1) ўтказиш усулига кўра:
Мажбурий аудит; Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонуннинг 10-моддасида кўрсатилган ҳолларда ўтказилади
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви; хўжалик юритувчи субъектнинг ёки бошқа аудиторлик текшируви буюртмачиларининг қарорига биноан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўтказилиши мумкин. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг предмети, муддатлари ва бошқа шартлари аудиторлик текширувининг буюртмачиси билан аудиторлик ташкилоти ўртасида тузиладиган аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгилаб қўйилади.
2) ўтказиш хусусиятига кўра:
ташқи аудит; Узбекистон республикаси қонунчилиги ва МБ меъёрий Хужжатлар билан шартнома асосида мустакил аудиторлар аудиторлик фирмалари ва хусусий тадбиркорлар томонидан тақдим этилган Кредит ташкилотлари аудиторлик текширувини утказиш учун аудиторлик фирмаларини узлари танлашади. Йиллик ҳисоботни тасдиқлаш мақсатида, ҳар йиллик мажбурий аудитни утказаётган аудиторлик фирма, кредит ташкилотининг катнашчилари (акционерлари) томонидан умумий йиғилишда тасдиқланиши лозим. Тасдиқланган аудиторлик фирмаси (аудитор) ҳакида маълўмотларни, кредит ташкилотлари МБнинг жойлардаги муассасаларига ҳабардор қилиш керак;
ички аудит; кредит ташкилотининг махсус бўлинмаси (бўлими) томонидан утказилади; унинг фаолияти ва текшириш йўналишлари қонун билан тартибга солинмасдан кредит ташкилоти раҳбарияти томонидан белгиланади. Ички аудит кредит ташкилоти ўзининг таркибий тузилмаси сифатида унинг йиллик ҳисоботини тасдиқлай олмайди;
3) ўтказилаётган муддатига кўра:
Бошланғич аудит; аудиторлик фирмаси кредит корхоналари билан биринчи бор ишлаганда бундай мижоз билан ишлаш таваккалчиликни ва иш хожмини оширади (аудиторлар мижознинг фаолият хусусиятларини, ички назорат тизими ва хакозолар хақида ахборот билан таъминланмаган);
келишилган (такрорий) аудит; аудиторлик фирмаси кайта ёки мунтазам равишда утказилади; мижознинг ўзига хос хусусиятларини билишларига асосланган, унинг ижобий ва салбий томонларини, бошкарувчиларнинг квалификациясини, булар бошка томонлар ўзгармаган холда аудиторлик тавакалчилигини пасайтиради. Шу билан бирга, мижоз билан куп вакт мобайнида ишлаган холларда, «куз учида текшириш» камчиликлари мавжуд булиши мумкин, бу янги ёндашувни, мижознинг бошка операцияларини тез аниқлашда ва мижознинг фаолиятини бахолашда кийинчилик тугдиради;
4) ривожланиш томонидан аудит уч погонага ва шунингдек уч тур йўналишга булинади:
тасдиқловчи аудит; кредит корхонанинг бухгалтерия ҳисобининг текшириш ва тастиклашни англатади;
бир тартибга йўналтирилган аудит: мижохнинг назорат операцияларини тартибини кузатишини имкониятини беради. Бу ерда аудиторлик текшируви кредит корхонанинг ички назорат тизимининг тахлилига асосланади. Исботланган, самарадорли ички назорат тизимида хато қилиш иҳтимоли жуда кам, шу сабабдан аудитор мижознинг хамма томонларини текшириш шарт булмай колади. Уз вактида фаолиятдаги камчиликларни аниқлолмайдиган ва тузатолмайдиган, самарадорсиз ички назорат тизимида, мижозга унинг такомиллаштириш буйича тавсиялар берилади;
таваккалчиликка асосланган аудит: текширишни танланма асосида олиб боришни ва аудиторнинг ишини асосан мижоз фаолиятининг асосий аспектларида, «махсус қисмларда», аудиторлик тавакалчилиги юқоририроқ бўлган жойларда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |