Мавзу: Сўз туркумлари. 2-чорак 5-дарс. 137-140-mashqlar.
Вақт: 45 дақиқа.
Дарснинг номи: Мен билан танишинг.
Мақсад: Ўқувчилар:
• 4та сўз туркумларининг грамматик белгилари ва уларнинг қўлланиши ҳақидаги билимларини мустаҳкамлайдилар;
• ёзма нутқ малакаларини ва ўзаро ҳамкорликда ишлаш малакасини ривожлантирадилар;
• ўзлари ҳақида маълумот ёзишга, ўзларини яхши фазилатлари ҳақида гапира олишга ўрганадилар;
Жиҳозлар: Ҳар бир гуруҳ учун 1тадан флипчарт ва маркер, жадвал (Илова қилинади)
Жараён:
1-босқич. Ўқитувчи ўтган дарсда ўрганилган мавзу юзасидан луғат диктанти ўтказади: гулчи, мевали, бошла, синфни, олмазор, китобдан, сувсиз, кўчага, синфдош, дўстсиз. Кейин ўқитувчи синф ўқувчиларидан луғат диктантидаги сўзларнинг ясалиш усулларини айтишни сўрайди. 5 дақиқа
2-босқич. Ўқитувчи ўқувчилардан якка ҳолда ўзлари ҳақида маълумот ёзишларини сўрайди: маълумотлар туғилган йили, ой ва куни, ёши, ўзидаги ўзига ёқадиган фазилатлар, қандай рангни ва таомни яхши кўриши, нима билан шуғулланишни ёқтириши кабилар ҳақида бўлишига эътибор бериш керакпигини таъкидлайди. 7дақиқа
3-босқич. Ўқитувчи ўқувчиларни 4 кишилик кичик гуруҳларга бўлади.
Гуруҳлар учун топшириқ. Гурухда ҳар бирингиз ўзингиз ҳақидаги маълумотларни айтиб беринг. 7 дақиқа
4-босқич. Ўқитувчи гуруҳларга ўзи олдиндан тайёрлаган жадвалларни ва 1тадан маркерни тарқатади ва топшириқни тушунтиради: жадвалда ўз маълумотларингиздаги ёзилган сўзларни сўз туркумлари бўйича тақдимот қилинг. 7 дақиқа
Тақдимот. Ўқитувчи ҳар бир гуруҳга тақдимотчи тайинланишини айтади. Тақдимотчи доска олдида жадвалдаги сўзларни такдимот қилади. Бунда тақдимотчи ўқувчига бошқа гуруҳлардан саволлар берилиши мумкин. Агар такдимотчи жавоб беришга қийналса, унга ўз гуруҳи ёрдам беради. Жадвалдаги сўзларда имло хатоси учраса, ўқитувчи ёки бошқа ўқувчилар томонидан тузатиш киритилади. 10 дақиқа
Муҳокама: 7 дақиқа
• Машғулот сиз ёқцими? Нима учун?
• Ўзингиз ҳақингизда маълумот тайёрланг, ўзингиз ёқтирган фазилатлар ҳақида гапириш осон бўлдими? Нима учун?
• Сизнингча, бугунги дарс сўз туркумлари ҳақидаги билимларингизни кенгайишига ёрдам бердими? Агар ҳа бўлса, қандай қилиб?
• Синфдошларингиз ҳақида қандай янгиликларни билиб олдингиз?
• Бугунги машғулотдан қандай хулосалар чиқардингиз? Сизнингча, нима учун дарсимиз «Мен билан танишинг», деб номланган?
Изоҳ: Ўқитувчи нималар ҳақида маълумот ёзиш кераклигини доскага ёзиб қўяди. Маълумотни ёзишда ўзи ҳақида яхши фазилатларини топишда қийналган ўқувчиларга ўқитувчи кўмаклашиши керак (Масалан, сизда мен шундай яхши фазилатни кузатганман). Ўқитувчи шу пайтда имло хатоларига эътибор бериши, назорат қилиб улгурмаган ўқувчиларни эса уй вазифаси билан бирга текшириши тавсия этилади.
Кенгайтириш: Оила аъзоларингиздан бирлари ҳақида дафтарингизга маълумот тайёрланг. Ундаги сўзларнинг қайси сўз туркумига оид эканлигини аниқланг. 2 дақиқа
Баҳолаш: Ўқувчиларнинг ёзган маълумотлари, тақцимотчининг жавоби, унга берилган саволлар, жавоблар мазмуни рейтинг тизимида баҳоланади.
Илова.
Do'stlaringiz bilan baham: |