Мавзу: миллатлараро муносабатлар ривожида халқаро ташкилотларнинг ўрни


Минтақий ташкилотлар ва ўзаро ҳамкорлик масалалари



Download 50,34 Kb.
bet3/7
Sana20.06.2022
Hajmi50,34 Kb.
#681504
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
16-мавзу. Маъруза матни

Минтақий ташкилотлар ва ўзаро ҳамкорлик масалалари




Минтақада тузилган Марказий Осиё Ҳамкорлиги Ташкилоти ҳамда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ижтимоий-иқтисодий масалалар билан бир қаторда сиёсий масалаларнинг ечимида, шунингдек, минтақада миллатлараро муносабатлар ривожида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Хусусан Марказий Осиё Ҳамкорлиги Ташкилоти минтақа халқларидаги умумийлик жиҳатларнинг устунлиги боис, реал имкониятларга эга. Марказий Осиё Ҳамкорлиги Ташкилотининг 2004-йил май ойидаги Остона шаҳридаги саммитида: «Марказий Осиё мамлакатларида интеграциялашув жараёнлари ривожига ижобий имкониятлар мавжуд бўлиб, бизнинг халқларимизнинг маънавий бирлиги савдо-иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ҳамда маданий алоқаларнинг ривожини таъминлайди», (Новый день. Региональная газета содействие Центрально-Азиатскому сотрудничеству и международному фонду спасения Арала. 2004. №4. С. 1. ) дея таъкидланиши тарихий анъаналар заминида ривожланишга мойил бўлган маънавий-маданий бирлигимиз, барча алоқаларимиз ривожида ўзига хос асос вазифасини бажаришига ишорадир. Айниқса, жаҳонда обруйи ва эътибори ошиб бораётган, Евроосиё континенти ҳудудининг бешдан уч қисми, яъни 30 млн. кв.км.дан кўпроқ майдонда 1 млрд 455 млн аҳоли (Ер шари аҳолисининг яқин тўртдан бир қисми) истиқомат қилувчи ҳудудларни маданий ва ижтимоий жиҳатдан бирлаштирувчи ижтимоий-сиёсий функцияларни бажариши жиҳатидан Европа Иттифоқига ўхшаш ташкилот - Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг фаолияти минтақада этноижтимоий ҳамкорликни таъминлаб, миллатлараро ҳамжиҳатликнинг оптимал ривожини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.115 Ушбу ташкилот ўзининг илк фаолиятидан Евроосиё минтақасида хавфсизликни таъминлашнинг янги қирраларини очиб бериб, эгаллаган ҳудуд ва ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг сони жиҳатидан ҳам халқаро миқёсдаги йирик сиёсий ташкилот сифатида БМТ, Европа Иттифоқи, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, АСЕАН (Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) 1967 йил 8 августда Бангкокда ташкил этилган. Дастлаб у Индонезия, Малайзия, Сингапур, Таиланд ва Филиппинни ўз ичига олган. Кейинчалик Бруней Даруссалам (1984), Ветнам (1995), Лаос ва Мянма (1997), Камбоджа (1999) қўшилди.) ва бошқа халқаро сиёсий бирликлар томонидан эътироф этилиб, Евроосиё қитъасида ушбу нуфузли ташкилотнинг тузилиши нафақат минтақа, балки, бутун дунёда тинчликни сақлаш, этносиёсий жараёнларнинг ижобий ривожини таъминлашда муҳим ўрин тутиши таъкидланмоқда. Ушбу ташкилотнинг минтақада этноижтимоий ва миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлашдаги ижобий томони шундан иборатки:
1. Евроосиё-Тинч океани минтақасида коллектив хавфсизлик тизимини шакллантириб, этноижтимоий жараёнларнинг позитив ривожига таҳдид солувчи хуружларнинг олдини олиш;

  1. Ташкилот ўз мақсади доирасида комплекс лойиҳалар ечимини ўз олдига қўйиб, турфа соҳалар – сиёсат, иқтисод, маданият ва хавфсизлик масалаларида мавжуд муаммоларнинг умумий келишув асосидаги ечимини топиб, минтақа халқлари орасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш;

  2. Ташкилот аъзолари ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва тенг ҳуқуқли қўшничилик фаолиятларини янада мустаҳкамлаш. Демак, минтақада этноижтимоий жараёнларнинг ижобий жиҳатларини таъминлашга эътибор қаратиш;

  3. Евроосиё қитъасида тинчлик, хавфсизлик, этноижтимоий, иқтисодий ва сиёсий барқарорликни таъминлаш билан бир қаторда, Ер куррасида тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга ҳисса қўшиш;

  4. Жаҳон миқёсида экстремизм, терроризм, уюшган жиноятчилик ва наркотик моддалар таҳдиди кучаяётган бир шароитда, аксилтеррор фаолиятни биргаликда жонлантириб, ушбу таҳдид ва хуружларга қарши биргаликда фаолият олиб бориш

  5. Сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳаларда минтақа миллатлари орасида манфаатли ҳамкорликни ривожлантириб, фан ва маданият ривожи тарғиби билан тинчликка ҳисса қўшиш;

  6. Бугунги глобаллашув жараёнида миллий биқиқликдан халқаро интеграциялашув асосида минтақа халқлари ва жаҳон ҳамжамиятига таҳдид солувчи муаммоларни ҳал этишга эришиш, ушбу йўл ва усул орқали минтақада сиёсий, иқтисодий, маданий ва хавфсизлик масалалар ечимида якдил фикр ва умумий консенцусга эришиш;

  7. Маданий жиҳатдан – ШҲТ турфа цивилизация вакилларини умумий мақсад асосида бирлаштириб, мавжуд этноижтимоий ва иқтисодий муаммолар ечимида турфа цивилизациялар вакиллари манфаати ҳисобга олинган ҳолда масаланинг ечимига эришиши - жаҳон миқёсида цивилизациялараро мулоқотнинг сиёсий жиҳатларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, цивилизациялараро манфаатларнинг туташ нуқтасини топиш ҳамда ушбу туташлик орқали умумий мақсад йўлидаги миллий ҳамжиҳатлик инсоният учун турли хавфлар таҳдид солиб турган бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.

Минтақада интеграциялашув жараёнларининг амалга ошаётганлиги, экстремизм ва терроризмга қарши умумий, яхлит фаолият, Тожикистондаги фуқаролар уруши оқибатларини тугатиш йўлидаги якдил ҳаракатлар, миллий чегараларни делимитация ва демаркация қилиш, минтақада умумий бозор ва ахборот айирбошаш тизимини шакллантириш минтақа халқларининг тинчликка ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликка мойиллигидан далолатдир.116 Демак, халқларимиз менталитетидаги тинчлик ва тотувликка мойиллик этноҳудудий барқарорликнинг кафолати сифатида майдонга чиқмоқда. Ушбу ўринда шуни ҳам таъкидлаш лозимки, XX-асрнинг охирида ЮНЕСКОнинг ўша пайтдаги бош директори Федерико Майор томонидан илмий истеъмолга киритилган жаҳонда тинчликни тарғиб этувчи «тинчлик маданияти» тушунчаси ва мазмунининг моҳиятидан келиб чиқиб, Бишкекда машҳур арбоб Чингиз Айтматов ташаббуси билан «Тинчлик маданияти институти» ҳамда «Марказий Осиё ва тинчлик маданияти» журналининг ҳам ушбу минтақада таъсис этилиши яна бир бор халқларимизнинг тинчлик йўлидаги ўзаро ҳамжиҳатликка мойиллигидан далолат бўлиш билан бир қаторда, бутун инсониятни тинчликни сақлаш каби олий қадрият сари чорлаб, умумижтимоий тараққиёт йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. Худди шу ўринда Чингиз Айтматов: «Тинчлик, тараққиёт ва демократия бир-бирини тўлдирувчи ҳамда ўзаро алоқада ва ўзаро боғликликда бўлган триададир»117- деган фикрлари юқоридаги қарашларни тасдиқлайди. Чингиз Айтматов ташаббуси билан бошланган ушбу хайрли мақсад аслида Иссиқ Кўл Форуми (1986)нинг мантиқий давоми бўлиб, бу муаммо 1997-йилдаги Иссиқ Кўл Форумида ҳам XXI-аср маданиятининг глобал жиҳати сифатида кўтарилиб, умумжаҳон цивилизацияси тараққиёти ва миллатлараро ҳамжиҳатлик тарихидаги энг ноёб, энг қимматли воситаси сифатида қаралган эди.
Аслида минтақа давлатлари миллий мустақилликни қўлга киритган дастлабки йиллардаёқ миллий ўзликни англаб, тарихий анъана ва яхлит этномаданий менталитетга мансублик жиҳатларни ривожлантириб, халқимиз онгида минтақа тақдири учун масъулият ҳиссини чуқур ҳис этишни ўйғотиш мақсадида ўзаро интеграцияга эҳтиёж сезди. Ушбу эҳтиёжнинг ҳосиласи сифатида халқаро трансмиллий-маданий, жамият ташкилоти сифатида Марказий Осиё давлат бошлиқларининг ташаббуслари ва қўллаб- қувватлашлари туфайли 1995-йилнинг 21-ноябрида Тошкентда Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси таъсис этилди. Халқаро ҳамкорликнинг бу трансмиллий модели Ўзбекистоннинг биринчи Президенти томонидан илгари сурилган
«Туркистон-умумий уйимиз» шиори остида тузилиб, айни пайтда минтақа халқларининг маданий ҳамжиҳатлигини таъминлаш йўлида фаолиятини давом эттирмоқда. Ушбу бирлашманинг тузилиши азалдан яхлит маданият ва умумий менталитетга мансуб бўлган минтақа халқлари орзуларининг амалий ифодаси сифатида ижтимоий майдонга чиқди. Ассамблея ижтимоий фаолиятининг асосида минтақа халқларига хос тинчликсеварлик, бағрикенлик, ягона маданиятга мансублик, ўсиб келаётган ёш авлод тафаккурида ҳам ушбу хислатларни қарор топтириш сингари эзгу мақсадлар ётгани қувончлидир. Шунингдек, ушбу ташкилот минтақа миллатлари орасида маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун турфа тадбир ва тарғибот ишларини янада кучайтирса минтақада миллатлараро ҳамжиҳатлик ривожини янада таъминлашга фаолроқ ҳисса қўшган бўларди.
Марказий Осиё давлатларининг этноижтимоий, иқтисодий, маданий ва маънавий интеграциялашув жараёнларини ҳаракатга келтирувчи импульс сифатида Тошкентдаги (1991, 1993, 2001 йй), Ашхободдаги (1991й),
Бишкекдаги (1992й), Алматидаги (1994, 1995, 2003 йй) ва Душанбе (2000 й) шаҳарларида Марказий Осиё республикалари давлат бошлиқларининг учрашувлари ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик воқеа сифатида минтақада ҳар томонлама тараққиётни таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда.

Download 50,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish