Мавзу. МеҳНАТ РЕСУРСЛАРИ ВА Меҳнат потенциали


Меҳнат потенциали ва унинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни



Download 266 Kb.
bet5/24
Sana25.02.2022
Hajmi266 Kb.
#300004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
5-мавзу

5.2. Меҳнат потенциали ва унинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни
Айрим иқтисодчилар меҳнат потенциалининг миқдор кўрсаткичлари бевосита ресурслар миқдорига тенг деб қараб, унга меҳнат ёшидаги ишга лаёқатли аҳоли, ишлаётган ўсмирлар ва пенсионерларни киритадилар.
Меҳнат потенциалининг миқдор кўрсаткичлари фақатгина ресурсларнинг фаол қисми билан чекланиб қолмайди. Мазкур миқдорга қуйидаги тоифа аҳоли қатламини ҳам киритиш мумкин:
- меҳнатга лаёқатли аҳолининг нофаол қисми;
- ишлаш имконияти ва истагига эга барча гуруҳ ногиронлари;
- меҳнатга лаёқатли ёшдаги имтиёзли пенсионерлар;
- ишлаш хоҳишини билдирган ўсмирлар ва ёшга доир пенсионерлар.
Ушбу аҳоли қатламларига етарли миқдордаги иш ҳақи ва қулай меҳнат шароитлари билан таъминланган иш жойларини таклиф этиш ёки касаначилик, уйда ўтирган ҳолда пуллик ишлар ва хизматларни бажариш, маиший хизмат кўрсатиш (кичик шоҳобчаларда) каби фаолиятларга жалб қилиш йўли билан уларни жамиятнинг фаол ва тўлақонли аъзосига айлантириш мумкин. Уларнинг ушбу фаолиятлари эса мамлакатда ялпи миллий маҳсулот яратиш, ижтимоий инфратўзилмани ривожлантириш, моддий ресурс ва захиралар, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда иқтисодий тараққиётга эришишга бевосита ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли юқорида санаб ўтилган аҳоли тоифаларини меҳнат потенциалининг қўшимча (захира) миқдори сифатида эътироф этиш мақсадга мувофиқдир.
Бундан ташқари, потенциалнинг фаол миқдорига мамлакатимиз ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган норезидентларни (иммигрантларни) ҳам киритиш мумкин. Иммигрантларни потенциал таркибига киритишнинг сабаби шундаки, улар ҳам мамлакат ишлаб чиқаришида (моддий ва номоддий соҳаларда) иштирок этади, иқтисодиёт тармоқларида ўз ишчи кучини намоён қилади, ақлий ва жисмоний салоҳиятини сафарбар этади. Гарчи, норезидентлар ўз меҳнат фаолияти натижасидан олган даромадларининг асосий қисмини ўзлари олсалар-да, лекин мамлакат ҳудудида ўз эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ харажатларни (озиқ-овқат, дам олиш, уй-жой ижараси, коммунал, транспорт, уй-рўзғор), даромад солиғи ва бошқа ижтимоий тўловларни амалга оширадилар. Бу эса бюджет тушумлари ва нақд пул айланмасида ўз аксини топади.
Бироқ, Ўзбекистон иқтисодиётининг бугунги ҳолати учун мазкур тоифа аҳлининг иштироки у қадар сезиларли бўлмаса-да, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий элчихона ва ваколатхоналари, халқаро ташкилотларнинг ҳудудий, минтақавий бўлимлари, қўшма корхоналар, хориж фирмалари, дилерлик компаниялари, хориж корхонаси филиал ва шуъбалари ҳамда ҳамкорлик ташкилотларида норезидентлар меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятларини амалга оширмоқдалар. Демак, бугунги кунда мамлакатимизда иммигрантлар хизмати асосан хорижий улуш ёки тегишлиликка эга бўлган корхона ва ташкилотларда кузатилмокда. Шунингдек, уларнинг мустақил тарзда мамлакат меҳнат бозорида пайдо бўлиши ва ўз ишчи кучини намоён этиши кам учрайдиган ҳодисадир.
Иқтисодиёти жадал ривожланган, саноат ва ишлаб чиқариш кенг тараққий этган, иқтисодий ўсиш суръати талабига нисбатан кам меҳнат потенциалига эга мамлакатларда (АҚШ, Канада, Россия, Германия, Австрия, Франция, Корея) иммигрантлар алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур давлатларнинг иқтисодий имкониятларидан унумли фойдаланиш учун миллий ишчи кучининг ўзи етарли эмас, натижада қўшимча ишчи кучига талаб пайдо бўлади. Бу талаб эса ўз-ўзидан муҳожирлар меҳнати орқали қондирилади. Демак, бир сўз билан айтганда, меҳнат потенциалида иммигрантлар ҳам ўз ўрни ва аҳамиятига эга.
Меҳнат потенциали микдор кўрсаткичларининг шаклланишини чизма кўринишида қуйидагича ифодалаш мумкин (5.5-чизма).
Миқдорий кўрсаткичнинг туб ўзаги, яъни ядросини инсон ташкил этиб, шахсий инсоний омилларнинг ўзаро уйғундиги натижасида меҳнат потенциали вужудга келади.




5.5-чизма. Меҳнат потенциали миқдор кўрсаткичларининг шаклланиши


Меҳнат потенциали меҳнат ресурсининг сифат кўрсаткичлари йиғиндисини акс эттиради, яъни у бир ишчининг салоҳиятли имкониятларини рўёбга чиқариш шаклида инсон омилини фаоллаштириш ва амалиётда қўллашни таъминлашдан иборатдир.
5.6-чизмада меҳнат потенциалининг сифат кўрсаткичлари акс эттирилган.




5.6-чизма. Меҳнат потенциали сифат кўрсаткичларининг шаклланиши


Меҳнат потенциалининг сифат кўрсаткичларига кўплаб омиллар таъсир кўрсатади ва уни қуйидагича ифодалаймиз:

Download 266 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish