1.3. Жахон молиявий инқирозининг мохияти, келиб чикиш сабаблари ва унинг банклар тизимида кредит муомалаларига таъсир этиш окибатлари.
2008 йилда республика Марказий банки томонидан амалга оширилган катъий пул-кредит сиёсати макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилди. Айни пайтда иқтисодиётда инфляцион кутилмаларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгартирилмасдан йиллик ҳисобда 14 фоиз даражасида ушлаб турилди. Ушбу чора-тадбирлар истеъмол маҳсулотлари нархларига монетар омилларнинг таъсирини бартараф этди ва шу йўл билан инфляциянинг белгиланган кўрсаткичлар доирасида бўлишига эришилди.
Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларини қамраб олган молиявий инқироз кўлами кенгаётганига қарамай, Ўзбекистон банк тизими ишончлилиги ва барқарор ривожланаётгани, хорижий молиялаштириш манбаларига қарамлиги йўқлиги ва ташқи инқироз ҳолатларининг салбий таъсирига берилмаслик хусусиятлари билан ажралиб турди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан фуқароларнинг банклар депозитларидаги омонатлари, уларнинг миқдоридан қатъи назар, давлат томонидан тўла кафолатланади.
Бугунги кунда мамлакатимиз банк тизими капиталининг етарлилик даражаси Банк назорати бўйича халқаро Базел қўмитаси талаблари асосида белгиланган халқаро стандартлардан қарийб уч баробар кўп эканини таъкидлаш жоиз.
Ҳозирги вақтда республикамиз банк тизимининг умумий жорий ликвидлиги доллар ҳисобида 1,5 миллиард доллардан ортиқдир. Бу ташқи нодавлат қарзлар бўйича тўланиши керак бўлган тўловлар ҳажмидан 10 баробар кўпдир. Бу эса бизда ликвидлик, яъни тўловларга қодирлик даражаси бўйича муаммо йўқ, деб айтиш учун асос беради.11
Банк кредити воситасида молиявий ресурслар пул капитали сифатида жамланади хамда тармоклар ва корхоналар уртасида бозор мезонлари асосида таксимланади. Кредитни белгиланган муддат давомида кайтариш ва
кредитдан фойдаланганлик учун муайян хак тулаш зарурлиги кредитга олинган маблаглардан юкори самара бера оладиган фаолият сохаларида фойдаланишга мажбур этади. Шундай килиб, кредит иктисодиёт самарадорлиги даражасини оширишга хизмат килади.
Банк кредитининг мухим вазифаларидан бири - бу ишлаб турган корхоналар айланма маблаглари доиравий айланишининг узлуксизлигини таъминлашдан иборат. Бу асосан киска муддатли кредитлаш воситасида амалга оширилади. Қиска муддатли кредит корхона ишлаб чикариш захираларини тулдиришга, товар-моддий бойликларини сотиб олишга, ишлаб чикарилган товарларни сотиш жароёнида вужудга келган маблагларнинг вактинча, етишмовчилигини тулдиришга ва бошка шу каби максадларга йўналтирилади.
Банк кредитлари корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат килиши туфайли халк хужалигида фойданинг капиталлашуви жароёнларини тезлаштиради. Бу бозор иктисодиётини эркинлаштириш боскичида, мамлакатда кушимча иш жойларини яратиш нихоятда зарур булган даврда жуда мухим ахамиятга эга.
Банк кредити мамлакатда пул массаси, хажми ва таркибига, тулов оборотига, пул муомаласи тезлигига жуда кучли таъсир курсатади. Банк векселлар, облигациялар, сертификатлар ва бошка муддатли мажбуриятли кимматли қоғозлар чикариш орқали кредит пулларини вужудга келтиради. Берилган кредит маблағлари билан бир каторда кредит пуллари хам мамлакатда жами талабга таъсир курсатади ва жами миллий маҳсулот сотилишини тезлаштиради.
Банклар томонидан кредит беришнинг умумий қоидалари давлат томонидан белгилаб берилади ва бу жараённи ўз ваколатлари доирасида Марказий Банк амалга оширади. Муайян тармоқлар ва соҳаларнинг ривожланишини рағбатлантириш максадларида қарз олувчиларнинг турли гурухларига давлат кафолатлари ва имтиёзлари жорий этилади. Кредитдан, мамлакат экспорт потенциалини юксалтириш, уй-жой курилишини, капитал қуйилмаларни рағбатлантириш, регионларни жадал ривожлантириш мақсадларида фойдаланиш мумкин.
Тижорат банкларининг кредитлари юридик ва жисмоний шахсларга берилиши мумкин. Қайтарилиш муддатларига қараб кредитлар киска муддатли (1 йилгача), ўрта муддатли (1 йилдан 5 йилгача) ва узоқ муддатли (5 йилдан ортик) кредитларга бўлинади. Қисқа муддатли кредитлар одатда айланма капитал (айланма маблағлари) нинг харакатланиши билан боғлиқ, узоқ муддатли кредит асосий капитал (асосий фондлар) ни такрор ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ мақсадларга йўналтирилади.
Таъминот шаклига кқра банк кредитлари гаровли, кафолатли ва сугурталанган кредитларга булинади. Таъминланиши талаб этилмасдан берилган кредитлар ишонч (бланк) кредити деб юритилади.
Банк кредити муддатлилик, қайтарувчанлик, таъминланганлик, мақсадлилик ва тўловлилик қоидалари асосида берилади.
Муддатлилик кредитга берилган маблағлар қайтарилишини таъминлашнинг зарурий воситасидир. Қатъий белгиланган муддатда қайтарилмаган кредит пул муомаласига салбий таъсир кўрсатади, чунки у муомалада товар таъминотига эга бўлмаган пул мавжудлигини билдиради. Кредитга берилган пул маблаги банкка кайтиб келмаслиги сабабли, шу кредит ресурслардан бошқа хўжалик юритиш субъектлари маҳрум этиладилар. Тижорат банкининг ликвидлилиги гумонлашади. Булардан ташкари, карздорнинг узи хам банкдан янги кредит олиш имкониятидан маҳрум булади ва кечиктирилган кредит учун оширилган фоизлар тулашга мажбур булади. Бундан ташқари, барча хужалик юритувчи субъектлар томонидан банк кредитини шартномада кўрсатилган муддатларда қайтарилмаганлиги учун тўланадиган фоиз суммаси солиққа тортиладиган базага қайта қўшилади ва фойда солиғига тортилади. Бу эса ўз навбатида унумсиз ҳаражатларни ортишига ва фойда (даромад) нинг камайишига сабаб булади.
Тижорат банки кредит беришда мижозларнинг молиявий аҳволи, балансининг ликвидлилиги, уз маблағларига эга эканлиги, хозирда ва келажакда рентабеллик даражаси ва кредитдан самарали фойдаланиши ва уни қайтариш имкониятларини характерловчи бошка сифатларига алоҳида эътиборни қаратиши лозим. Банк кредит беришда хар бир мижозга алоҳида ёндошади.
Кредитлаш жараёнида банк билан карздорларнинг узаро муносабатлари куйидагиларни уз ичига олади:
карз олувчининг уз маблагларини хам карз йуналтирилагтган хужалик тадбирларида иштирок этиши ва бу иштирокнинг таркиби ва даражасини аниклаб олиш. Бозор иктисодиёти шароитида карз олувчи уз маблагларининг кредит йуналтирилагтган тадбирларда иштироки катъий белгилаб куйилган эмас. Бирок, банк мижозининг кредит кобилиятини аниклаш оркали унинг уз маблаглари билан таъминланганлигини хисобга олган холда кредит беради;
Кредитнинг аник максадларга берилиши. Кредит банк томонидан корхонага аник максадларга ишлатиш учун берилади. Бу максадлар корхона такдим этадиган бизнес-режада ўз ифодасини топади. Банк кредитнинг максадли ишлатилишини текшириб боради. Бозор муносабатлари чукурлашуви билан хужалик объектларини кредитлашдан хужалик субъектларини, уларнинг тулов оборотидаги узилишларни кредитлашга утиб борилади;
Агар харид килинган товарнинг хакини дархол тулаш ёкиякин орада бошка бирон бир харажат килиш зарур булсаю, лекин бунинг учун корхонанинг хусусий капитали етмаса, бундай холларда «корхонада бир галлик карз маблагларига эхтиёж тугилади» дейилади. Бу эхтиёжни кондириш учун «кредит линияси очилмаган» ссуда хисобварагидан фойдаланилади.
Бундай хисобваракдан кредит бериш бир галлик ссуда бериш йули билан амалга оширилади. Бундай ссуданинг хар бири учун банк алохида карор кабул килади. Бу шуни билдирадики, агар келгусида яъни кредит карзи коплангандан сунг, яна кредит зарур булса, корхона рахбарияти банк талаб килган хужжатларнинг янги тупламини тулик ишлаб чикиши, худди биринчи кредит олганидек музокаралар олиб бориши ва барча хукукий расм-русумларини бажариши лозим. Бу эса, барча карз олувчилар кредит олиш учун банк талаб килган хужжатлар тупламини янгидан килиш учун кушимча унумсиз харажатларни килиши зарурлигини англатади.
Жаҳон молиявий инқирозининг моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ва салбий оқибатлари:
Алоҳида қайд этиш лозимки, 2008 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон банк тизимига нуфузли халкаро рейтинг компанияларидан бири - «Мудис» рейтинг агентлиги томонидан халкаро рейтинг баҳоси берилганлиги мамлакатимиз молия тизимининг баркарорлигидан далолат беради.
Хусусан, «Мудис» агентлиги бир йўла 3 та йўналиш бўйича республика банктизимига «баркарор» рейтинг баҳосини берди. «Мудис» халкаро рейтинг агентлигининг ҳисоботида таъкидланишича, агентликнинг ижобий баҳоси мустаҳкам банк назорати тизимида, банк секторининг юқори ўсиш потенциалида, молия тизимининг таркибий ўзгариши ва миллий иқтисодиётнинг юқори даражада ўсишида ўз ифодасини топди.
Бундан ташкари, 2008 йилда тижорат банклари томонидан халқаро рейтинг олиш учун «Мудис», «Фитч Рейтинге», «Стандарт энд Пурс», «Томпсон Файнэншл Банк Вотч», «Жапан Кредит Рейтинг Эженси», «Рейтинг Эженси Малайзия» каби нуфузли халкаро рейтинг компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик ишлари давом эттирилди.
2008 йилда республикамизда фаолият юритаётган тижорат банкларининг 12 таси халкаро «Мудис», «Фитч Рейтинге» ва «Стандарт энд Пурс» рейтинг компанияларининг «баркарор» рейтинг баҳосини олишга эришдилар (2-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |