Мавзу: Нерв системаси



Download 114 Kb.
bet5/10
Sana22.02.2022
Hajmi114 Kb.
#100957
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
7- маъруза.нерв тизими (3)

Орқа мия ядролари.
Орқа шохлар марказида хусусий ядролар жойлашади. Бу ҳужайра аксонлари олдинги оқ бирлашмадан ўтиб, қарама-қарши томондаги ён тизимча орқали таламусга кўтарилади, бир қисми эса шу ён тизимчадаги ретикуляр, яъни тўрсимон субстанцияда (тузилмада) қолади. Ядрода 2 гурух ҳужайралар ажратилади: дорзал ва базал ҳужайралар. Бу ядро ҳужайралари бутун орқа мия давомида учрайди. Бу ядро ташқарисида тўрсимон ядро ётади, у турли катталикдаги ва шаклдаги ҳужайралардан иборат. Унинг нейрити қисман қарама-қарши томондаги ён тизимчага, қисман ўз томонидаги ён тизимчадаги ретикуляр тизимчага боради. Бу гурух ҳужайралар ҳам орқа мия бўйлаб жойлашади, айниқса бўйин ва бел сохаларида яхши тараққий этган.
Дорсал (кўкрак ядроси, Кларк ядролари) ядро орқа шох асосининг ички қисмида жойлашиб, думалоқ ёки овал шаклга эга. Бу ядро спинал ганглийдаги псевдоуниполяр ҳужайранинг аксон ўсимтаси билан синапс хосил қилади. Ҳужайралар икки кўринишда бўлади: марказда жуда катта мультиполяр ҳужайралар, уларнинг дендритлари Кларк ядросини ўзида (ичида) қолади, нейритлари эса ўз томонидаги ён тизимчага боради. Улар атрофида майда дуксимон ҳужайралар жойлашади. Кларк ядроси бутун орқа мия бўйлаб жойлашади, лекин кўпроқ VIII бўйин ва II бел сегментлари орасидаги сохада кўпроқ ривожланган. Бошқа сохалар эса фақат алохида ҳужайраларга эга. Кларк ядроси ёнида ва орқа тизимчада нуклеус корну комиссуралис постериор ядроси жойлашади, у майда дуксимон ҳужайралардан иборат бўлиб, аксонлари тахминан орқа тизимчада йуналади. Бу ядро I бўйин сегментидан то думғаза сегментигача бўлган сохада жойлашади, ўрта бўйин ва бел сохаларида кўпроқ тараққий этади. Бундан ташқари орқа шохда унча катта бўлмаган ва турли шаклдаги ёйилган ҳужайралар хам бўлади. Орқа шох кўп сонли жуда майда ҳужайралардан иборат желатинсимон модда билан қалпоқсимон қопланган. Бу модда думғаза сегментларидан бошлаб узунчоқ миячага бўлган сохагача чўзилган бўлиб, кўкрак сохасида ёмон тараққий этган. Желатинсимон модда ташқарисида орқа ва ён тизимчалар орасида зона бўлиб, унинг ҳужайралари 3 гурухга бўлинади:
1) Апикал – орқа шох учида жойлашган.
2) Ретикуляр – орқа шохнинг ён томонида ён тизимчада жойлашади.
3) Медиал – орқа шохнинг медиал томонида жойлашади.
Бу ҳужайралар нейритлари ён тизимчага томон йўналиб, орқа шохнинг ўзига қайтиб коллатерал берувчи кўтарилувчи ва пастга тушувчи толаларга бўлинади. Бу ассоциатив ҳужайралар бутун орқа мия бўйлаб жойлашиб айниқса бел-думғаза сохасида яхши тараққий этган.
Ён шохларда кулранг модда чегарасида латерал симпатик ядро ётади. Шакли овал ёки дуксимон бўлган (12-45 мкм) бу ҳужайра дендритлари ён тизимчада шохланади. Ядро VIII бўйин сегментидан орқа мия охиригача ёйилиб жойлашади.
Унинг ҳужайраларидан олдинги илдизга борувчи сўнгра симпатик ствол чегарасидаги тугун ичкарисига кирувчи преганглионар симпатик толалар бошланади. Марказий канал атрофида медиал оралиқ ядро ётади (n. intermedio medialis) базан икки гурухчага бўлинган холатда учрайди. Улар бутун орқа мия бўйлаб чўзилган. Ҳужайралари кўпбурчакли шаклда, аксонлари ўз томонидаги ён тизимчада йўналиб миячага кўтарилади. Оралиқ қисмидаги учинчи ядро – крест шаклли, қисман олдинги шохга кирувчи Онуфрович парасимпатик ядроси. 3 бел сегментидан бошланади, кўпроқ 5 бел сегменти сохасида тараққий этган. Чаноқдаги органларни иннервациялашда иштирок этади. Кўпинча симпатик ядро ҳужайралари билан боғланади. Бу ядродан парасимпатик люмбо-сакрал системанинг преганглионар толалари чиқади. Бу ядро аксонлари думғаза сохасининг олдинги илдизига ўтади.
Олдинги шох ҳужайралари энг катта ҳужайралар бўлиб, бундай ҳужайралар айниқса бўйин ва бел-думғаза сохасида жойлашади. Ҳужайралар мультиполяр, юлдузсимон шаклга эга, цитоплазмасида йирик тигроид ва фибрилляр чигаллар тутади. Кўп сонли шохланувчи дендритлари олдинги ёки ён тизимчага йўналади. Нейритлари жуда қалин, яна олдинги шохда миелин билан ўралиб, олдинги илдизчада чиқади. Улар кўндаланг тарғил мускулларни иннервациялайди. Икки гурух ҳужайралар яхши фарқланади:
1) Медиал гурух, бутун орқа мия бўйлаб чўзилади, орқанинг калта ва узун мускулларини иннервациялайди.
2) Латерал гурух, қолган мускулларни иннервациялайди. Кўкрак сегментлари сохасида кучсиз тараққий этган бўлиб, қовурғалараро ва қорин девори мускулларини иннервациялайди, бўйин ва думғаза-бел кенгаймаларида кучли ривожланган. Латерал гурухда n.anterior ва n.anterio-lateralis ни ажратиш мумкин.
Олдинги шох ҳужайралари харакат вазифасини бажариб, мотонейрон деб номланади. Улар орасида морфологик ва функционал жиҳатдан 3 тип ажратилади:
1) Катта a – мотонейронлар – медиал ва латерал ядро таркибида жойлашиб, ҳаракатни амалга оширади. Уларда яримшар пўстлоғининг тушувчи ўтказув йўллари, оддий рефлектор ёйнинг ассоциатив нейронлари тугайди. Уларнинг аксонлари олдинги илдиз таркибида йўналиб, сўнгра аралаш нервда мускулларга боради.
2) Кичик a–мотонейронлар – мушак тонусини таъминлайди. Ҳар бир a мотонейрон ўзининг аксони билан алоҳида скелет мускуллари гурухини иннервация қилади.
3) γ – мотонейронлар – майда ҳужайралар (15-35 мкм), ўз толаларини мускул дуклари – проприрецепторларга юборади, улар орқали кичик – мотонейронларга импульс ўтишини бошқаради.
Олдинги шохда Рэншоу ҳужайралар жойлашади, улар ёрдамида мотонейронларнинг хаддан ташқари қўзғалишидан сақловчи интраспинал қайтувчи тормозловчи таъсирлар юзага келади. Уларнинг аксонлари –мотонейрон танаси билан тормозловчи синапсларни хосил қилади. Рэншоу ҳужайралари опиоид пептид – энкефалин ишлаб чиқаради, сезувчи нейрон аксонларининг терминал қисмидаги рецепторлар бу моддага сезгир. Бу рецепторлар орқали Р модда секрецияси блокада қилинади ва оғриқ сезгиси йўқолади. Р моддаси сезувчи нейронларнинг аксонлари ва спино-таламик йўл нейрон таналари орқали оғриқ импульслари (сезгисини) узатилишида иштирок этади.
Орқа миянинг оқ моддасини олдинги ва орқа илдизлар олдинги, орқа ва ён тизимчаларга бўлиб туради. Асосан глиал элементлар билан тутамларга бўлинган миелинли толалардан тузилган. Бу толалар орқа мия ўтказув йўлларини ҳосил қилиб, унинг турли қисмлари билан бош мия ва мияча билан боғланишини таъминлайди. Оқ модда ташқи томондан ташқи чегараловчи глиал мембрана билан қопланган (астроцит ҳужайра ўсимталаридан иборат).


Мияча.
Мияча – калла суяги орқа чуқурчаси узунчоқ мия ва кўприкнинг устида ётади, мувозанат ва харакат марказий органи бўлиб хисобланади. Мияча юзаси яримшарлар пўстлоқ юзасидан кўра кўпроқ бурмаларга эга, кесмада шохланган дарахт куринишини олади. Хар бир шох марказида ингичка оқ модда бўлиб, юзаси пўстлоқдан иборат. Мияча пўстлоғи 3 қават:
I Қават - ташқи молекуляр қават, бевосита юмшоқ мия пардаси остида жойлашади.
II Қават - ганглионар қават.
III Қават - донадор қават.

Download 114 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish