Мавзу: Маркетинг фаолиятини ахборот таъминоти
Режа:
Маркетингда ахборотни ўрни. Ахборот тизими.
Ахборот турлари ва уларни туркумлаш.
Ахборотни тўплаш услублари.
Тўпланган ахборотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш
Маркетингда ахборотни ўрни. Ахборот тизими.
Замонавий тадбиркорлик даври ўзининг бир қанча хусусиятларига кўра дастлабки даврлардан ажралиб туради. Бу биринчи навбатда маркетинг фаолиятининг назарий ва амалий жиҳатдан асосий кураш воситаси, ривожланиш услуби ва дастури сифатида тобора намоён бўлаётганлигидан кўринмоқда.
Маркетинг фаолиятига хос бўлган барча ахборотлар, маълумотлар тадқиқотлар учун муҳим қурол сифатида шаклланади. Уларни ташкил этиш, муайян тартибга солиш ва узлуксизлигини таъминлаш зарур бўлади. Маркетинг ахбороти яхлит тизим сифатида намоён бўлади ва ривожланиб боради. Қуйидаги 4.1-расмда маркетингда ахборотни роли берилган.
Маркетинг ахборот тизими - инсонлар, техник воситалар ва амалга ошириш услубларидан ташкил топиб, муҳим ва тўғри ахборотни тўплаш, тартибга солиш, таҳлил қилиш, кузатиш натижасида маркетинг соҳасида қарор қабул қилувчига самарали ёрдам кўрсатиш вазифасини бажаради. Маркетинг ахбороти тизими ўзаро муштарак боғланган э лементлар ва муносабатлар мажмуини ташкил этади.
Tashqi sohani kuzatish
4.1-расм. Фирмалар фаолиятида маркетинг ахборотини роли
Маркетингни ахборот манбалари қуйидагилардан иборат: йиллик статистик маълумотлар; корхона (фирма) ҳисоботлари; тадбиркорлар уюшмаси ахборотлари; тармоқлар ахборотлари; биржа ахборотлари; банк ахборотлари; маълумотлар тўпламлари; суд қарорлари; корхона маълумотлари; эълонлар, проспектлар, каталоглар; танлов натижалари; аксия курслари жадваллари; ахборот-таҳлилий бюллетенлари; радио ҳамда телевидение янгиликлари; воқеалар шарҳлари; иқтисодиёт янгиликлари; махсус китоб ва журналлар; луғатлар, энсиклопедиялар; кундалик газеталар ва ҳоказолар.
Яхши ахборот маркетологга ёрдам беради: рақобатда устунликка эришиш имконини беради; хавфни ва молиявий қалтисликни камайтиради; истеъмолчилар муносабатини белгилайди; ташқи муҳитни кузатади; стратегияни тартибга солади; фаолиятни баҳолайди; рекламага бўлган ишончни оширади; қарор қабул қилишга ёрдам беради; фикрни яхшилайди; самарадорликни яхшилайди.
Ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланиш жиҳатларига кўра ахборот тизимини тўртта қуйи тизимга ажратиш мумкин. Булар жумласига 1)ташкилот ички ҳисобот тизими,
маркетинг ташқи хабарнома - ахборот тизими, 3) қарор қабул қилишни қувватловчи тизим, 4) маркетинг тадқиқоти тизими киради. Ушбу қуйи тизимларнинг шаклланишида ахборотга бўлган эҳтиёж, зарурий шаклдаги ва талабдаги ахборотни тақдим этиш тартиби ва муддати муҳим аҳамият касб этади. Улар ҳақида қуйида алоҳида тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |