13.3. Дастурий таъминотни созлаш воситалари
Микроконтроллерли тизимни дастурлаш босқичи тугагач дастурий таъминотни лойиҳалаштириш жараёни кейинги босқичга ўтади – созлаш босқичи, у вақтда объектни бошқариш нуқтаий назаридан семантик нотўғри бўлган дастурий таъминотнинг конструкциялари аниқланади. Ушбу босқичда дастурий ва шунингдек дастурий-аппарат воситалари қўлланилади (13.3-чизма).
Дастурий таъминотни созлаш воситаларидан бири маҳсус дастурлардир – созловчилар, улар ёрдамида фойдаланувчи билан мулоқот иш тартибида дастурдаги ҳатоликларни аниқланади.
13.3-чизма. Дастурий таъминотни созлаш воситалари
Созловчилар.
Созловчилар резидент дастур бўлиб, қуйидаги ҳаракатларни бажаради:
кўрсатилган манзилдан дастурни бажаришини ишга тушириш;
дастур бажарилишини берилган буйруққа етганда ёки берилган шарт бажарилганда тўхтатиб туриш;
талаб этилган ҳотира худудидаги ёки процессор регистр қийматларини оператор пультига чиқариш;
оператор пультидан талаб этилган ҳотира худудидаги ёки процессор регистридаги қийматларни ўзгартириш.
Созлашнинг анча мураккаб дастурлари ҳисоблаш жараёнининг ҳозирдаги ахборотларини олишга (назорат нуқталарнинг манзилларини, стек ҳотирадаги ахборотларни) ва бажарилаётган дастур ҳаракатларини рухсат этилганлигини назорат қилишга имкон беради.
МК тизимида созловчини ишлатиш учун монитор, клавиатура, табло кўринишидаги оператор билан мулоқат воситаси бўлиши керак.
Дастурий моделлар.
Дастурий модель (симулятор) инструментал компьютерда жойлаштирилган МК тизимининг ишлашини моделлаштира оладиган дастурий тўпламлардан иборат. Бу мақсадлар учун МК процессорининг ҳар бир буйруғи инструментал компьютернинг буйруқлар тўплами билан эмуляцияланади. Дастур, трансляция босқичидан ўтар экан, алоқа муҳаррири томонидан ишлов берилган ва иккилик ёки ўн олтилик ўлчамга ўзгартирилган ҳолда дастурий модел киришига берилади. Созлаш жараёнида оператор дастурни бажарилишини ишга тушириши ва тўхтатиб туриш, симуляцияланадиган ҳотира қийматларини кузатиш, симуляцияланадиган микроконтроллерли тизимни ташқи узелларини назорат қилиш ва ҳолатини бериш имкониятига эга.
ДХҚ эмулятори.
ДХҚ эмуляторининг аппаратураси – дастурий таъминотни энг содда созлаш воситаси (13.4-чизмага қаралсин) бўлиб – ўзининг таркибида оператив ҳотира блокига эга, у созланаёиган микроконтроллерли тизимнинг ташқи дастурий ҳотирасининг ўрнига уланган, бошқариш қурилмаси, шунингдек инструментал компьютер билан уланиш воситаларини олади.
Бундек мажмуа ташқи ҳотирага жойлаштирилган дастурлар билан ишлайдиган микроконтроллерни созлаш учун яроқликдир. Инструметал компьютернинг дастурий таъминоти эмуляторнинг ҳотирасига фойдаланувчининг дастурини киритиш имкони бор. ДХҚ эмуляторнинг дастурий таъминоти билан мулоқот қилиб фойдаланувчи эмуляцияланадиган ДХҚ жойлаштириладиган бажарилиши керак дастур коди мавжут файлни кўрсатиш имкониятига эга. Эмулятор инструментал компьютернинг дастурий таъминотидан манзилни қабул қилиб олади, улар бўйича ОХҚ да бажариладиган дастур кодини ва шунингдек ахборотларни ўзини ҳам жойлаш керак бўлади. П1 – П3 ўчириб ёқувчилар орқали ОХҚ киришида керак бўлган сигналларни ўрнатилади, эмулятор ахборотни талаб этилган ячейкага киритади. ОХҚ га дастурни жойлаштириш тугагач эмулятор унга МК тизим йўлларини улайди, шу билан микроконтроллерга ОХҚ да сақланаётган ахборот билан ишлашга имкон беради.
13.4-чизма. Микроконтроллерли тизимнинг ДХҚ эмуляторининг аппаратураси
Бажарилаётган дастурда ҳатолик топилганда лойиҳалашнинг олдинги босқичларига қайтилади (йўналиш бўйича таҳлиллаш, алгоритмлаштириш ёки дастурлаштириш), шундан сўнг ўзгартириш киритилган дастурни ДХҚ эмуляторнинг оператив ҳотирасига бажариш учун киритилади.
Созлашни ўтқазишда бундек тутилган йўл ДХҚ дан дастурни олдинги версиясини ўчириш циклини ўтқазилишини талаб этилмайди, бу эса вақт ҳаражатини камайтиради ва МК тизимининг доимий ҳотира қурилмасининг чекланган ўчириш-ёзиш цикли сонини сақлаш имкониятини беради.
Дастурлаш қурилмаси (программатор).
Аппаратура ва дастурий таъминотни комплекс созлашга ўтишга имкон берувчи дастурий таъминотни лойиҳалашнинг тугаллаш босқичи, бу лойиҳалаштирилган дастурни МК тизимининг доимий ҳотирасига жойлаштиришдир, худди тугалланган махсулот учун инобатга олинганидек.
Доимий ҳотира қурилмасининг турларини келтирамиз:
микроконтроллер микросхемасига нисбаттан: ташқи ва ички;
“ўчириш-дастурлаш” рухсат этилган цикллар сони бўйича: бир маротаба дастурланувчи ва кўп маротаба дастурланувчи;
эга бўлиш усули бўйича: кетма-кет ва параллел.
Дастурлаш қурилмаси турлашда келтирилган доимий ҳотира турларига фойдаланувчи дастурини жойлаштиришни амалга ошириш имкониятини беради. Дастурлаш қурилмаси бир томондан дастурий таъминотни охирги версиясини бажаришни амалга оширса, иккинчи томондан реал аппарат муҳитида дастурий таъминотни тугаллаш босқичини ўтқазиш имкониятини беради. Дастурлаш қурилмасининг таркибий схемаси 13.5-чизмада келтирилган.
13.5-чизма. Дастурлаш қурилмаси
Дастурлаш қурилмасининг дастурий таъминоти билан мулоқотда бўлиб, фойдаланувчи қуйидагиларни кўрсатиш имкониятига эга бўлади:
дастурлаш қурилмасини иш тартибини: ДХҚ ни ўқиш, дастурлаш ва кўрсатгичлар бўйича ўрнатилган талабларга мослиги (верификация);
дастурланувчи ДХҚ га (дастурлаш ва верификациялаш иш тартиби учун) жойлаштирилиб бажариладиган дастур кодили файл ёки ДХҚ даги ахборот жойлаштириладиган файл (ўқиш иш тартиби учун);
ДХҚ дастурлаш алгоритми (аёвчи, нормал).
Дастурлаш қурилмаси инструментал компьютернинг дастурий таъминотидан ДХҚ ҳотирасига жойлаштириш учун мўлжалланган буйруқларни (фойдаланувчи кўрсатган) ва ахборотларни қабул қилади.
МК тизим ҳотирасига киритилган дастур реал аппарат муҳитда реал вақт иш тартибида бажарилади. Аппаратура ва дастурий таъминотни дастурлаш қурилмаси билан комплекс созлаш имконияти кенгроқ ДХҚ эмуляторидагига нисбаттан, чунки ушбу ҳолда ташқи ҳотирага эга бўлиш кўрсатгичлари охирги махсулотни кўрсатгичларига мосдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |