Халқаро ташкилотлар – мустақил давлатлар ёки миллий жамиятлар (ассоциацияларнинг) сиёсий, иқтисодий, ижтимоий мақсадларга эришиши учун тузилган бирлашмалари, мамлакатлар ўртасида кўп томонлама ҳамкорлик қилишнинг энг муҳим турларидан бири.
БМТ (Бирлашган миллатлар ташкилоти) - Ер юзида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ва миллатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида 1945 йилда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан ғалаба қозонган мустақил давлатларнинг ихтиёрий бирлашиши асосида тузилган халқаро ташкилот. Энг нуфузли органи Бош Ассамблея. Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда аъзо бўлган.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) – Бир бутун давлат, федерация ёки мамлакат эмас, ҳарбий блок ҳам эмас, балки давлатла ҳамдўстлигининг янгича шакли. Унга кирувчи ҳар бир давлат халқаро ҳуқуқнинг мустақил ва тенг ҳуқуқли субъектидир. МДҲ 1991 йил 8 декабрда Минск шаҳрида СССРнинг барҳам топиши муносабати билан шаклланди. Ўзбекистон 1991 йил 21 декабрда аъзо бўлди.
ЮНЕСКО - Бирлашган миллатлар ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти. Ҳозирда унга 186 та давлат аъзо. Қароргоҳи Парижда. 1993 йил 23 октябрда Ўзбекистон аъзо бўлди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) – тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ўзаро савдо иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида тузилган халқаро ташкилотлардан бири. 2006 йил бошида 6 та давлатни – Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонни ўз ичига олди. Унинг доимий фаолият юритувчи органлари 2 та: Пекинда ШҲТ Котибияти ва Тошкентда Минтақавий аксилтеррор тузилмаси фаолият олиб бормоқда.
ЕврАзЭС – Европа-Осиё иқтисодий ҳамжамияти. 2000 йил Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон мустақил давлатлари раҳбарлари имзо чекан Шартнома асосида тузилган халқаро ташкилот. 2006 йил январдаЎзбекистон аъзо бўлди.
Халқимиз азалдан орзу қилиб келган миллатлараро дўстлик, ҳамжиҳатлик, тинчлик, тотувликка эришган эканмиз, эндиликда бизнинг олдимизда турган долзарб вазифа – ана шу олий ижтимоий-сиёсий қадриятларни қўлдан бермай, авайлаб-асраб, кўз қорачиғидан эҳтиёт қилиб, сақлаб қолиш устида доимий ҳаракат қилмоғимиз лозим. Бунга Республикамизда яшовчи ҳар бир инсон – ёшидан, миллатидан қатъи назар, ўз ҳиссасини қўшмоги керак. Бунинг учун Перездентимиз атрофида жипслашиб, халқ билан бамаслаҳат, бир тан-бир жон бўлиб, ҳалол меҳнат қилиб мустақилликни янада мустаҳкамлашимиз даркор.
Do'stlaringiz bilan baham: |