Мавзу: «Меҳнатга ҳақ тўлаш, кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари» Режа



Download 120,5 Kb.
bet2/4
Sana22.02.2022
Hajmi120,5 Kb.
#105378
1   2   3   4
Bog'liq
3c3855374ca44efab90835a886faa295

Иккинчи гуруҳ - тўлов воситаси асосан ишлаб чиқариш сабаблари билан боғлиқ, бўлиб, улар бир қанча холатларда тўланади.
Жумладан:
а) корхонада ходимнинг бекор туриб қолинган вақти учун белгиланган кафолатли тўловлар. Меҳнат кодексининг 159-моддасига биноан бундай ҳолларда ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади;
б) мажбурий прогул вақти учун тўланадиган иш ҳақи.
Бу каби кафолатли тўловлар меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ходим ишга тикланган ҳолларда муайян мажбурий прогул вақти учун ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида, ходим камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилганда эса, муайян муддат учун иш ҳақлари ўртасидаги фарқ тўланади.
Меҳнат кодексининг 109-моддасида кўрсатилган ҳолларда ўртача ойлик иш ҳақидан кам булмаган миқдорда ишдан бушатиш нафакаси тўланади.
Учинчи гуруҳ- кафолатли тўловларни давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган вақтда, иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш чоғида, ходим жамият манфаатлари учун хизмат қилган вақтда бериладиган тўловлар ташкил этади.
Амалдаги қонунчиликка биноан, ходимга давлат ёки жамоат вазифалари-ни бажараётган вақтда турли кафолатлар белгиланган.
Жумладан, ходим давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган вақтида иш берувчи уни иш жойини (лавозимини) сақлаган ҳолда ишдан озод этиши шарт. Бу даврда унинг ўртача иш ҳақи сақланади. Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномасида белгилаб куйилади, бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам булмаслиги лозим. давлат ёки жамоат вазифаларини бажариши, шунингдек унинг жамият манфаатларига доир ҳаракатларни амалга ошириши билан боғлиқ кафолатли тўловларни бериш тартиби Ўзбекистон Рес-си ВМнинг 1997 й. 11 мартдаги 133-сонли қарорида (5-илова) белгилаб қўйилган.
Мажбурий тиббий курикдан ўтиши шарт бўлган ходимларга стационар тиббий муассасаларда текширувдан утиш даврида ҳам ўртача иш ҳақи тўланади.
Ходим жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилганда (авариялар, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш, инсон ҳаётини сақлаб қолиш ва бошқа ҳолларда) унинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланади. Донорлик килувчи ходимларга хар сафар қўйиш учун қон топширган куннинг эртасига, албатта, дам олиш учун бир кун берилади. Ходимнинг хохишига кўра, иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфа­атларига доир вазифаларни бажариш вақтида бериладиган кафолатлар Меҳнат кодексининг 167- моддасида баён этилган.
Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек бу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори корхонанинг жамоа шартномасида белгилаб куйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Мажбурий тиббий кўрикдан утиши шарт бўлган ходимларга, уларнинг ишга яроқлилигини аниқлаш мақсадида стационар тиббий муассасаларда текширувдан ўтадиган даври учун юқорида қайд этилган кафолатлар берилади.
Эслатиш жоизки, МКнинг 167-моддасига мувофиқ ходим жамият манфаатларига дойр ҳаракатлар қилганда турли кафолатлар берилади. Жумладан, авариялар, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш, инсон хаетини сақлаб қолиш учун қилинган ҳаракатлар даврида унинг иш жойи (лавозими) ва иш ҳақи сақланади.
Қонунда ходимнинг давлат ёки жамият манфаатлари учун бажариладиган қуйидаги вазифалари белгиланган:
- сайлов ҳуқуқини амалга ошириш;
- депутатлик вазифаларини бажариш;
- тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси ишида иштирок этиш;
- суриштирувчи органлар, терговчи, прокурор хузурига, судга гувоҳ, жабр-ланувчи, эксперт, мутахассис, таржимон, ҳолислар тариқасида чақириқ бўйича бориш;
- ҳалқ маслаҳатчиси, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси, жамоат бирлашмаси ва меҳнат жамоаси вакили сифатида суд мажлисларида, шунингдек қонунда назарда тутилган ҳолларда иштирок этиш кабилардан иборат.
Ходимлар томонидан жамият манфаатлари йўлида қилинадиган ҳаракатлар қуйидагилардан иборат: авариялар, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш; инсон ҳаётини сақлаб қолиш, қўйиш учун қон топшириш ва хоказолар.
Давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш вақтида иш берувчи ходимнинг иш жойини (лавозимини) сақланган холда уни ишдан озод этиши шарт. Ходимнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариши, шунингдек унинг жамият манфаатлари учун килаётган ҳаракатлари вақтида ушбу вазифаларни бажариш учун қонунда белгиланган вақтдаги ёки тегишли орган томонидан берилган маълумотномада кўрсатилгаи муддатдаги лимитга мувофиқ ўртача иш ҳақи сақланади.
Ходимларнинг давлат ёки жамият вазифаларини бажариш, шнингдек жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилиш вақтида улар­нинг ўртача иш ҳақини сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлар:
- бюджет ҳисобидан - бюджетдан таъминланадиган муассаса ва ташкилотлар томонидан;
- хўжалик ҳисоби асосида - ҳисобот даврида амалда ҳисобланган кафолатли тўловлар миқдорида солиқ тўловлари суммасини камайтириш билан молиявий фаолиятини амалга оширувчи корхона ва ташкилотлар томонидан қопланади.
Давлат бошқаруви органлари, корпорация, концерн, уюшма ва бошқа хўжалик бирлашмалари бошқарув аппарати, шунингдек жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари, молиявий таъминлаш манбаларидан катъи назар, ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ кафолатли тўловлар мазкур ташкилотларнинг иш ҳақи жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
МКнинг 167-моддасида кўрсатилганидек, тиббий текширувдан ўтадиган куни ва қўйиш учун қон топширадиган куни ходимга соғлиқни сақлаш муассасасига боришига иш берувчи рухсат бериши шарт.
Донорлик қилувчи ходимларга ҳар сафар қуйиш учун қон топширган куннинг эртасига албатта, дам олиш учун бир кун берилади. Ходимнинг хохишига кўра бу кун таътилга кўшиб берилиши ҳам мумкин.
Ходимга тегишли бўлган ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш барча ҳолларда Ўзбекистон Рес-си ВМ-сининг 1997 й. 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби”га биноан амалга оширилади.
Таътиллар вақтига тўғри ҳақ тўлаш, ишдан бўшатиш нафақасини, ишсизлик нафақасини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи 1 йил ишлаганларга шу ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни 12 га (6 ой тўлиқ, ишлаганларга 6 га; 7 ой ишлаганларга 7 га ва ҳақазолар) бўлиш орқали ҳисоблаб чиқарилади. Буларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақ, ва ижтимоий суғурта бўйича ҳисобланадиган нафақалар ва бошқа тўловлар киради.
Қоидага кўра, ўртача ойлик иш ҳақи кейинги календарь ойдаги ойлик иш ҳақи юзасидан келиб чиқиб белгиланади.
Ходим меҳнат таътилида бўлганда, давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш, 2 ойгача бўлган муддатда иш қидириш (махаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотномага мувофиқ, 3 ой), шунингдек, касаллик даврида тариф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари ошган ҳолларда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ишлаган кунларига тўғри келган иш кунларининг амалдаги сони учун тўловлар қайта ҳисобланади.
Ходимларнинг меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки меҳнат вазифаларини бажариш чоғида соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши туфайли иш берувчи томонидан қопланиши лозим бўлган суммаларни ҳисоблаш тартиби Вазирлар Махкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш варақалари бўйича тўловлар (нафақаларни ҳисоблаш) тартиби давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади. Йил охирида ортиқча бажарилган соатлар учун ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ дарс соатлари бажарилаётган вақтда амалда бўлган ставкалар бўйича тўланади.

Download 120,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish