16 ёшга тўлган болалар коеффициенти (К16ёт) 16 ёшга тўлган ўсмирлар сонини (У16ёш) меҳнатга лаёқатли меҳнат ёшидаги аҳоли (Аме) сонига бўлиш ёрдамида ҳисобланади:
Бу кўрсаткич 16 ёшга тўлмаган, меҳнат ёшида бўлмаган, аммо ишга жалб қилинган ўсмирлар евазига меҳнат ресурсларининг кўпайишини тавсифлайди. Шуни айтиш жоизки, бу ёшдаги ўсмирларни меҳнатга жалб қилиш имконияти жуда ҳам чекланган, чунки улар ҳали ҳеч қандай касбий тажриба ва маҳоратга ега емаслар. Бундан ташқари, бозор иқтисодиёти шароитида ишчи кучига бўлган талабни меҳнат бозори, у ердаги рақобат белгилайди.
Демак, меҳнат ресурсларинин тўлдиришда бу омил ўзининг хал қилувчи ролини ўйнай олмайди. Республикамиз аҳолиси таркибида 14 ёшли ўсмирларнинг салмоғи 2,4 фоизни, 15 ёшлилар еса 2,2 фоизни ташкил қилади.
Ишга жалб қилинган пенсионерлар коеффициенти (Кп) меҳнат қилиш ёшидан ўтган пенсионерлар сони (Пс)ни Аме га бўлиш ёрдамида ҳисобланади:
Бу кўрсаткич меҳнат ёши (еркаклар 60, аёллар-55)дан ўтган пенсионерлар евазига меҳнат ресурсларининг кўпайишини тавсифлайди. Меҳнат тажрибаси бой, малакаси юқори бўлган бу тоифадаги кишиларни ишлаб чиқаришга, айниқса, хизмат кўрсатиш соҳасига жалб қилиш: улардаги билим, малака, тажрибадан унумли фойдаланиш; уларнинг моддий ҳолатини яхшилаш; уларнинг маънавий ҳаётини қўллаб-қувватлаш ва яшаш умрларини узайтириш; ишлаб чиқариш ва хизмат соҳаларидаги иш жойларини кенгайтириш, миллий маҳсулот ҳажмини ошириши имконини беради.
Бу кўрсаткич билан бир қаторда ишга жалб қилинган имтиёзли пенсияга чиққан аёллар коеффициентини ҳам ҳисоблаш мумкин.
Ишга жалб қилинган меҳнат ёшида бўлмаганларнинг умумий коеффициенти (Кмеб) потенциал меҳнат ресурсига айланган (У16еш) ва ишга жалб қилинган ўсмирлар (Ус), пенсионерлар (Пс) сонини Аме га бўлиш ёрдамида ҳисобланади:
МРкуп =У16еш+Ус+Пс+КЕЛме
Мутлақ кўрсаткич меҳнат ресурсларининг потенциал сонининг ўзгаришини тавсифлайди.
Биз хоҳлаймизми, хоҳламаймизми вақт ўтиши билан инсон меҳнат қобилиятини йўқотиб боради. Бу табиий ҳол. Меҳнат қобилиятини йўқотганлар сонини ошиб бориши меҳнат ресурслари сонининг камайишига олиб келади. Меҳнат ресурслари сонининг камайишини статистика қуйидаги кўрсатгичлар ёрдамида ўрганади: меҳнат ёшидан ўтганлар коеффициенти; мазкур йилда меҳнат ёшида ўлганлар коеффициенти; пенсияга чиққанлар коеффициенти; мазкур ҳудуддан кетган меҳнат ёшидагилар коеффициенти; меҳнат ресурслари сафидан чиққанларнинг умумий коеффициенти; меҳнат ресурсларининг мутлақ камайиш кўрсаткичи.
Демак, меҳнат ресурсларининг камайиши меҳнат ёшидан ўтган аҳоли сони, меҳнат ёшида ўлганлар, пенсияга чиққанлар, мазкур худуддан кетган меҳнат ёшидаги аҳоли сони евазига содир бўлар екан.
Do'stlaringiz bilan baham: |