13.4. Дастурий таъминотни созлашнинг муаммолари
Ахборотларни статистик таҳлиллаш кўрсатадики, дастурий таъминотни лойиҳалаштириш босқисида лойиҳадаги бўлиши мумкун бўлган барча ҳатоликларнинг дастурий таъминотга тўғри келадиган 60% ҳатоликлар бўлиши мумкун ва 40% ҳатолик жорий этиш босқичига тўғри келиши мумкун. Шу билан бир қаторда созлаш жараёнида йўл қўйилган ҳатоликларнинг фақат кам қисми аниқланади, ҳатоликларнинг катта қисми эса дастурий мажмуанинг фойдаланиш жараёнида аниқланади.
Аппарат таъминотидан фарқли, дастурий таъминотни аниқ ишлашининг ишончлилиги вақт ўтиши билан камаяди, дастурий таъминотнинг ишончсизлиги унга лойиҳалаш босқичида йўл қўйилган ҳатоликлар натижасидир. Уларни топиб ва тузатишлар киритиш натижасида дастурий таъминот ишончлиги ортиб боради, бироқ, одатда дастурий таъминотнинг бузилишлар частотаси нолгача пасаймайди, қандайдир ўрнатилган қиймат атрофида тебранади, бу назарий жихатдан дастурий таъминотдаги эски ҳатоликларни тузатишга уриниш вақтида янги ҳатоликларга йўл қўйилиш мумкунлиги билан тушунтирилади.
Созлаш объектига боғлиқ ҳолда созлашни синтаксик ва семантикка ажратилади.
Синтаксик созлаш дастурда қўлланилган дастурлаш тилидаги синтаксисга мос бўлмаган конструкцияларни аниқлаш учун ишлатилади. Синтаксик созлаш масалалари формал грамматика назариясида ва тиллар назариясида ўрганилади ва ҳозирги вақтда инструментал дастурий таъминотнинг трансляциялаш тизимларида жорий этилган.
Синтаксик созлашнинг мақсади дастурга берилган кириш ахборотларини чиқиш ахборотларига ўзгартириш вазифасини бажаришига имкон бермаган дастурдаги ҳатоликларни аниқлаш ва тузатиш киритишдан иборат. Семантик созлаш босқичи синтаксик созлаш босқичидан сўнг бажарилади.
Дастурий таъминотни семантик созлашнинг бир неча синифлаш усуллари мавжут. Синифлашнинг икки усулини келтирамиз:
дастурни бажаришда натижани олиш усули бўйича: статик усул (дастурни созлашда дастурни бажарилишини талаб этилмайдиган усул) ва динамик усул (дастурни созлашда дастурни бажарилиши талаб этилади);
дастурнинг дастлабки маътинига таъсир қилиш ҳарактери бўйича: бузиб (созловчи оператор, процедура, макро буйруқ киритиш мақсадида дастлабки маътинни модификациялаш назарда тутилади) ва бузмасдан (дастурнинг дастлабки маътинини модификациялаш назарда тутилмайди).
Дастур тести асосида дастурий таъминотдаги ҳатоликни топиш учун ва масалани ечилишининг алгоритми ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун дастурчи дастурнинг объектларини қандайдир тўпламини тахлилаши керак бўлади (ўзгарувчиларни, операторларни, улар ўртасидаги бошқарувчи ва ахборот алоқаларни), ҳажми етарди даражада катта бўлиши мумкун албатта.
Ишлатиладиган созлаш усуллари ҳатоликни аниқлаш учун муҳим бўлган ахборотни ва унинг тури ҳақида инсон осон тасаввурга эга бўлиши учун қулай ҳолда автоматизациялаштирилган равишда олишга ҳизмат қилади. Шу билан бирга созлаш жараёни секин яқинлашувчидир (итерацион), унинг ҳар бир босқичда дастурчи дастур ҳақида чекланган хажимдаги ахборотни идрок этади, ҳатолик ҳақида қандайдир қисман асосланган хулоса чиқаришга имкон беради ва созлаш жараёнининг кейинги яқинлашувларида ахборотни камайтириш йўлини аниқланади.
Демак, созлаш масаласини дастур ҳақидаги ахборот ҳажмини шу даражада камайтирадиган процедуралар қуришга келтириладики, унинг асосида дастурчи дастурда хотоликни борлиги ёки йўқлиги ҳақида асосланган хулосалар чиқара олсин, агарда ҳатолик бор бўлган ҳолда эса унинг ҳарактери ва у қаерда мавжутлигини била олсин.
Шундек қилиб, дастурда семантик ҳатоликларни қидириш учун дастурнинг ўзига нисбаттан ташқи ечиладиган масала баёни зарурдир. Бундек баёнлар қуйдагилар бўлади:
1.Дастурга техник топшириқ, у ҳужжатда дастурнинг ишлашига талаблар (чекланишлар, вазифа баёни, кириш ва чиқиш ахборотлар) батафсил баён қилинади.
2.Ечиладиган масалани математик моделининг баёни (ушбу масалани формаллаштирилган баёнида барча тадқиқ қилинадиган кўрсатгичлар, кириш ва чиқиш ахборотлари, ахборотни ўзгартириш жараёнлари, натижани баҳолаш кўрсатгичлари ажратилган).
3.Масалани ечиш алгоритми (масалани ечиш усулининг баёни ва барча кириш ахборотларини чиқиш ахборотларига ўзгартириш жараёнлари қайд қилинади, чунки бу дастурда жорий этилиши керак).
4.Дастурнинг лойиҳаси (дасурни блок схема кўринишида ҳавола қилиш ёки бошқа усулда, ишлатилган дастурлаш тили конструкциясига яқин атамаларда алгоритмини баёнини аниқлаштириб баён қилиш).
5.Буюртмачи ахборотлари (ечиладиган масалани қўшимча аниқлаштирувчи маълумотлари, техник топшириқнинг кичик қисмлари).
Назорат учун саволлар
1.Созлашни аппарат воситаларига нималар киради?
2.Умум техник созлаш воситаларига нималар киради?
3. Мантиқий текширувчининг вазифасини баён қилинг.
4.Импульслар генераторининг ишлашини ва қурилмаларини кўриб чиқинг.
5.Ток индикаторини схемаси ва ишлашини кўриб чиқинг.
6.Дастурий таъминоотни созлаш воситасига қандай компонентлар киради?
Do'stlaringiz bilan baham: |