Хизмат сафарида ва кўчиб юриш билан боғлиқ, ишларда қуйидагилар тўланиши лозим:
- йўл кира ҳаражатлари;
- доимий турар жойдан бошқа жойда яшаш, шу жумладан уй-жой ижараси билан боғлиқ ҳаражатлар;
- ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган ҳаражатлар (Меҳнат кодексининг 171-моддаси).
Бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда қуйидагилар тўланаши лозим:
- кўчиш ва мол-мулкни кучириб бориш билан боғлиқ. ҳаражатлар;
- янги жойда урнашиб олиш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар;
- ходим томонидан иш берувчи билан келишган ҳолда қилинган бошқа ҳаражатлар (Меҳнат кодексининг 172-моддаси).
Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари учун ходим ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланганда, транспорт воситасининг амортизацияси ва ундан фойдаланганлик учун қилинган ҳаражатлар, шунингдек асбоблар, техник воситалар ёки бошқа мол-мулкнинг амортизацияси иш берувчи хисобидан копланиши лозим. Бу ҳаражатларни тўлаш миқдори ва тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади (МКнинг 173-моддаси).
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Рес-си Молия вазирлиги томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан келишган ҳолда 2000 й. 7 февралдаги 7-сонли буйругига асосан вазирликлар, идоралар ва корхоналар ходимларига Ўзбекистон Рес-сидан ташқаридаги хизмат сафари ҳаражатлари учун маблағлар бериш тартиби тасдиқланиб, Ўзбекистон Рес-си Молия вазирлигида 2000 й. 5 июнида 932-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказил ган.
Ушбу ҳужжат билан юқорида эслатилган 1993 й. 19 апрелида Ўзбекистон Рес-си Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган йўриқномага тегишли ўзгартиришлар киритилган.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар:
Кафолатли тўловлар тушунчаси.
Ходимларнинг давлат ва жамоат вазифаларини бажариётган вақтида бериладиган кафолатлар ҳақида гапириб беринг.
Иш берувчи ва ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш вақтида бериладиган кафолатлар ҳақида умумий маълумот беринг.
Ходим жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилганда бериладиган кафолатлар ҳақида гапириб беринг.
Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби ҳақида гапириб беринг.
Компенсация тушунчаси ва унинг турлари ҳақида гапириб беринг.
Хизмат сафари ва унинг муддатлари ҳақида умумий тушунча беринг.
Хизмат сафарида ва кўчиб юриш билан боғлиқ ишларда тўланиши лозим бўлган компенсация .
Мавзу бўйича тавсия этиладиган адабиётлар:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т; 2014 й.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси. Т; 2014 й.
И.А.Каримов. Ўзбекистон келажаги буюк давлат.Тошкент, «Ўзбекистон», 1992 йил.
А.Акбаров, А.Турдиев. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунига шарҳлар. Тошкент, «Шарқ», 2000 йил.
А.Иноятов, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат ҳуқуқи”. Тошкент,
2002 йил.
Do'stlaringiz bilan baham: |