Мавзу: металларни кесишда совитиш ва мойлаш. Совитиш-мойлаш моддаларининг таъсир этиш механизми



Download 416,18 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana04.06.2022
Hajmi416,18 Kb.
#635306
1   2   3   4   5
Таянч иборалари: 
 
Мойлаш, суюқлик, ҳарорат, сув, 
минерал, 
ўсимлик 
мойи, 
коррозия, электролит, эритма, 
эмулpсия, 
оқим, 
босим, 
парчаланиш. 
Муаммоли вазият: 
 
Кесиш 
жараёнида 
совитиш-
мойлаш 
суюқлигини 
ишлатмасдан қайси операцияни 
бажариш 
мумкин. 
Қайси 
операцияни бажариш мумкин 
эмас? 
Маърузалардан VIII-маърузани 
ўзлаштирсангиз 
муаммони 
ечимини топасиз. 


молекулалар орасидаги ўзаро таъсир кучлари) Ван дер Ваалс кучлари билан 
боғланган.
Иккинчи кўриниш – хемосорбция – адсорбция. У кимевий реакция 
билан кузатилиб борилади. Хемосорбия асосида ионлар орасидаги кимевий 
алоқалар (ковалент) етади. 
Турли хил адсорбция кўринишларида ҳосил бўлувчи, физик ва
кимевий деб аталувчи пардалар мухим даражада ўзларининг хоссалари 
бўйича фарқ қилишади. 
Аввал мойлаш - совитиш суюқликлари таркибига физик пардаларни 
ҳосил қилувчи сиртқи актив моддалар (ёғли кислоталар ва эфирлар) 
киритилган. Улар силжишга яхши қаршилик кўрсатади, Лекин меоёрий 
босимга анча ёмон қаршилик кўрсатади ва паст ҳароратда унинг мавжудлиги 
тўхтайди (масалан, еғли кислота пардалари – 90 – 142
0
С ҳароратда). 
Хозирги вақтда кимевий актив моддалар (олтингугурт фосфор ва азот 
сақловчи бирикма ) кенг қўлланилади. Улар юқори сингиш қобилиятга эга 
ва 
деярли 
дархол 
металнинг 
қайтадан 
ҳосил 
бўлган 
пластик 
деформацияланган юзаси билан катта кимевий пардалар ҳосил қилиб нормал 
босимларга бардош беради, (500-1000
0
С гача) юқори ҳароратда сақланиб 
қолиб, силжишнинг кичик қаршилиги сабабли ишқаланиш кучларини кескин 
камайтириб юборади. Бу суюқликлар катта кучлар таъсирида ва 
ҳароратларда ўзининг мойлаш хусусиятларини йўқотмайди, қийин ишлов 
бериладиган металларни ва қотишмаларни (зангламайдиган, иссиқбардош,
магнит, қийин эрувчи ва бошқалар ) кесиб ишлашда қўлланилади. 
Совитиш-мойлаш суюқликлари кесиш жараёнига таъсир ўтказади, 
унинг механизми қуйидагича бўлади.
Кучланишлар таъсири остида металнинг деформацияланиши ва 
қириндини ижобий таъсир кўрсатувчи металл таркибидаги нуқсонларни 
мақсадлилигига аста-секин ажралишига ёрдам беради. Бу нуқсонларнинг 
ривожланиши енгиллашади. Ишлов бериладиган металлнинг сиртқи 
қатламида оқувчанлик чегараси ва силжишга қаршилиги кичик бўлган юпқа 
қатламлар ҳосил бўлади. 
Металда адсорбцион юмшатиш содир бўлади. Бундан ташқари сиртқи
қатламларда юпқа, силжишга кичик қаршиликка эга бўлган, лекин металл
юзларини мустаҳкам ушлаб турувчи пардалар ҳосил бўлади. 
Шунинг учун парчаланиш қиринди ажралиши ташқи кучларнинг кичик 
катталикларида содир бўлади. 
Совитиш-мойлаш суюқликлари кесиш жараёнида совитиш таъсирини 
ҳам кўрсатади. Улар ҳосил бўлувчи иссиқликни сингдириб қолмасдан, уни 
ажралиб чиқишини ҳам камайтиради. 
Суюқликнинг иссиқликни олиб кетиш қобилияти унинг, парланиш 
тезлиги, солиштирма иссиқлик сиғими, иссиқлик ўтказувчанлик ва ҳарорат 
ўтказувчанлиги билан аниқланади. 
Сув энг яхши совитиш хусусиятларига эга, Лекин у металл юзаларни 
ёмон намлайди, уларни занглашга олиб келади ва бактерияларни 
кўпайишига ёрдам беради. 


Сувни пар ҳосил қилиш иссиқлиги - нормал шароитдаги қайнаш 
ҳароратига (100 С) 2,26 Мдж/кг (540 кол/ч) тенг. Минерал мой пар ҳосил 
бўлишининг яширин иссиқлигига эга ва улар сувникидан бир неча марта 
кичик [ 0,17 – 0,31Мдж/кг (40 – 75кал/г)]. Бу моддалар парланиш тезлиги 
бўйича ҳам катта фарқ қилади. 
Сувнинг солиштирма иссиқлик сиғими мойларга нисбатан тахминан
икки марта катта (4,19 кдж/ ( кг град ) 1,68 – 2,10 кдж/ (кг град ). Металларга 
ишлов беришда қиринди ва чангнинг заррачаларини бир – бири билан 
ёпишишини ва уларни кесувчи асбобга, деталга ва дастгоҳ деталларига 
ёпишиб қолишининг олдини олиш зарур. Совитиш-мойлаш суюқлиги юзада 
қиринди бўлакларини ва адсорбцион - намловчи пардаларнинг 
ифлосланишини ҳосил қилиб, юзани бўлиб ташлайди ва ёпишишига
тўсқинлик қилади. Бундан ташқари қиринди бўлаклари ва чанглар суюқлик 
оқими билан ювиб ташланади. 
Ишлов бериладиган детал, кесувчи асбоб ва дастгоҳ қисмларини 
зангланишининг олдини олиш мухимдир. Мойлаш – совитиш 
суюқлигининг сақловчи таъсири металл юзаларида коллоид адсорбцион 
пардаларни ҳосил бўлишидан иборат. Улар металл юзаларига сувлар, 
кислоталарнинг таъсир этишидан сақлайди. 
Совитиш-мойлаш суюқликларининг бу хоссасига таъсири унинг
бошланғич таркибига, ишлов бериладиган материалга, кесиш муҳитидаги 
ҳароратга, совитиш шартига, атмосфера ва атроф мухитга боғлиқ бўлади. 
Сувнинг бундай таъсири электролит ишқорларини ёки эмулғсияларни 
қўшиш билан йўқотилади. 
Минерал ва ўсимлик мойлари коррозияни ҳосил қилмайди. Сиртқи – 
актив моддалар айрим холларда коррозия манбаи бўлиб хизмат қилиши 
мумкин. Бундай холларда коррозия ингибиторлари қўлланилиши зарур. 
Совитиш-мойлаш суюқликларининг коррозияловчи таъсири 
эскиришда ўсиши мумкинлигини назарда тутиш керак. 

Download 416,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish