Мавзу: Нефткимёвий синтезлар Режа: Нефтни қайта ишлаш жараёнида содир бўладиган реакциялар Нефть таркибидаги углеводородлар


Конденсирланган аренларнинг кимёвий хоссалари



Download 1,23 Mb.
bet24/26
Sana24.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#214384
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
9 Маъруза Нефткимёвий синтезлар

Конденсирланган аренларнинг кимёвий хоссалари

Нафталин ва полициклик углеводородлар, фенантрен, антрацен, хризен, пиренлар худди бензол каби Хюккел қоидасига бўйсунадилар, яъни, боғловчи молекуляр орбитадаги –электронлар сони 4n+2 га тенг. Ушбу модда молекулалари ясси, улар учун юқори қийматли энергетик ўзаро боғлиқлик характерлидир ва уларда аренларни комплекс хоссалари қайтарилади. Хусусан, ҳамма юқоридаги углеводородлар худди бензол каби электрофиль ўрин олиш реакциясига енгил киришадилар.


Ш у билан биргаликда ҳамма конденсирланган аренлар кўп ёки кам нисбатда тўйинмаган бирикмаларга хоссаси жиҳатдан яқинлашади. Масалан, нафталин бензолга нисбатан реакцияга киришиш имконияти юқори ва у нисбатан кам барқарорликка эга. Бензол молекуласидан фарқли ўлароқ (бензолда ҳамма С–С боғлар тенг қийматга эга) нафталин ва полициклик аренларда боғлар турли энергетик қийматларга эгадир.
Нафталин молекуласидаги 1-2, 3-4, 5-6, 7-8 боғлар нисбатан юқори тартибга эга бўлиб, улар 2-3, 6-7 боғларга нисбатан кўп тўйинмаган ва кам узунликка эгадир. Фенантрен молекуласида эса 9-10 боғи учун энг юқори электрон зичлик характерлидир ва у қўшбоғ характерига яқинлашади. Табиийки, бирикиш реакциялари юқори тартибли боғларга катта тезликда (бензолга нисбатан) кетади.

Антрацен молекулаларига бирикиш реакциялари антрацендаги мезо – ҳолат 9 – 10 га кетади.




Антрацен ва фенантрен қатори углеводородларга малеин ангидридини бирикиш реакцияси, нефть фракцияларидан уларни ажратиб олишда кенг қўлланилади. Антрацен ва унинг ҳосилаларига малеин ангидридини бириктириш Дильс–Альдер реакцияси орқали кетади. Антрацен углеводородини ажратиб олингандан сўнг фенантрен ва унинг гомологларини малеин ангидриди билан фотоконденсация реакцияси орқали ажратиб олиш мумкин.


Ҳосил бўлган маҳсулот (аддукт) ларни фотокимёвий парчалаш йўли билан фенантрен ва унинг ҳосилаларини ажратиб олинади.


Бензол ва нафталин углеводородлари, бунга ўхшаш моддалар малеин ангидриди билан аддукт ҳосил қилмайди.
Нафталин ва унинг моно – ва полиметил ҳосилалари пикрин кислотаси билан барқарор кристалл ҳолидаги –комплекслар ҳосил қилиб, улар ушбу хусусияти туфайли нефть фракцияларидан ажратиб олиниши мумкин. Бензолни полиметил ҳосилали гомологлари (мезитилен, тетра-, пента–, гексаметилбензол) пикрин кислотаси билан комплекслар ҳосил қилиб, реакция маҳсулотлари кам барқарорликка эга.



Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish