Малинани ўғитлаш. Малина ўсимлиги фосфорга нисбатан азот ва калийли озиқаларга кўроқ талабчандир. Бу экин баҳордан то август ойининг охиригача озиқа моддаларни бир маромда ўзлаштириб боради. Малинанинг илдиз тизими юза жойлашганлиги ва ҳаво анча қуруқ келганлигидан ёз фаслида тез-тез, ўсув даврида 14-16 мартагача суғоришга тўғри келади. Малина ҳам қулупнай сингари ўғитга талабчан бўлади. Ҳар икки йилда гектарига 20-30 т гўнг, баҳорда 120 кг азот, 60 кг фосфор солинади, мева териб олингандан кейин ҳам 60 кг азот ва 30 кг фосфор берилади. Смородинани ўғитлаш. Смородинани ўғитлаш. Смородина кўчатини ўтказишдан олдин гектарига 40-60 т гўнг, 100-150 кг фосфор ва 60-120 кг калий солинади. Кўчат ўтказиладиган ханжуварларнинг чуқурлиги 45 см, кенглиги 50-60 см қилинади. Агар ер хайдаш пайтида ўғит ишлатилмаган бўлса, ҳар бир ханжуварга 6-8 кг гўнг ва 25-30 г ҳисобидан фосфор солинади. Ўсув даври мобайнида 5-10 марта суғорилади. Дастлабки икки йилда 30-60 кг фақат азот солинади. Учинчи йилдан бошлаб баҳорда гектарига 45-90 кг дан азот, 30-60 кг дан фосфор, кузда эса 45 кг дан фосфор ва 60 кг дан калий берилади. 1. Кузги дон экинлари баркарор мўл ҳосил беради ва ўғитларга ниҳоятда талабчанлиги билан ҳарактерланади. - 1. Кузги дон экинлари баркарор мўл ҳосил беради ва ўғитларга ниҳоятда талабчанлиги билан ҳарактерланади.
- Бир тонна дон билан баҳорги дон экинлари тупроқдан қуйидагича микдорда озиқ моддаларни олиб чикиб кетади.
- Баҳорги бугдой-37 кг азот, 12 кг фосфор, 25 кг калий.
- Арпа –27 кг азот, 11 кг фосфор, 24 кг калий.
- Сули-30 кг азот, 13 кг фосфор, 29 кг калий.
- Баҳорги дон экинлари учун беда, дуккакли дон экинлари ва ўғитланган кузги донли экинлар яхши утмишдош хисобланади.
- Гектаридан 3,5 т- 4,0 т ҳосил олиш учун буз тупроқлар минтакасида 100- 120 азот 80- 90 кг фосфор, 50- 60 кг калий кулланилади.
2. Маккажухори дон ва кўк поя учун экилади, унга кузга дон экинлар ва унинг яхши утмишдош хисобланади. Тупроқ мухити муътадил ёки муътадилга якин бўлганда яхши усиб ривожланади. Илдиз тизимининг асосий кисм тупроқнинг ҳайдалма қатламида таркалади. Озиқ моддаларни бутун усув даврида талаб килади. Маккажухори 10 ц дон ва шунга мувофик киладиган оралик махсулотлар билан тупроқдан 34 кг N 12 кг фосфор ва 45 кг калийни олиб экиб кетади. Маккажухори махаллий ўғитларга жуда талабчан. Дуккакли дон экинларни экиладиган пайкалларга кузги шудгор олдиндан соф модда хисобида 46-60 кг фосфор ва калий қўллаш тавсия этилади. Экишга кадар озроқ микдорда (20-30 кг) азотли ўғит қўллаш ўсимликларнинг ривожланишининг дастлабки даврида, яъни хали илдизда туганак бактериялар ҳосил бўлмаган, пайтида, азот билан таъминланишини яхшиланишида дуккакли-дон экинларининг усиш органлари «Говлаб» ҳосилнинг пишиб етилиши кечикади. Уларни экиш билан бир вақтда микдорда (гектарига 10 кг P2O5 хисобида) даврларида фосфор билан таъминлайди Картошка экиладиган ерларга махаллий ва минерал ўғитлар солишнинг ўртача нормалари, ц/га.
Do'stlaringiz bilan baham: |