Мавзу. МеҳНАТ РЕСУРСЛАРИ ВА Меҳнат потенциали


Ўзбекистон Республикаси меҳнат ресурслари еонининг ўзгариши



Download 266 Kb.
bet3/24
Sana25.02.2022
Hajmi266 Kb.
#300004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
5-мавзу

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ресурслари еонининг ўзгариши (минг киши)

Кўрсаткичлар

1991 й.

2001 й.

2002 й.

2003 й.

2004 й.

2005 й.

2006 й.

1991-2006 йй., %

Меҳнат ресурслари



10213,2



12817,4



13181,0



13597,0



14021,0



14434,4



14791,9



144,8

Меҳнат ёшидаги меҳнатга лаёқатли аҳоли

9917,1

12630,0

13040,3

13458,6

13884,9

14300,6

14622,5

147,4

Ишлаётган ўсмирлар ва пенсионерлар

296,1

187,4

140,7

138,4

136,1

133,8

169,4

57,2



Шундай қилиб, биз меҳнат ресурслари бутун аҳолига тааллуқли жараёнлар билан бевосита боғлиқлигини эътироф этган ҳолда, шу динамиканинг маълум даражада нисбий «мустақиллиги»га эътибор қаратамиз. У мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ демографик асосни яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Меҳнат ресурслари сони (динамикаси)нинг ўзгариши билан бутун аҳолининг ўзгариши ўртасида боғлиқлик бор. Бироқ, у биринчи қарашда унчалик кўзга ташланмайди. Меҳнат ресурсларининг миқдори ҳамиша бутун аҳоли сони каби ўзгаравермайди. Бу фарқланиш турли йўналишларда бўлиши ҳам мумкин.
Қарор топган статистик амалиётта кўра, меҳнат ресурслари меҳнатга қобилиятли, меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролар, яъни мамлакат иқтисодиётида ишлаётган ёшлар ўрта ҳамда меҳнатга ўта қобилиятли ёшдаги кишилардан иборат бўлади. Кўпинча ёшлар ишловчи ўсмирлар, катта ёшдаги кишилар ишлаётган пенсионерлар деб аталади.
Тарихдан маълумки, меҳнатга лаёқатли ёш чегаралари ижтимоий ва иқтисодий сабабларга кўра қонунлар асосида ўзгариб турган. Чунончи, 1929-1933 йилларда 14 ёш меҳнатга лаёқатли ёшнинг қуйи чегараси бўлган, 1937 йилга келиб, у 15 ёшгача кўтарилди. Уруш йилларида ушбу ёш чегараси яна 14 ёшгача тушди, урушдан кейинги йилларда эса, 16 ёшни ташкил этди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида меҳнатга лаёқатли ёшнинг қуйи чегараси 16 ёш деб белгиланган бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунида ўз аксини топган.
Ёш чегараси эркаклар учун 60 ёш, аёллар учун 55 ёш белгиланган бўлиб, бу ёшга етганлар учун пенсия олиш ҳуқуқи белгиланган. Бироқ бу қоидада истисно ҳам бор. Организмга юксак руҳий физиологик босимлар билан боғлиқ касб фаолиятининг айрим турлари учун пенсия чизиғи сезиларли равишда 5-10 йилга, баъзан ундан ҳам кўпроқ қисқаради.
Бу ерда имтиёзли шартларда қарилик пенсияси тизими амал қилади. Аёллар учун пенсия ёши одатдаги тажриба даражасида бўлса-да, ҳамма жойда эркакларнинг ўртача умр кўриши аёлларга нисбатан сезиларли равишда камроқдир.
Айрим ҳолатларда (корхонанинг тугатилиши, штатларнинг қисқариши) белгиланган ёшдан аввалроқ, яъни аёллар 53 ёшдан, эркаклар эса 58 ёшдан пенсияга чиқишларига рухсат этилади.
Ишлаб чиқариш амалиётида «меҳнат ресурслари» тушунчаси кўп ишлатилса-да, илмий адабиётларда бу тушунчадан анча камайиб кетмоқда.




5.2-чизма. Меҳнат ресурслари таркиби


Фикримизни батафсилроқ асослаш мақсадида, дастлаб «ресурс» сўзи билан фойдаланиш мумкин бўлган турли воситалар, захиралар, имкониятлар, манбалар белгиланишини эслайлик. Шундай экан, бир корхона иккинчи корхонанинг на сотишни, на беришни хаёлига келтирмаган мулки бўлган баъзи материалларини ўз моддий ресурси деб ҳисоблаши мумкин эмас. Бошқа кишилар ихтиёрида бўлган ва бизга тегишли бўлмаган, бунинг устига бизга қарзга беришга ҳам мўлжалланмаган пулларни ўз молиявий ресурсларимиз дейиш мумкин бўлмаганидек яшаш учун ошкора маблағларга эга бўлган, ишламаётган ва қонунга кўра ишлашга мажбур этиб бўлмайдиган шахсларни ҳам меҳнат ресурслари қаторига киритиш мумкин эмас. Демак, фойдаланиш мумкин бўлмаган нарсларни ресурс деб атаб бўлмайди.
«Меҳнат ресурслари» атамасини бугунги кунда ҳам сақлар эканмиз, биз унга хоҳ ихтиёрий, хоҳ ихтиёрсиз 1922 йили чоп этилган россиялик академик С.Г. Стримулиннинг мақолаларидан бирида илмий жиҳатдан қўлланилиб шакллантирилган ва кўпгина ўн йилликлар мобайнида ўзгармаган ўша атаманинг маъносини бугунги кунда ҳам тан олишга мажбур бўлмоқдамиз.
Аммо, иқтисодиётда ишлаб чиқаришнинг ривожланиш манбаи сифатида бошқа ресурслар билан бир қаторда инсон ресурслари ёки бугунги кунда меҳнат статистикасида қўлланиладиган меҳнат ресурслари тушунчасидан кенг фойдаланамиз. Иқтисодиётда бу атамалардан ташқари «иш кучи» тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, бу атамадан эркин фойдаланилганда бир қатор илмий мунозаралар юзага келади.
Айтиб ўтишимиз керак, бундай мунозаралар феномеи анчадан бери мавжуд. Маълумки, турли илмий мактаблар вакиллари кўпчилик ҳолларда турли нарса ва тушунчаларни бир хил атама билан атайдилар ва аксинча, айни бир нарса ва ҳодисаларни турлича атайдилар.
Иқтисодиёт назарияси бўйича илмий мактаб соҳиби П. Самуэльсон буни «сўзлар диктатураси» деб атаб, ижтимоий-иқтисодий фанларда жуда хавфли оқибатларга олиб келишини огоҳлантирганди.
Иқтисодиёт назариясида, оғзаки эквилибристика ёки сўзларнинг семантик бир маъноли эмаслигидан бехабар китобхонлар эса, «меҳнат – ишчи кучи» тушунчаси сўз ўйини бўлиб, амалиёт учун улар жиддий оқибатларга эга бўлиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаслиги мумкин.
Маълумки, меҳнат бозорида ишчилар ўз меҳнат қобилиятлари, ўзи ва оиласини зарур ҳаётий воситалар билан таъминлаш мақсадида шу воситаларнинг қийматга тенг бўлган иш кучини сотиш билан топадилар. Ишчи кучидан фойдаланиш жараёнида меҳнат жараёни амалга оширилади ва бу жараёнда у томонидан товарлар, тайёр буюмларда мужассамлашадиган янги қиймат яратилади. Ёлланма ишчи эса, ўз меҳнати учун унинг меҳнати билан яратилган қийматни эмас, балки унинг фақат ишчи кучи қиймати сифатида белгиланадиган қисминигина олади. Янгидан яратилган қийматнинг қолган қисмини хусусий тадбиркор ўзлаштиради, бу ёлланма меҳнат эксплуатация қилинишининг ифодаси ҳисобланади. Шундай қилиб, қийматни яратишда капитал, ер, тадбиркорлик каби ишлаб чиқариш омилларининг иштироки инкор этилади. Бошқа нуқтаи назарни келтиришдан олдин «меҳнат» ва «ишчи кучи» сўзлари семантикасини, шунингдек, улар билан боғлиқ тушунчаларни англаб олайлик.
«Меҳнат» сўзи ходимларнинг ишлаёттанликлари, кишиларнинг жисмоний ва аклий энергияларини сарфлашлари билан боғлиқ товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича мақсадга мувофиқ фаолиятларини англатади. Бу сўздан баъзи ҳолларда бўлса-да, кишиларнинг маълум тоифаси – ишчилар синфи, ишчилар ва умуман ходимларни аниқлашда фойдаланилади.


5.3-чизма. Асосий элементлар бўйича ишчи кучини таърифлаш.
Б – ишчи кучи гуруҳига кирувчи иш билан бандлар; И – ишчи кучи гуруҳига кирувчи ишсизлар; Т – ишчи кучи гуруҳидан ташқарилар.



Download 266 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish