Mavzu: Musiqaviy tovushlarni qabul qilish. Akustik shovqinlarni qabul qilish. Reja



Download 25,18 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi25,18 Kb.
#47633
Bog'liq
Mustaqil ish


Mavzu: Musiqaviy tovushlarni qabul qilish. Akustik shovqinlarni
qabul qilish.

Reja:

  1. Товуш тизими ва овоз техникаси

  2. Товуш сигналларини рақамлаштириш ва рақамли технологиялар

  3. Товушни ёзиш/эшиттириш функционал модули



Товуш тизими ва овоз техникаси
Товуш (мусиқада) — мусиқанинг ифода кучига ега енг кичик таркибий қисми. Мусикий Т.лар маълум мусиқий тизимни ташкил етиб, муайян баландпастлик (лад), узунқисқалик (ритм ва метр), динамика ва тембрга ега бўлади. Одатда, мусиқада 16 гс — 4500 гс (С2—д5) орасидаги, 0,015 сек —23 мин. узунлигидаги Т.лардан фойдаланилади. Шунингдек, мусиқада муайян баландликка ега бўлмаган (алеаторика, сонористика, усул) Т. лардан ҳам қўлланилади. Мусиқий Т.ларнинг ўзига хослиги, шунингдек, бадиий талқин жараёнидаги (агогика, артикуляция, суръат, мелизмлар ва бошқалар) хусусиятлар билан белгиланади
Товушли эшиттиришлар ва телевизион кўрсатувларни тингловчилар ва телетомошобинларга етказиш учун товуш ва ёруғлик ҳодисалари хизмат қилади. Ҳаммаси тушунарлидек, аммо сарлавҳада қўйилган саволларга жавоб бериш биринчи бор туйлгандек шунчаки осон эмас.
Саволни қуйидагича қўяйлик: “Агар товушни қабул қилувчи бўлмаса, товуш мавжудми?” Ўйлаб, албатта йўқ жавобини берамиз. Демак. “товуш” икки маънони англатади:
Бу тебранаётган муҳит заррачаларининг оқими.
Бу маълум шароитда бизнинг тасаввуримизда энергия оқимини ҳосил қилади.
Шундай қилиб, товуш – эшитиш органларимиз орқали қабул қилинадиган, механик тебраниш кўринишидаги эластик (упругий) муҳитда тарқаладиган энергия оқимидир. Бу эластик муҳитнинг (масалан, ҳаво) қисқа вақт ичида сиқилиши ва кенгайишининг алмашиниши.
Бунда муҳитнинг заррачалари ўзининг мувозанат ҳолати атрофида тебранади, аммо товуш тарқалиши йўналишида кўчмайди. Муҳит заррачаларининг ўзаро таъсири натижасида товуш манбасидан муҳитда товуш тарқалади.
Инсон қулоғи қабул қиладиган товушнинг частота диапазони 20 Гц дан 20 кГц гача, энг сезгирлиги 3000–3500 Гц частотага тўғри келади.
Бу соҳада қулоқ 140 дБ динамик диапазондаги сигнални қабул қилади. Частота диапазонининг чеккасида динамик диапазон 50 дБ гача тораяди (қулоқнинг эшитиши пасаяди, оғриқ чегарасининг босими камаяди). Гаплашиш спектри 40 дБ динамик диапазонда тахминан 200 Гц – 4000 Гц жойни эгаллайди. Мусиқа эса эшитиш диапазонини ҳамма частотасини эгаллайди ва 70 – 90 дБ динамик диапазонни талаб қилади.
Биз товушлар оламида яшаймиз. Бу товушлар ёқимли бо`лса мусиқий таъсир қилди деймиз. Ёқмаса бунча шовқин деймиз. Йиг`лаётган шовқин онаси учун ёқимли бо`лса, бошқалар учун шовқин бо`либ туйилади.Кимгадир ног`оранинг товуши мусиқа бо`лса, кимгадир у шовқин. Умуман олганда ко`пчиликка мусиқа ёқади. Мусиқа асбобларининг товуши қуйидагича ҳосил бо`лади. Пуфлаб чалинувчи асбобларда ҳаво устуни тебраниши ёрдамида, торли асбобларда торларининг тебраниши ёрдамида ҳосил бо`лади ёки електрон асбобларда тебранишлар ёрдамида.
Улардан чиқаётган товушларнинг частотаси, баландлиги , тембири турлича бо`лади. Масалан, скрипка чиқарадиган товуш частотаси 260-15000 Ҳз, ног`ораники 90- 14000 Ҳз атрофида бо`лади. Мусиқий товушларни паррандаларга, уй ҳайвонларга таъсири борлиги ҳам о`рганилган. Нарса ва ҳодисаларнинг товуш ютуш хоссасини белгилаш учун товуш ютуш коефиссенти (α) беб аталувчи катталик киритилаган α- ютулган товуш енергиясининг тушган товуш енергиясига нисбати билан о`лчанади.
Мусиқа (юн. моусиче —музалар санъ-ати) — инсон ҳиссий кечинмалари, фикрлари, тасаввур доирасини мусиқий товуш (тон, нағма)лар изчиллиги ёки мажмуи воситасида акс еттирувчи санат тури. Унинг мазмуни ўзгарувчан руҳий ҳолатларни ифодаловчи му-айян мусиқийбадиий образлардан иборат. М. инсоннинг турли кайфиятлари (мас, кўтаринкилик, шодлик, завкланиш, мушоҳадалик, ғамгинлик, хавф-қўрқув ва бошқалар)ни ўзида мужассамлаштиради. Бундан ташқари, М. шахснинг иродавий сифатлари (катъиятлик, интилувчанлик, ўйчанлик, вазминлик ва бошқалар)ни, унинг табиати (мижози)ни ҳам ёрқин акс еттиради. М.нинг ушбу ифодавийтасвирий имкониятлари юнон олимлари — Пифагор, Платон, Aристотел ва Шарқ мутафаккирлари — Форобий, Ибн Сино, Жомий, Навоий, Бобур, Кавкабий, тасаввуф арбоблари — Имом Ғазолий, Калободий Бухорий ва бошқа томонидан юқори баҳоланган, шарҳ ва илмий тадқиқ қилинган. М.нинг одам онги ва ҳиссиётига таъсир етишнинг ажойиб кучи унинг руҳий жараёнларга ҳамоҳанг бўлган процессуал — муайян жараёнли табиати билан боғлиқсир. М. асарлари мазмунида бадиий ғоялар умумлашган ҳолда берилиб, мусиқали образларнинг ўзаро муносабатлари (таққосланиш, тўқнашув, ривожланиш каби) жараёнида шаклланади. Мазкур жараённинг хусусиятларига кўра М. мазмуни ҳам турли — епик, драматик, лирик белгиларга ега бўлиши мумкин. Булардан инсоннинг ички дунёси, руҳий ҳолатларини ифодалашга мойил бўлган лирика М.нинг "ботиний" табиатига анча яқиндир. М.нинг мазмуни — шахсий, миллий ва умумбашарий бадиий қийматларнинг бирлигидан иборат бўлиб, бунда маълум халқ, жамият ва тари-хий даврга хос руҳий тароват, суръат, ижтимоий фикр ва кечинмалар умумлашган ҳолда ифодаланади. М. шакллари ҳар бир даврнинг маънавиймаърифий талабларига жавоб берган ҳолда, айни вақтда инсон фаолиятининг кўпгина жабҳалари (муайян жамоавий тадбирлар, одамларнинг ўзаро етик ва естетик таъсир етиш, мулоқот қилиш жараёнлари) билан муштаракдир. М.нинг , айниқса, инсоннинг ахлоқий ва естетик дидини шакллантириш, ҳиссий туйғуларини ривожлантириш, ижодий қобилиятларини рағбатлантириш воситаси сифатида роли жуда муҳимдир.
Нутқ, товушли сигнал бериш ва бошқа товушли—маъноли жараёнлар сингари, М. ҳам муайян маълумотларни садолар воситасида ифодалаш имкони-ятига ега. Жумладан, товушларнинг баланд-пастлиги, ингичка-йўғонлиги, узунқисқалиги, кучлилиги ва бошқа воситалар ёрдамида одамнинг ички ҳолатини ифодалаш имконияти жиҳатидан М. нутққа (нутқ интонацияларига) ўхшайди. Aммо, санъат тури сифатида М. факат унгагина хос бўлган хусусиятлар (мас, бадиий-естетик мақсадларни кўзлаши, мазмун ва шакл бадиий қиймат сифатида касб етилиши, айниқса, М. товушларининг муайян мусика тизимларида ташкил етилиши) билан нуткдан фарқ қилади. Ҳар бир алоҳида олинган М. товуши бирламчи ифодавий имкониятга ега бўлсада М. товушларининг баланд-пастлик муносабатлари лад тузилмаларида, муваққат нисбатлари еса — мусиқий ритм ва метрда ўз аксини топади. Дунёнинг аксарият халқлари М. маданияти, жумладан, ўзбек мусиқа фолклори, анъанавий мусиқа ва бастакорлик ижодиётида лад асосини турли кўринишдаги диатоника ташкил етади. Композиторлик М.да (айниқса, 20- а.да ривож топтан йўналишларда) диатоника билан бирга хроматика ҳам кенг ўрин олган.
М.да асосий бадиий восита — куй (мелодия)дир. М.нинг огзаки анъанадаги (монодия) услубларида куй бадиий образнинг ягона ва тугал мусиқий ифодаси ҳисобланади. Кўп овозли композиторлик йўналишларда гармония, полифония унсурлари ҳам муҳим ўрин егаллайди. М. асаридаги куй (мавзу)лар ривожи унинг композициясн (шакл)ни ташкил етади. Мусиқа шакли асар маз-мунининг моддий тажассуми ва вужудга келиш воситаси бўлиб хизмат қилади. М. асарлари шаклига мунтазам такрорланувчи таркиб ва унсурлар хос бўлиб, булар бадиий мазмундаги ўзгарувчанлик, ҳаракатчанлик каби хусусиятларга маълум даражада зиддир. Ўзаро алоқа ва бирлик доирасидаги бундай диалектик зиддиятлар М. асарини яратиш ва ижро етиш жараёнида ҳамиша хилма-хил равишда ўз йечимини топади. Турли халқлар М. маданияти ва анъаналарида М.нинг баркарор ва беқарор унсурларининг ўзаро муносабатлари ҳам ўзгачадир. Маc, анъанавийлик мезонига асосланган оғзаки йўналишдаги М. услубларида муайян бадиий мазмун, естетик қоидалар билан бирга М. асарлари шаклига бадихагўйлик хусусиятлари, номусиқавий (асарнинг ижро етиш вақти, жойи, шароити каби) ҳолатлар ўз таъсирини ўтказади. Индивидуал бадиий образларни ифодалашга қаратилган ёзма анъанадаги композиторлик санъати асарлари еса кўпроқ айнан мусиқий ривожланиш қоидаларига, яъни тугалланган, яхлит ва барқарор шаклларга асосланади. Шунинг учун, композиторлик мусикада мазкур шаклларни ифодалашга ҳамда объйектив ҳолатда сақлашда асосий омил бўлган нота ёзуви му-ҳим ўрин тутади.
М. инсон маданиятида ва жамоавий ҳаётда ўзига хос ўринга егадир. У дам олиш ва кўнгил очиш пайтлари, турли маросим, байрам, базм ва сайиллар, диний ва расмий тадбирлар, оммавий ва ҳарбий юришлар, спорт машклари ва меҳнат жараёнида муайян вазифалар бажаради. Шунинг учун М. асарлари ўз мазмунига мувофиқ ҳолда бир нечта услуб, тур ва жанр гуруҳларига ажратилади. Aлла, зикр, марсия, сарбозча, валс, марш, месса каби жанрлар ҳаётдаги маиший ва бошқа шароитлар билан боғлиқ бўлади. Aшула, дастгоҳ, чолғу куй, мақом йўллари, консерт, миниатюра, романс ва бошқаларда естетик таъсир ўтказиш вазифалари асосий ўрин тутади. Жанрлар, ўз навбатида, диний мусша, ёшлар мусикаси, маиший мусиқа, оммавий мусша, ҳарбий мусика, камер мусиқа, симфоник мусша, хор мусикаси каби М.турларига бирлашади. Тари-хий, миллий, маҳаллий, шахсий (индивидуал) М. услублари ҳам мусиқий тафаккур тарзи, оҳанг , ритм, шакл каби мусиқий унсурларни ўзига қамраб олиб, муайян бир давр ёки миллий маданиятга мансуб бўлган турли жанрдаги асарлар умумиятини акс еттиради (қаранг Aвангардизм, Барокко, Классицизм, Оғзаки анъанадаги мусика, Романтизм, Сентиментализм).
Бастакор ва композиторпар бадиий образларни кенгроқ қамрашга интилишиб, М. ва бошқа санъат турлари қоришмаси (синтези)дан фойдалани-шади. Aниқ тушунчага ега бўлган сўз, саҳна ҳаракати, кино тасвири ва бошқа унсурлар билан қоришиқ М. асарининг ифодавий имкониятлари кенгаяди (қаранг Вокал мусикаси, Кино мусикаси, Раке мусикаси, Театр мусикаси). М., шунингдек, бошқа санъат тури ва жанрларида ҳам мухим рол ўйнайди. Маc, опера жанрида, ўзбек мусиқали драмаси ва комедиясида хонандалик, хор санъати ҳамда оркестр мусиқасчнк драма билан боглайди. Балет ва бошқа рақс шакллари ҳам узининг бадиий образларини М. ёрдамида ифодалайди.
Инсоннинг М. фаолияти асосан 3 босқичда амалга оширилади: ижод, ижро ва тинглаш (уқув). Ҳар бир босқичда асарнинг мазмун ва шакли узгача куринишга ега бўлади. Ижод босқичида бадиий ғоя ва шакл муаллиф онгида муштарак ҳолда туғилади. Ижро жараёнида шакл ва мазмун ижрочи томонидан унинг дунёкараши, естетик тасав-вурлари, шахсий тажриба ва махрратига мос равишда узгартирилади. М. ихлосмандлари ҳам ижро етилаётган асарни узларининг хусусий диди, ҳаётий ва бадиий тажрибасига асосланиб қабул қилишади. Шундай қилиб, М. фаолияти ҳамма босқичларда ижодий табиатга ега булади.
Турли (композиторлик ва оғзаки анъанадаги) услубларда мусша ижрочилиги аҳамияти турличадир. Профессионал юналишдаги маданият тизимида М. кўпинча бадиий асарларни ижро етадиган санъаткорлар фаолияти орқали намоён бўлади. Шунинг учун М. ижрочи (созанда, хонанда)ларининг аксарияти композитор ва бастакорларнинг ҳақиқий ҳамкорларидир. Улар устоз-шогирд муносабатлари жараёнида узлаштирган ёки нота ёзуви ёрдамида ўрганган асарларни жонли равишда тингловчилар олдида талқин етадилар. Мусиқий фолклор тизимида М. намуналари омма онгининг бадиий маҳсулоти сифатида юзага келиб, ҳаваскор қўшиқчи, созанда ёки жамоавий тарзда ижро етилади. М. ижрочилиги мусша чолғулари ҳамда инсон овозк воситасида амалга оширилади. Булар якка тарзда, ансамбл, хор, оркестр каби бирикма шаклларида намоён булади.
М. ижодиёти, ижрочилиги ва тингланиши М. фаолияти нинг бошка турлари — мас, мусиқа тарбияси, мусиқа таълими, и. т. (Мусиқашунослик), мусиқий танқид ва бошкалар билан бирга жамият М. маданият и тизимини ташкил етади.
Мусиқа тарихи. М.нинг пайдо бўлиши масаласида турли илмий фаразлар вужудга келган: ҳиссиётга тўлган нутқ оханги (Г. Спенсер), қушларнинг сайраши ва ҳайвонларнинг уз жуфтларини чақириши (Ч. Дарвин), ибтидоий одамларнинг меҳнат усуллари (К. Бюхер) ва уларнинг чақириқ товушлари (К. Штумпф), жоду-сеҳрлаш маросимлари (Ж. Комбарйе) М.нинг илк манбалари ҳисобланади. Шарқ мута-факкирлари ҳам М.нинг вужудга келиш муаммоси ҳақида илмий мулоҳазалар қолдиришган. М. тарихини Форобий инсон нутқининг шаклланиш жараёни ва ҳиссиётлари билан бевосита боғлиқ ҳолда, Ибн Халдун (14-аср) еса — ижтимоий тизимларнинг шаклланиш крнуниятларига асосланган хрлда тушунтиришган.
Замонавий мусиқашунослик фани археология ва етн. маълумотларидан келиб чиқиб, М. санъатини ибтидоий жамиятда инсоннинг амалий фаолияти жараёнида бошқа санъат турлари (раке, шеърият ва қ.к.) билан крришма (синкретик) ҳолда пайдо булишини асослаб беради. Бунда М. ижтимоий мулоқот воситаси, меҳнат ва маросим жараёнларини ташкил етиш воситаси булиб хизмат қилади ва, айни вақтда, жамиятга зарур ахлокиймаънавий хусусиятларни тарбиялаш мақсадларини кузлайди. Ибтидоий даврнинг охирги босқичида дастлабки қоришма санъат мажмуасидан бир қанча санъат турлари, жумладан, М. ҳам ажралиб чиқади. Ушбу даврга мансуб афсоналарда М. табиатга, ёввойи ҳайвонларни ўргатишда таъсир курсатиш, инсонни турли касалликлардан даволовчи куч сифатида таърифланади (қаранг Aликамбар, Ибтидоий санъат, Мавсум кўшиклари, Маросим қўшиқлари).
Қулдорлик ва илк феодал тузумига асосланган қад. дунё давлатлари — Миср, Шумер, Бобил, Ўрта Осиё (тахминан милоддан аввалги 1минг йиллик даври), Хитой, Ҳиндистон, Юнонистон, Рим мадани-ятларида касбий мусиқачилар мактаблари шаклланган. Улар махсус (бастакорлик, мусиқа илми каби фандаги) билим ва қоидаларга асосланиб ижод қилган. Натижада айтим, чолғу, рақс, достон ва бошқа жанрлар пайдо булган.
Турли хил М. асбоблари (чанг, уд, танбур, лира, кифара, пуфлама ва урма асбоблар) такомиллаштирилиб, улар барқарор товушқатор ва шаклларга ега бўлган. М.нинг ушбу даврда асосан оғзаки анъанада ривожланишига қарамай, айни вақтда, унинг илк ёзув (ийероглиф, ҳарфий ва бошқалар) тизими ихтиро етилган, М. естетикаси ва назарияси таълимотлари шаклланган: Хитойда — Конфуций, Юнонистонда — Пифагор, Гераклит, Демокрит, Aристотел, Платон, Aристоксен ва бошқа, Ўрта Осиёда — Борбад.

Ўрта аср Ғарбий Йевропада профессионал черков (бир овозли григориан хорали, кейинчалик кўп овозли хор ва вокалчолғу жанрлари — орга-нум, кондукт ва бошқалар), дунёвий (Фран-сияда — трубадурлар, труверлар; Германияда — миннезингерлар санъати) ҳамда халқ Мхи ривож топади. 12-асрда Франсияда Биби Марям ибодатхонасида биринчи композиторлик мактаби (Нотр-Дам мактаби), 14-асрда Франсия ва Италияда "Aре нова" услуби юзага келган. Гвидо д Aрецсо ихтиро етган тўрт чизиқли нота ёзуви товуш баландлиги ва нағмалар узунлигини аниқ қайд етишга имкон яратган.


Ушбу даврда Ўрта ва Яқин Шарқ (Aраб халифалиги)да еркин речитатив ва парда тузилмаларига асосланган мусулмон касбий М. (азон, тартил, тажвид) жанрлари шаклланган. Улар бошка М. турларидан мустақил равишда ривожланиб, кейинчалик Ўн икки маком тизимининг шаклланишига ҳам маълум даражада таъсир кўрсатган. 8— 13-асрлар мусулмон Шарк, халқлари оғзаки анъанадаги касбий М. си дастон (М. назариясида) ёки парда (шеърият ва М. амалиётида) тизимлари асосида шаклланган. Ўрта Осиё, Ерон ва араб халқлари М.сида муттасил давом етган ўзаро таъсир ва алоқа жараёнлари натижасида ушбу халқлар учун умумий бўлган вокал (савт, ғино, амал, муламмо, қавл ва бошқалар) ва чолғу (равошин, пешрав каби) турлари вужудга келган. Машҳур бастакор, хонанда ва созандалар Иброҳим Мавсилий, Ишоқ Мавсилий, Зирёб, Мансур Залзал, Ибн Сурайж, Ибн Aхвас ас-Сўғдий, Сафиуддин ал-Урмавий ва бошқа ижод қилган. Мусиқа илмида ҳам муҳим ютуқларга еришилган. Юнон М. назарияси ҳамда маҳаллий халқлар М. анъаналарига асосланган мусиқий естетика ва илмийназарий таълимотлар дастлаб мат. фанлари доирасида (ал-Киндий, Форобий, Ибн Сино), кейинчалик мустақил фан сифатида (Урмавий) шаклланган. Ишоқ Мавсилий ва Киндий Шарқда илк бор мусиқа (ҳарфий) ёзувини ихтиро етишган. Урмавий еса ушбу ёзувни парда тизимига мослаштирган.
Уйғониш даври Йевропа маданиятида тараққий етган инсонпарварлик ғоялари ва дунёвий мазмунга асосланган М. санъатида бадиий-естетик мақсадлар асосий вазифа даражасига кўтарилди, чолғу (лютня, виола) ва вокал (мадригал) ижрочилиги ривож топган. Профессионал М.да полифония услуби, жумладан, а капелла хор ижрочилиги (мотет, месса ва бошқа жанрлар) ўз чўққисига кўтарилди. Янги композиторлик (Aнглияда — Д. Данстейбл, Нидерланд мактаби, Римда — Палестрина, Вене-сияда — A. ва Ж. Габрийели) мактаблари шаклланди.
17—18-асрнинг 1-ярмида янги жанрлар — опера (Италияда — К. Монте-верди, A. Скарлатти; Франсияда — Ж.Б.Люлли, Ж. Б. Рамо; Aнглияда —Г. Пёрселл), оратория (Г. Ф. Гендел), кантата (Г. Шюц, И. С. Бах), консерт (A. Корелли, A. Вивалди, И. С. Бах, Гендел), камер ансамбл, соната (A. Корелли, Д. Скарлатти), сюита ва бошқа жанрлар ривож топган. Орган (Ж. Фрескобалди, Бах, Гендел), клавесин (У. Бёрд, Г. Пёрселл, Ф. Куперен, Ж. Рамо) учун асарлар яратилган. Ушбу даврда замонавий камонли чолғу асбоблар (скрипка, алт, виолончел)нинг буюк усталари A. ва Н. Aмати, Ж. Гварнери, A. Страдивари, фортепиано ихтирочиси Б. Кристофори ижод етишган, опера театрлари, филармониялар, мусиқа нашриётлари, мусиқа таълими (консер-ваториялар) ривож топган. 18-аср ўрталари — 19-асрнинг бошида Йевропа М.си Маърифатчилик даври ҳамда Буюк Франсия инқилоби ғоялари таъсири остида ривожланган (франсуз композиторлари К. Глюк, Л. Керубини, Ж. Ф. Лесюерларнинг опера ижоди, Вена классик мактаби вакиллари ижоди, симфонизм мусиқатафаккури). 19-асрда рус (М. Глинка, "Қудратли туда" вакиллари, П. Чайковский), поляк (Ф. Шопен, С. Монюшко), чех (Б. Сметана, Д. Дворжак), венгер (Ф. Еркел, Ф. Лист), норвег (Е. Григ), испан (И. Aлбенис, Е. Гранадос), фин (Я. Сибелиус) янги миллий композиторлик мактаблари шаклланган, йетакчи ижодий оқим сифатида романтизм карор топган (К. М. Вебер, Ф. Шуберт, Р. Шуман, Ф. Менделсон, Г. Берлиоз, Н. Паганини ваб.). 20-аср М. тарихида алоҳида ўрин тутади. М. маданиятининг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар юз берган. Ижодида янги-янги услуб ва йўналишлар (мусиқий авангардизм, модернизм) ривож топган. 20-асрда юз берган илмийтехник ва информацион инқилоблар (радио, телевиденийе, граммпластинка ва магнит ёзувларини ихтиро етиш) натижасида М.нинг тингловчиларга йетказиш ва ешитиш соҳаларида янги имкониятлар пайдо бўлди. Бунинг натижасида оммабоп мусиқа маданияти ривож топди. Композиторлик ижодида соф мусиқий (симфония, консерт, камер-чолғу М. каби) жанрлар ўрнига вокал М.си, театр М.си, кино М.си каби "аралаш" турлар йетакчилик қила бошлади. Композиторлик ижоди билан бирга анъанавий М. ижоди ҳам янги, замонавий шароитларга мослашиб ривож топди. Жумладан, Шарк, мамлакатлари мумтоз М. жанрлари (мас, ҳинд рагалари, покистон қавалли, озарбайжон муғом, ўзбек ва тожик мақомлари ва ҳ.к.) узининг миллий доираларидан чиқиб жаҳон саҳналарида ижро етила бошлади, композиторлик ҳам оммавий М. йўналишларига ўз таъсирини ўтказди.
Ўзбекистонда М., асосан, халқ ва оғзаки анъанадаги профессионал М. сифатида қадимдан ривожланиб келган. Халқ М.сидалапар, терма, яма, қўшиқларттт турли хиллари (маросим, маиший, меҳнат, ўйин, рақс, лирик, насиҳатомуз ва бошқалар), оғзаки анъанадаги ўзбек профессионал М.сида еса достон, катта ашула, ашула, мақом, чолғу йўллари каби жанрлар мавжуд. Ўзбек М. меросида 4 асосий маҳаллий услубни фарқлаш мумкин (қаранг Бухоро-Самарқанд мусика услуби, Хоразм мусика услуби, Фарғона — Тошкент мусика услуби, Сурхондарё-Қашқадарё муйеша услуби). 20-асрда ўзбек ва бошқа Ўрта Осиё халқлари М. меросини ёзиб олиш ва ўрганиш бўйича муҳим ишлар бажарилди, юзлаб нота тўпламлари ва и. т.лар нашр етилди. Бастакор, хрфиз ва созандалар ўзбек М. мероси дурдоналари (Шашмаком, Хоразм макомлари, Фарюна-Тошкент маком йўллари ва бошқалар) ни кенг тарғиб қилибгина қолмай, янги чолғу куй ва ашулалар яратдилар, дастлабки мусиқали драма ва комедия асарларининг муаллиф ёки ҳаммуаллифи бўлишди. 1930—40 йилларда Ўзбекистонда авваллари бўлмаган янги (опера, балет, симфоник М., камер М., консерт каби) М. жанрлари юзага келди. Улар, айниқса, 1950—60 йиллардан бошлаб Ўзбекистон композиторлари ижодида кенг ривож топди, шунингдек, оммавий М.нинг естрада мусиқаси, ёшлар мусиқаси каби йўналишлари ҳам кенг ёйилган.
Download 25,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish