq
Уй хамшираси ишчи дастур 777

Қон кетишини тўхтатиш усуллари.
1.Қон кетишини вақтинчалик тўхтатиш усуллари:
А) сиқиб боғлаб қўйиш кон оқаётган юзага стерил дока ёйилиб, устидан пахта қўйилади ва сиқиб боғлаб қуйилади. Бунинг учун шахсий бойлов пакети жуда қулай.
Б) оёқ ёки қўлни кўтариб қуйиш усули кўпинча веноз қон кетишда қўлланилади.
В) оёқ ёки қўлни максимал даражада букилиши. Бу усул жароҳат оёқ ёки қўлни асосида жойлашиб, жгут билан боғлаш мумкин бўлмаган ҳолларда қўлланилади.
Г)Бармоқ билан босиб туриш усули.
Бошдаги жароҳатлардан қон кетганда чакка артериясини босилади; юз атрофидан қон кетишда ташқи жағ артериясини пастги жағга, унинг бурчаги билан даҳан ўртасидаги юзага босилади; уйқу артериясини тўшўмров сўрғичсимон мускулнинг ички қирраси бўйлаб, бўйин умуртқаларининг кўндаланг ўсиғига босилади: елка артерияси икки бошли мускулнинг ички қирраси бўйлаб, елка суягига босилади: ўмров ости артерияси 1- қовурғага ўмров суяги устидан босилади: сон артерияси чов соҳасида сон суягига босилади.
Д) Жгут ёки бурагич ёрдамида тўхтатиш усули. Қон оқаётган жойдан юқорироқга қуйилади. Бу усул кўпроқ артериядан қон кетганда кўлланилади. Жгут билан боғлаш-йирик тери ости веналаридан қон кетганда ҳам кўлланилиши мумкин. Бунда жгут қон оқаётган жойдан пастроқга қўйилади.
2.Қон кетишнинг бутунлай тўхтатиш усуллари. Қон оқишини бутунлай тўхтатиш касалхоналарда врач томонидан амалга оширилади ва қуйидаги усулларда бажарилади: А)Механик усул-капиляр ва кичик қон томирлардан қон кетиш сиқиб боғлаш, кўтариб туриш усуллари билан бутунлай тўхтатиш мумкин. Паренхиматоз органлардан қон кетишларда тампонада қилинади: жароҳатланган жағ оралиғига неча қаватланган узун дока киргизилади. Бундай усул бурундан, киндик ва бошка органлардан яъни қонаётган томир кўринмаган ҳолларда қўлланилган. Тампон 48-соатдан кейин наркоз остида олиб ташланади. Агар тампон яхши олинмаса 3 % ли водород пероксид эритмаси билан ивитилади. Томирларни лигатура қуйиш ( ип билан боғлаб қўйиш), тикиб қўйиш, зарарланган томирни сунъий томир билан алмаштириш усуллари ҳам яхши натижа беради.
Б) физикавий усул-қон кетишини совуқ (муз халтаси) ёки иссиқ ёрдамида тўхтатиш энг яхши физикавий усул-юқори частотали токдан фойдаланиш - электрокоагуляқия (электрпичоги) Физикавий усул паст ҳароратда оқсилларни коагуляқия қилиниши натижасида тромб ҳосил бўлиш хусусиятларига асосланган.
В) Кимёвий усул—моддаларни қон томирларини торайтириш ва қон ивишини тезлатиш хусусиятига асосланган. Томирларни торайтирувчи препаратларга 0,1% ли адреналин, Норадреналин эритмаси, вазопрессин моддалари киради. Қоннинг ивишини тезлатувчи препаратларга 10% ли СаСl (вена орасига юборилади), 5-10 % натрий хлор, 40% ли глюкоза витамин С билан (вена орасига), мускул орасига викасол, 3% ли водород пероксиди шимдирилган тампон киради.
Г) Биологик усул-қон кетишини шу жойнинг ўзида тўхтатиш ва бутун организмга таъсир этиб, тўхтатиш усулларига бўлинади. Биринчи усулда қуйидагилар қўлланилади: гемостатик губка, тромбин, гемостатик пахта, фибрин клёнкаси, биологик антисептик тампон.
Иккинчи усул қон, плазма ва қон ўрнини босувчиларни қўйишдан иборат. Болаларда қон оқишини тўхтатиш усуллари худди катталарникига ўхшаш бўлиб, жгут билан боғланган вақти 45 минут ёки 1 соатдан ошмаслиги керак.Кон окиш деб, кон томирининг бутунлиги бузилиши натижасида кон чикишига айтилади. Ташки кои окиши деб, кон жарокатдан окиб, атрофга тушишига айтилади. Ички кон окиш коннинг организм бушликдарига ва ковак аъзоларга окишидир. Травматик кон окишнинг сабаби кон томирининг шикастланишидир. Нотравматик кон окишининг сабаби кон томирининг угказувчанлиги ошиши ва кон томири атрофида патологик учокнинг ривожданиши кисобланади.Хар турдаги кон окишнинг хавфи шундаки, айланаётган кон кажми камаяди, юрак фаолияти ёмонлашади, тукималарни, айникса , бош мия , жигар ва буйракларнинг кислород билан таъминланиши бузилади. Узок вакт давомида кон окиши натижасида камконлик (анемия) ривожланади. Айникса, болалар ва кекса одамларда кон окиш хавфли кисобланади. Уларнинг организмлари айланаётган кон кажми тез пасайишига яхши мослаша олмайди. Крн кандай томирдан окиши акамиятга эга. Майда кон томирлар шикастланганда косил булган кон тугунчалари (тромблар) кон томирларни бекитади ва кон окиши уз-узидан тухтайди. Йирик кон томири шикастланганда, масалан, артериал Кон томири, кон турткисимон отилиб чикади ва бир неча дакика давомида улим юз бериши мумкин. Лекин огир шикастланишларда, кул ёки оёк кисмлари узилиб кетганда кон окиши кичик булиши мумкин. Кон томирлар турига асосланиб, кон окиши артериал, веноз, капилляр ва аралаш турларга фаркланади. Ташки капилляр кон окишда кон бир текисда жарокатдан окади. Яранинг бутун юзаси конаб туради. Веноз кон окиши бир текисда оким билан чикади, унинг ранги тук кизил булади. Йирик веноз томири шикастланганда, кон окими нафас олиш ритмида туртки билан чикади. Артериал кон окишда, кон тиник кизил рангли, турткисимон отилиб чикади (фонтан шаклида), коннинг отилиши юракнинг кискариш ритмига мувофик булади.



Ташки кон окишида биринчи тиббий ёрдам курсатиш.Кичик капилляр ёки веноз кон окишда босиб турувчи боглам куйилиши ёки пахта-докали тампонни лейкопластирь ёрдамида маккамлаб куйиш лозим. Боглам бир неча пахта ва дока каватларидан иборат булиши керак. Боглам куйилган тана кисми каттик сикилмаслиги зарур. Босиб турувчи боглам кичик артериялардан кон чикканда кулланилиши мумкин.
Кучли артериал ёки аралаш кон окишини тухтатиш усуллари:
1.Бармок билан артериянинг жарохатдан юкори кисмини босиш керак. Бунинг учун артерияни суякка босиш нукталарини билиш шарт. Коидага кура буларда артерия томири уриши сезилади. Артерияни бармок ёки мушт билан босиш шу захоти кон окишини тухтатишни таъминлайди. бу усул кулланилишида 10—15 дакикадан сунг бармок ва кул чарчайди ҳамда босим пасаяди. Шунинг учун артерияни бармоқ билан босиб, шу зақоти қон оқишни тухтатиш керак.
2.Жгут солиш. Крн оқишини вақтинчалик тухтатиш усулига киради. Бундан ташқари жгут кафт ва товон операқияларида қулланилади (вена ичи инъекцияларида). Кон оқишни тухтатиш учун жгут фақат кучли артериал қон оқишда қулланилади. Кон оқишнинг бошқа турлари босиб турувчи боглам ёрдамида тухтатилади. Жгут жарохатга нисбатан марказий томонга солинади. Тизза ва товон жароҳатланганда, сонга; кафт ва билак жарохатланса, елкага жгут солинади. Кон оқишини тухтатиш учун Эсмарх жгути (1,5 метр узунлигида) ва тасмасимон жгут куп қулланилади.

Download 16,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish