Mavzu:Neftni qayta ishlash sanoat obyektlariga texnik xizmat ko’rsatish va ta’mirlashni tashkil etish
1. Атмосферада зарарли моддаларнинг концентрациясини (РЭК) ошиб кетмаслигини таъминлаш учун корхонадан чиқаётган хавони зарарли моддалардан бутунлай тозалаш ёки асосий қисмини ушлаб қолиш, зарарли моддалар концентрациясини камайтириш учун трубани баландлигини кўтариш энг охирги тадбир хисобланади.
2. Зарарли моддаларни РЭТМ сини миқдори тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш. Бунда зарарли моддаларнинг миқдори лойиха олди ишларида белгиланган миқдордан ошиб кетмаслиги шарт, акс холда шу пайтда зарарли моддаларни РЭК си меёридан ошиб кетиши мумкин;
3. Агарда корхона курилишга мулжалланган территориясида бирорта ёки бир нечта зарарли моддаларнинг РЭК си меёридан ошиб кетиши кутилса, у вақтда шу зарарли моддаларнинг миқдорини камайтириш мақсадида лойиха олди ишларида кузда тутилган чораларни кўриш тавсия этилади. Шу билан бирга шу территорияда жойлашган корхоналардан чиқаётган бу хилдаги зарарли моддаларнинг миқдорини камайтириш чораларини хам кўриб чиқиш лозим бўлади;
4. Чанг ва газни тозалаш учун ишлатиладиган ускуналарни унумдорлигини ва атмосферага чиқаётган зарарли моддаларни текшириб туришни таъминлаш.
| | | | | | |
Атмосферани ифлослантирувчи манбалар
|
Чиқинди ингридиентлар %
| | | | | | |
углеводородлар
|
CO
|
SO2
|
NO2
|
H2S
|
қаттиқ
|
Сақлагичлар
Тозалаш иншоотлари
Тутун қувурлари
Факел қувурлари
Чиқинди чиқарувчи қурилмалар: АВТ
Вентиляцион система
Каталитик крекинг регенератори
Матоли газ компрессорлари
Герметик бўлмаган қувурлар
Бошқа манбалар
|
40,7
12,4
-
-
3,5
2,0
-
-
19,4
4,3
|
-
-
43,4
4,8
-
-
30,7
40,5
-
10,6
|
-
-
56,9
19,9
-
-
2,5
-
-
20,7
|
-
-
72,6
5,4
-
-
-
14,7
-
7,3
|
9,6
20,3
-
-
44,6
2,8
-
-
-
13,2
|
-
-
-
4,7
-
0,7
23,3
-
-
41,8
|
Атмосферага чиқаётган захарли моддаларнинг тақсимланишини
Атмосфера ифлосланиши камайишининг лойихавий ечими. Атмосфера ифлосланишига сабаб бўлаётган НКИК ва НКК лардан чиқаётган чиқиндиларни камайтириш йўналиши кўп йиллик изланишлардан сўнг маълум бўлди. Қурилиши лойихалаштирилаётган корхоналарнинг атмосферага углеводородлар, водород сульфидлар, олтингугурт ва углерод оксидлари яна бир канча зарарли моддалар чиқаришини камайтиришнинг комплекс тадбирларини кўриб чиқамиз.
Резервуар парклар НКИК ва НКК ларнинг товар-хом-ашё базаларида нефть ва тез қайновчи махсулотларнинг углеводороди йўқолишини қисқартириш учун понтан қоқпоклардан фойдаланилади. Оралиқ парқларда технологик қурилмаларнинг чиқиндилар камайишига эришиш учун газ тенглаштирувчи система қўлланилади.
Захарли моддаларнинг атмосферага чиқишини олдини олишнинг самарали чораларидан бири мукаммал қурилма ва қурилмани тўғри таъминлаш чизмасида ишлашини лойихалаштиришдир.
Фаrель қувурлари. Фаrель қувурлари иссиқ фанелдаги захарли чиқиндиларни камайтириш учун куйидаги тадбирлар амалга оширилади:
1. Факелга ташлашнинг олдини олиш
2. Факел системасига тушаётган буғни камайтириш
3. Факелдаги иситиш кўрсаткичини яхшилаш
Факелга ташлашнинг оқибатида қурилманинг босим сақлагич клапанлари босими 15-20 % га кўтарилади.
Факел қувурларини ишлаш кўрсаткичларини яхшилаш учун тутунсиз ва газ ёқиш, хамда факелни автоматлаштирилган система билан ёқиш амалга оширилади.
Алангали хўжалик. Нефтни қайта ишлаш ва кимёвий йўл билан ишлаб чиқариш корхоналарда, уни ишлатишдаги хавфсизликни кўтариш ва ишлатишдан чиқкан газларни ва буғларни ушлаш ва уларни қайта ишлаш учун мўлжалланган.
Алангали хўжаликка қуйидагилар киради:
- Технологик мақсадда ишлатиб булмайдиган, қурилма ва коммуникациядан доимий чиқадаган чиқиндилар.
- Сакловчи клапанлардан авария холатидан чиқадиган чиқинди.
- Технологик қурилмаларни таъмирлаш учун тухтатилганда ва уларни ишга тушириш вақтидаги вақти-вақти билан чиқадиган чиқинди.
Замонавий нефтни қайта ишлаш ва иситиш кимё корхоналарида алангали хўжалик қуйидагилардан иборат:
Корхонанинг умумий алангали системаси, алохида ёки мўлжалланган алангали система юқори даражали ишлаб чиқариш учун (ЭР-300, АВТ-6, ПК-ВЦ ва хаказолар) ёнувчи токсикологик газлардан чиқкан чиқиндиларни йиғувчи қурилмалар бўлиши шарт.
Алангали системаларни лойихалашда ва тайёрлашда норматив хужжатлардан, адабиётлар тахлилидан фойдаланилади
Алангали системаларнинг лойихалашни тузиш. Алангали система қаторига қуйидагилар киради: ташландик газларнинг қувурлари (коллекторлари), дренаж қурилмалар, факел найлари (шамлар), газларни очиқ тарзда куйдириш учун, оловдан сақлаш қурилмалар, ёрдамчи қувурлар. Алангали системаларни лойихасини тузишда, алангали газ коллекторларни гидравлик хисобига суянган холда тузилади. Алангали системаларнинг умумий қаршилиги (сақловчи клапандан алангали найчасининг учигача) 50кПа дан ортиши мумкин эмас. Бу талабларнинг хаммасини бажариш учун, қувурларнинг диаметрини хар қайси участка учун қуйидагича танлаш керак:
1. Хар қайси участкадаги аланга учун мўлжалланган қувурлар қаршилиги, сақловчи клапанлардан то умумий корхона коллекторларигача қурилмалар чегарасида 15 кПа дан ортиши мумкин эмас;
2. Умум корхона коллекторларнинг қаршилиги, қурилма чегарасидан то алангали қурилмагача 15 кПа дан ошиши керак эмас;
3. Алангали қурилма қаршилиги, дренаж қурилмани уз ичига олган қурилмалар, гидрозатвор ёки аланга тўскич, аланга учун мулжалланган най (шам) 20 кПа дан ортиши мумкин эмас. Гидравлик хисобларни бажаришда тавсия қилинган методикадан фойдаланиши мумкин.
Организмга таъсир даражаси бўйича зарарли моддалар тўртта хавфлили синфга бўлинади:
- фавқулодда хавфли, 2) юқори хавфли, 3)ўртача хавфли, 4)кам хавфли.
Лойихалашда зарарли моддалар билан боғлиқ бўлган кимёвий қурилмаларда инсон билан зарарли моддаларни контактда бўлишига йЎл қўймайдиган прогрессив ишлаб чиқариш технологиялари (ёпиқ цикл, автоматлаштириш, комплекс механизациялаш, дистанцион бошқариш ва бошқалар) олдиндан кўзда ўтутилган бўлиши керак. Зарарли моддаларнинг ишчи зонаси хавосидаги рухсат этилган концентрацияси ГОСТ 12.1.005 – 76 бўйича ўрнатилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |