Маркетинг тадқиқоти қуйи тизими - тартибга солинган ва тўпланган кўрсаткичларни амалиётда татбиқ этиш ва тайинли маркетинг ҳолати хусусида ташкилот учун зарурий ахборотлар, ишланмалар йиғиндисини ташкил этади. Ушбу қуйи тизим маркетинг хабарнома - ахбороти қуйи тизимдан муайян ташкилот учун махсус ишланган, зарурий кўрсаткичлари ва натижалари билан фарқланади. Кўпгина йирик чет эл фирмаларида маркетинг тадқиқоти учун савдо айланишининг 0,1-2 фоизи миқдорида маблағ сарфланади.
Одатда маркетинг тадқиқотлари 5 та йўналиш бўйича амалга оширилади:
Рекламани ташкил этиш тадқиқотлари.
Стратегик режалаштириш ва ташкилот сиёсати (қисқа ва узоқ муддатли башоратлар ўтказиш, амалий фаоллик, нарх сиёсатидаги ўзгаришлар ва корхона натижалари, бозор манзилгоълари, оператив ялпи таҳлил, ташкилот ички муъити таҳлили, экспорт бозори кузатувлари ва ъ.к.)
Ташкилот масоулияти бўйича изланишлар. Бозор таҳлили.
Сотув имкониятлари ва маркетинг изланишлари (салоъиятли бозорларни аниқлаш, бозор таркиби таҳлили, сотув ҳажми ўзгаришлари таҳлили, синов маркетинги ўтказиш, сотишни раьбатлантириш тадбирларини ўрганиш бўйича ва ъ.к.)
Marketing axboroti
Natija va
qarorlar
4.2-расм. Маркетинг хусусида қарор қабул қилинишни қувватловчи тизимнинг таркибий тузилиши
Юқоридаги расмда акс эттирилган статистик таҳлилий услублар банки математик услублар билан бойитилишини ва тегишли ахборотни қайта ишлаш жараёнида мукаммаллашган моделга айланиши назарда тутилади. Моделлар банки таркиби ушбу расмда умумий жиъатдан келтирилган. Амалий фаолиятда уларнинг кўлами жуда кенг бўлиб, ташкилотда маркетинг фаолиятининг ташкил этилиши даражаси, зарурати ва салоъиятига қараб кўп ёки кам қўлланилиши мумкин. Ъозирги пайтда, кўплаб маркетинг хизматларини таклиф этувчи фирмалар тайёр ъолдаги моделларни компютер дастурлари сифатида сотмокдалар. Шу жиъатдан моделлар банки доимий кенгайиб бориш хусусиятига эга бўлиб бормокда.
Ҳар қандай бошқарув қарорлари (шу жумладан маркетинг) учта асосий жиъатларга (долзарб, ъаққоний ва тўлиқ) эга бўлган, ахборотларга асосланган бўлиши керак.
Маркетинг борасида қарор қабул қилишни қувватловчи қуйи тизимга бўлган заруратнинг келгусида ҳам ортиб бориши табиийдир. Чунки, ахборот кўлами ва миқдорнинг ниъоят кўплиги ва уни бошқаришга сарфланадиган вақтни тежаш муҳим
аҳамиятга эга. Моделлар банки воситасида эса ахборотни қайта ишлаш ва қарор қабул қилишда нисбатан кам хатога йўл қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |