Мавзу: Маркетинг фаолиятини ахборот таъминоти


Ахборот турлари ва уларни туркумлаш



Download 138,95 Kb.
bet4/7
Sana16.03.2022
Hajmi138,95 Kb.
#497494
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маркетинг 4- мавзу крилл

Ахборот турлари ва уларни туркумлаш


Маркетинг тадқиқоти учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотлар кўлами жуда кенг бўлиб, уларни тайинли тартибга солиш ва зарур пайтларда улардан фойдаланиш талаб этади. Дастлабки тасаввурга кўра бозор, харидор, рақобатчи ва маҳсулот хусусидаги барча ахборотни керакли шаклга жамлаш ва амалий фаолиятда уларга таяниб иш кўриш самарали ъисобланади.



Маркетинг хусусидаги тўплаш манбаларини шартли равишда бирламчи ва иккиламчи турларга бўлиш мумкин. Бирламчи маълумотларга тайинли мақсад учун илк бор янгидан ташкил этилган маълумотлар, ахборотлар киради. Иккиламчи маълумотларга эса дастлабки бошқа мақсадлар учун йиьилган, қайта ишланган, турли манбаларда (журнал, ҳисобот, ахборот бюллетенлари ва ъ.к.) мавжуд бўлган ахборотлар киради. Иккиламчи маълумотларни тўплаш манбалари тегишли ташкилотларга тааллуқли бўлиш ёки бўлмаслигига кўра, ўз навбатида ички ва ташқи турларга бўлинади.





4.3-расм. Маркетинг ахборотлари турлари


Ички иккиламчи маълумот манбаларига ташкилотда юритилаётган жорий бухгалтерия, молия ва статистик ҳисоботларда акс эттириладиган кўрсаткичлар киради.


Жумладан, фойда ва зарарлар, сотиб олиш ва сотиш, товарларзаъиралари, истеъмолчилар кўлами ва жойлашуви, нархлар ъисоб-китоблар ва ъ.к.лар.
Бошқача қилиб айтганда, ташкилот ўз имкониятидаги ҳисоботлар ва маълумотларга таяниб, мустақил тарзда ички маълумотлар тизимини ишлаб чиқади. Амалий фаолиятда маҳсулотларни натурал ва қиймат улчов бирликларида сотувчи ҳажми, нархларнинг йил давомида ўзгариши, харидорларнинг жойлашув ъаритаси, товар заъираларининг ўзгариши ва шу каби муҳим маълумотларни ташкилот бевосита ўзининг ички ҳисобот тизими асосида аниқлайди.
Ташқи иккиламчи маълумотлар ташкилот фаолият юритаётган ёки юритиши кутилаётган бозор, маҳсулот хусусидаги мавжуд бўлган маълумотларни ўз ичига олади. Уларнинг таркиби, амалиётда қўлланилиши турли давлатлари тажрибасида турлича аҳамиятга эга. Масалан, АҚШда ташқи иккиламчи маълумотларни умумий жиъатдан қуйидаги гуруъларга ажратиш мумкин.

  1. Оммавий ва иқтисодий уюшмаларнинг ҳисоботлари ва хабарномалари. Ушбу манбалар ўз моъиятига кўра икки кичик гуруъга бўлинади.

а) Давлат муассаларнинг расмий ҳисоботлари. Булар жумласига статистик йилномалар, шарълар ва ъоказолар киради. «АҚШ бўйича қисқача статистик шаръ», «Шаъарлар ва округлар бўйича статистик йўриқнома», «Америка саноати истиқболлари» шаръномаси кабилар шулар жумласидандир. «Маркетинг ахбороти йўриқномаси» ойлик махсус нашр бўлиб, унда маркетингга оид барча хабарларнинг қисқача мазмуни баён этилади.
Ушбу туркум манбалардан аъолининг ўсиши, таркибий демографик силжишлари, даромадлар ва нархларнинг ўзгариши, ялпи истеомолдаги ъолат, айрим истеомол товарлари таклифи, сотувчи, истеомолига оид хабарлар ва бошқа ахборотларни олиш мумкин. Айрим штатлар бўйича эса ўзгаришлар, қўшни штатлар билан киёсий таҳлил маълумотлари ҳам ушбу манбаларда акс эттирилади.
в) Уюшмалар ва ташкилотларнинг ҳисоботлари ва маълумотлари. Ъар бир штат ўзининг мустақил иқтисодий уюшмалари (ассоциациялари, иттифоқларига) эга бўлганлиги сабабли, улар ҳам мустақил тарзда йиллик ҳисобот ва маълумотлар тайёрлайдилар. Масалан, саноат-савдо палаталари, махсус соъалар бўйича (электроника, сотиш йўналишлари бўйича ўз аозолари учун ахборотларни тўплади ва умумлаштирди. «Америка маркетинг ассоциацияси», «Тадбиркорликни ривожлантириш бюроси», «Чакана савдо миллий ассоциацияси» каби ташкилотлар ва бошқалар шулар жумласидандир.

  1. Маркетинг тадқиқотлари бўйича ихтисослашган институтлар ва маркетинг хизмати кўрсатувчи муассасаларнинг ахборотлари, ҳисоботлари.

Кўпгина ъолларда ушбу ахборот манбаи тижорат ахборот манбаи ҳам деб номланади. Масалан, маркетинг тадқиқотлари бўйича ихтисослашган институтлар:
«Маркетинг ресеарч cорпоратион оф Америка», «Симмонс маркет ресеарч бюро»,
«А.С.Нилсен» каби ташкилотларнинг башоратлари, ўз муаммо йўналишлари бўйича амалга оширган тадқиқот якунлари, ҳисоботлари. Бундай маълумотларнинг айримлари оммавий тарзда барча қизиқувчиларга арзонроқ айирбошланади, айримлари эса тегишли тўлов эвазига махсус бажарилади ва тақдим этилади.
Масалан, « Маркетинг ресеарч cорпоратион оф Америка» фирмаси оилаларнинг ъафталик истеомол моллари хариди, истеомоли, айрим чакана савдо корхоналари фаолияти хусусида ахборотлар тайёрлайди. «Симмонс маркет ресеарч бюро» фирмаси эса ъар йили телевизорлар бозоридаги ўзгаришлар, спорт товаралари, дори-дармонларнинг сотувчи хусусидаги ахборотларни аъолининг жинси, даромади, ёши бўйича табақаланишини таҳлилий маълумотлар шаклида келтиради.

  1. Иқтисодий матбуот, тармоқ бўйича журналлар, рўзномалар ва китоблар. Ушбу туркум ахборот манбаи жуда кенг бўлиб, ундаги таҳлилий маълумотлар тегишли ташкилотга, тадқиқотчилар гуруъига ёки алоъида шахсга тааллуқли бўлиши мумкин. АҚШда машъур «Таймс», «Файнешнл таймс» каби рўзномалар, «Форчун»,

«Форбс», «Гарвард бизнес ревю», «Жорнал оф маркетинг рисерч» ва бошқа шу каби журналлар оммавий матбуотда маркетинг тадқиқотига оид мақолалар, ҳисоботларни чоп қилади. Бундан ташқари, маркетинг тадқиқотларининг амалий жиъатларини акс эттирувчи рисолалар, китоблар оммавий матбуот манбаидан олинадиган маълумотларни янада бойитади.

  1. Ташкилотларнинг оммавий тарзда чоп этиладиган маълумотларига йиллик баланс ҳисоботлари, нарх варақалари, реклама журналлари, харидорлар учун йўриқномалар ва шу кабилар киради. Бундай манбалардан ўзаро рақобатда бўлган фирмалар ҳам кўп фойдаланадилар. Чунки, унда рақобатчи фирмаларнинг сотиш ҳажми, маҳсулот, хизмат кўрсатиш ва нарх сиёсати хусусида зарур маълумотларни олиш имкони бўлади.

Маолумки, ъар бир йирик аксионерлик жамияти ва ўта юқори савдо айланмасига эга бўлган масоулияти чекланган ширкатлар йиллик ҳисоботларини, проспектларни оммавий нашр қиладилар. Сўнгги йилларда ушбу ташкилотларнинг умумий фалсафаси, сотиш сиёсати, маркетинг хизматлари маълумотлари табиийки, бундай ҳисоботларда ўз аксини топмоқда. Шу сабабли, рақобатчи ташкилот ёки фирманинг аксионерлари, харидорлари, мижозлари учун чиқарган проспектлари, йўриқномалари, ҳисоботлари бевосита тадқиқот учун манба сифатида фойдаланилади.
Ахборот олиш манбалари хусусида фикр юритилганда фақатгина тегишли мамлакатда чоп этиладиган ахборотларгина эмас, балки хорижий матбуот, халқаро иқтисодий-молиявий ташкилотларнинг ахборотларини ҳам инобатга олмоқ лозим. Масалан, АҚШда нашр этиладиган Фортуне, Форбес каби журналларда Эвропа мамлакатлари бозори хусусида ахборотлар, ундаги ўзгаришлар, силжишлар ъақида ҳам маълумотлар келтирилади. Бу эса ўз навбатида, барча қизиқувчи ва тегишли бозорга иштиёқманд компаниялар учун ахборот манбаи бўлиб ъисобланади.
Жаъон иқтисодиёти янада шаклланаётган ва халқаро муносабатлар такомиллашаётган шароитда халқаро иқтисодий, молиявий ташкилотлар: Халқаро савдо ташкилоти, Жаъон банки, Халқаро ривожланиш ва реконструксия банки ва шу кабилар ўзларининг йиллик ҳисоботларини нашр қиладилар. Бундай маълумотлардан халқаро бозорда фаолият бошлаётган ва юритаётган компаниялар фойдаланишлари мумкин. Масалан, тегишли бир давлатнинг ташқи савдо баланси, экспорт-импорт таркиби, саноат, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ҳажми ва ъ.к. маълумотлар ушбу манбалардан олиниши мумкин.
Ъозирги пайтда мустақил ва янги ахборот манбаи бўлиб - электрон маълумот банклари, «информацион-брокер» тарзидаги компютер воситасида ўтказиладиган маълумотлар тизими шаклланмоқда. Бу маълумотлар компютер воситасида узатилаётган, тўпланаётган ва сақланаётганлиги учун янги тур деб саналади ва юқоридагилардан фарқ қилади.
Компютерлар учун маълумотлар банки ҳам ъозирда мустақил бозор сифатида илдам ривожланмоқда. «Информацион брокер» тизими маркетинг хусусида барча ахборотларни йиьиш, компютер маълумотлари банкига киритиш ва унга эътиёж сезган ташкилотларга ёрдам кўрсатиш вазифасини бажаради. Ушбу тизимлар ахборотларни тўплаш бўйичагина эмас, балки улар банкини яратиш, компютер дастурларига киритиш бўйича ихтисослашган. Одатда улар кичик ташкилотлар, шахслар уюшмаси билан мунтазам алоқада бўлиб, компютер дастурларининг имкониятларини ошириш, кўплаб истеъмолчи ташкилотлар учун қулайликлар яратишга қаратилган.
Бизнинг мамлакатимизда ахборот йиьиш манбалари бир мунча ўзига хос хусусиятларга эга. Бу хусусиятнинг мавжудлиги энг аввало, маркетинг бўйича ахборот олиш манбалари ва ушбу соъа бўйича мутасадди ташкилотларнинг ташкилий бўйсиниш хусусиятлардан келиб чиқади. Ўзгача жиъатдан эса, оммавий тадбиркорликни ривожланиш даражаси, корхоналар уюшмалари, саноат-савдо палаталари маркетинг хусусида маълумотларни йиьиш бўйича фаолиятларнинг ъозирги ъолати, уларни гуруъларга ажратишда алоъида ёндашишни талаб қилади.

    1. Download 138,95 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish