Мавзу. МеҳНАТ РЕСУРСЛАРИ ВА Меҳнат потенциали



Download 266 Kb.
bet17/24
Sana25.02.2022
Hajmi266 Kb.
#300004
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
5-мавзу

Ишлайдиган пенсионерлар. Ишловчи пенсионерлар сони ҳам демографик омил таъсири остида қарор топади – бу ерда шундай боғлиқлик бўлади: пенсия ёшидаги кишилар қанча кўп бўлса, шу ёшдаги ишловчилар ҳам кўп бўлади.
Хилма-хил ижтимоий омиллар орасида пенсионерларнинг меҳнат фаоллигига анча кўпроқ таъсир қилувчи асосий омилларни қайд қилиб ўтамиз. Пенсиянинг миқдори жиддий равишда таъсир қилади. Айни бир хил миқдордаги пенсия бировларга етади, бошқаларга эса етмайди, шу сабабдан инсон меҳнат қилишга интилади. Яна шундай меҳнатга рағбатлантирувчи қўшимча омил ҳам борки, бундай катта ёшдаги киши иш ҳақи билан бир қаторда пенсия олиш ҳуқуқига ҳам эга.
Пенсионерлар меҳнатининг зарур шартларидан бири корхона, муассаса ва ташкилотдаги ўзгаришларга мослашувчанлик, янги ишни ўзлаштиришга тайёрлик, баъзан яшаш жойини ўзгартириш ва шу кабилардир. Бозор иқтисодиёти катта ёшдаги кишиларнинг ҳаракатчанлигига анча юқори талаблар қўяди. Бозор муносабатларининг руҳидан шу нарса келиб чиқадики, ҳар бир кишининг фаровонлиги, аввало, унинг ўзи, ташаббускорлиги, ҳар қандай янгиликка «жавоб бериш» ва самарали меҳнат қилишидан иборатдир.
Ижтимоий омиллар орасида катта ёшдаги кишиларнинг маълумот даражаси ва соғлиғи ҳам муҳим ўрин тутади. Бу омилларнинг қандай таъсир қилиши яққол кўриниб туради ва тушунтиришларни талаб қилмайди.
Ниҳоят, пенсионерларнинг бир қисми ўзини ишда намоён қилишни маъқул кўради ва ишдагина ўзининг жамиятга керакли эканлигини ҳис килади, кўп йиллар бирга ишлаган ўртоқлари билан жамоада қолишни истайди.
Ижтимоий омиллар кишиларнинг эҳтиёжлари билан боғланган бўлади ёки уларнинг қандайдир хислатларини акс эттиради. Иқтисодий омиллар ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва ходимлар хизмат кўрсатиш соҳаларини ифодалайди. Улардан иккитасини кўриб чиқамиз.
Бу, биринчидан, меҳнат бозорида иш кучига бўлган талабдир. Талаб қанчалик кўпроқ бўлса, пенсионерларнинг ишга жойлашишлари учун имкониятлар шунчалик кўпроқ бўлади. Иккинчидан, иқтисодиётда иш ўринларининг мавжудлиги катта ёшдаги кишиларнинг жисмоний аҳволи, умумтаълим ва касб тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда улар меҳнатидан фойдаланиш хусусиятлари мос келади.
Иқтисодиётда ҳамиша пенсия ёшидаги кишилар меҳнатидан фойдаланиш «нуқта»лари бўлади. Улар орасида юқори ақлий малака ишлатишни талаб қиладиган фаолият турлари ҳам бўладики, улар инсондан юқори умумтаълим тайёргарлиги ва муайян амалий тажрибани талаб қилади. Кўпгина мактаб ўқитувчилари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг муаллимлари, шифокорлар, илмий ходимлар ва бошқа юқори ақлий фаолият турлари вакиллари борки, улар пенсия маррасидан ўтгандан кейин ҳам муваффақиятли меҳнат қилиб келмоқдалар. Пенсия ёшининг дастлабки беш йилида (эркаклар учун 60-64 ёш, аёлларда 55-59 ёшда) алоҳида фаоллик сезилади.
Шундай иш ўринлари ҳам борки, уларда олий маълумот ва касб тайёргарлиги талаб қилинмайди. Яъни, маълумоти бирмунча камроқ пенсионер кишилар ҳам ўз меҳнат соҳаларини топиб олишлари мумкин. Албатта, иқтисодиётдаги тараққиёт улар меҳнатидан фойдаланиш имкониятларини торайтириб бормоқда. Бироқ, биз «мураккаб ишлар», «оддий ишлар», «юқори тайёргарлик даражаси», «пастроқ тайёргарлик даражаси» каби тушунчаларнинг нисбийлигини эсда тутишимиз лозим. Меҳнат фаолиятининг барча турлари мураккаблашиб боради. Бироқ, айни вақтда, бугунги кундаги пенсионерлар ўрнига бирмунча маълумотлироқ ва яхшироқ замонавий ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрган пенсионерлар келадилар.
Ўзбекистондаги 80-йиллар охири, 90-йиллар бошидаги иқтисодий ўзгаришлар ўсмирларга қандай таъсир этган бўлса, пенсионерларга ҳам юқоридаги сабабларга кўра тахминан шундай таъсир этди. Пенсионерларнинг меҳнат бозори бирмунча кўпайди. Келгусида узоқ муддатли тамойилларнинг таъсир қилиши тобора кўпроқ намоён бўлади, улар вазиятни изга солиб пенсионерларнинг меҳнат ресурсларини тўлдиришга қўшадиган ҳиссаларини оширади.

Download 266 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish