Мавзу: микроконтроллерли тизимларни созлаш режа


Аппаратларни созлашнинг техник воситалари



Download 83,11 Kb.
bet2/4
Sana18.07.2022
Hajmi83,11 Kb.
#821342
1   2   3   4
Bog'liq
ЎТ маъруза 13

13.2.Аппаратларни созлашнинг техник воситалари
Созлашнинг умумтехник воситалар таркибига ҳар қандай электр схемаларида ишлатишга мўлжалланган назорат-ўлчов воситалари киради. Улар қаторига мультиметрлар, частотомерлар ва осциллографлар киради. Созлашнинг анча мураккаб техник воситаларига мантиқий текширувчилар, импульс генераторлари ва турли-туман индикаторлар киради.
Мультиметр ўзгармас ва даврий ўзгарувчан кучланиш ва токларни, шунингдек қаршилик, сиғим ва индуктивлик қийматларини ҳам ўлчайди. Мультиметр ёрдамида элетр таъминот блокларини лойиҳалаштирилгандаги ҳатоликлари топилади (ҳусусан, микросхемаларнинг номинал манба кучланиш оралиғига манба блокининг кучланиш қийматининг тўғри келмаслик ҳолати), шунингдек монтаж даврида йўл қўйилган ҳатоликлар – узилиш ва симлардаги қисқа тўқнашувлар.
Частотомер даврий сигналларнинг келиш частота қиймаатини аниқлаш учун мўлжалланган. Частотамер ёрдамида тизимли синхронизация блокини лойиҳалаштирилгандаги ҳатоликлар аниқланади.
Осциллограф электр сигналларини сигнал қийматини вақтга боғлиқлик функциясини график кўринишда қайд қилиш (экранда кўрсатиш) учун мўлжалланган. Осциллограф ёрдамида синхронизация қурилмасини ишлашидаги носозликларни аниқланади, сигналларни ўзиш (гонка) далиллари аниқланади (схемада сигналларни турлича тарқалиши муносабати билан бир сигнални бошқасига нисбаттан кўзда тутилмаган ушланиши).
Микроконтроллерли бошқариш тизимларнинг хусусиятлари (ахборотни паралелл ифодалаш ҳолатини юқори тезликда ўзгартириши) созлашнинг умумтехник воситаларини қўллаш худудини ва улар ёрдамида ҳал қилинадига масалалар сонини чеклайди, шу муносабат билан микроконтроллерли тизимларда маҳсус воситалар кенг кўламда қўлланилади.
Мантиқий текширувчи.
Замонавий рақамли, компьютерли тизимларда, одатда, иккилик саноқ тизими ишлатилади, шунинг учун рақамли сигналларни бериш учун кучланишнинг икки қиймати ишлатилади – юқори ва паст, ноаниқлик худуди билан ажратилган. Рақамли сигналнинг қиймати рухсат этилган қийматлардан бирига мос келади. Унинг ноаниқлик худудига ўтиши уни ҳосил қилишда қатнашаётган элементни нотўғри ишлашидан дарак беради ва олдиндан билиб бўлмайдиган рақамли қийматдек қабул қилинади.
Таянч кучланиш манбаси ёрдамида ва мантиқий схемалар комбинацияси орқали ўлчанаётган сигнал қиймати берилган оралиқдан юқори, оралиқдан паст ёки шу оралиқ ичидалиги ҳолатлари аниқланади.
Микроконтроллерли тизимда мантиқий текширувчи микросхеманинг манбасини текширишга, схеманинг турли қисмларида сигналларнинг мантиқий қийматини аниқлашга, занжирда сигнал мавжутлигини аниқлашга, симларни бутунлигини аниқлашга ишлатилади.
Импульслар генератори.
Рақамли схемаларнинг ишини таҳлиллаш учун қатор ҳолларда тизимга нисбаттан ташқи элементлар ҳосил қилувчи ва текшириладиган элемент киришига бериладиган сигнал тизимга қандайдир таъсир кўрсатгандаги ҳолатда тизим ўзини тутишини аниқлаш.
Маҳсус импульслар генератори (мантиқий тебратувчи, логический пульсатор) узелга кучли (1А гача ток билан) қисқа (давомийлиги 100 нс гача) импульсларни киритиш учун ишлатилади, уни бир мантиқий ҳолатдан бошқасига ўтқазувчи, сўнг дастлабки ҳолатга қайтарувчидир. Киритиладиган импульсларнинг кўрсатгичлари рақамли схемани шикастламайди, шунинг учун импульс генераторларини плата юзасидаги элементларни монтажини бузмасдан электрон схемаларни таҳлиллашга ишлатиш мумкун.
Импулислар генератор қурилмасининг таркибий схемаси 13.1-чизмада кўрсатилган.

13.1-чизма. Импульслар генератори қурилмаси


Фойдаланувчи импульслар генератори қурилмасига бир неча иш тартибини бериши мумкун. Одатда улар қуйидагилар:



  • биттали импульсларни ҳосил қилиш;

  • берилган частотада узулуксиз кетма-кетликда импульслар ҳосил қилиш;

  • берилган частотада берилган импульслар сонили пакетни ҳосил қилиш.

Мантиқий тебратувчи ёрдамида саноқ қурилмаларни керакли ҳолатга ўтқазиш осон, кейин тизимни шу вақт моментидан тизим ишлашини кузатиш учун. Мантиқий текширувчи ва мантиқий тебратувчиларни биргаликда симларни бутунлигини ва алоҳида узелларнинг ишини текшириш учун ишлатиш мумкун. Импульслар генератори қурилма схемасининг киришига талаб этилган импульслар кетма-кетлигини беради, мантиқий текширувчи эса схема чиқишида чиқиш сигнали бор ёки йўқлигини ва уларни оралиғини қайд қилади.
Ток индикатори.
Қатор ҳолларда рақамли қурилмаларни ишлашини таҳлиллаш учун ўтказувчиларда ток оқими борлигини аниқлаш керак бўлади. Бу мақсадлар учун ток оқим индикатори ишлатилади, унинг ишлаши электромагнит индукция ходисасига асосланган. Ток индикатори қурилмаси 13.2-чизмада келтирилган. Индикаторнинг ёритилиш жадаллиги ўтказувчида ток ўзгариш тезлиги катталигига пропорционалдир, унинг устида ток индикаторининг индуктивлик ғалтаги жойлашган. Ток индикаторининг сезгирлигини берилиши созланаётган қурилмадаги оқаётган токларни нисбий катталикларини аниқлашга имкон беради.

13.2-чизма. Ток индикаторининг схемаси
Мантиқий тебратувчи билан ток индикатори биргаликда ўтказувчиларнинг бутунлигини ва тизимнинг алоҳида қисмларини ишини назорат қилишга имкон беради. Созлаш тамоили қуйдагидан иборат, ўтказгичларда қисқа туташув бўлган тақдирда ёки чиқиш каскадида бузилган элемент бўлганда токнинг асосий қисмини йўли тахмин қилинганидан фарқланади. Қайд қилиш керакки, баён қилинган қурилмалар ёрдамида шинали таркибга эга бўлган қурилмаларни қатор ҳолларда батафсил тахлил қилиб бўлмаяпти, микроконтроллерли тизим каби, шунинг учун анча мураккаб техник воситаларни ишлатиш керак.



Download 83,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish