O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAHSUS TA’LIM VAZIRLIGI
Qashqadaryo viloyati hokimligi kasbiy ta’limni rivojlantirish va muvofiqlashtirish hududiy boshqarmasi
Shahrisabz shahar Abu Ali ibn Sino nomidagi Jamoat salomatligi texnikumi
MUSTAQIL ISH
Mavzu: Markaziy asab tizimiga ta’sir qiladigan vositalar. Narkoz uchun ishlatiladigan moddalar
|
Tekshirdi:
Fan o’qituvchisi:______________________
|
|
|
|
Bajardi:
Talaba:_____________________________
|
Shahrisabz 2021-yil
Markaziy asab tizimiga ta’sir qiladigan vositalar. Narkoz uchun ishlatiladigan moddalar
REJA:
Markaziy asab tizimi.
Nafas a’zolarining o’ziga xos tuzilishi.
Burun bo’shlig’i.
Xiqildoq bo’shlig’i.
Markaziy asab tizimi – одам ва ҳайвонлар нерв тизимининг асосий қисми. Нерв ҳужайралари (нейронлар) ва уларнинг ўсимтларидан таркиб топган. Марказий нерв тизими умуртқасиз ҳайвонларда ўзаро бириккан нерв тугунлари (ганглий) тизимидан, умуртқали ҳайвонлар ва одамда бош мия ва орқа миядан иборат. Марказий нерв тизими ва периферик нерв тизими функционал жиҳатдан бир бутун тизим бўлиб, сезувчи (афферент) ва ҳаракатлантирувчи (эфферент) нерв толалари орқали барча аъзолар ва тўқималар билан боғланган. Марказий нерв тизимининг энг мураккаб ва махсус қисми бош мия катта яримшарларидир. Марказий нерв тизимининг асосий функцияси атроф муҳит ҳамда аъзолар ва тўқималардаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш, ўтказиш ва сақлаш. Организмнинг барча тизимлари фаолиятини бошқариш, улар ўртасидаги боғланишни амалга ошириш орқали организмнинг бир бутунлигини таъминлашдан иборат.
Марказий нерв тизимининг фаолияти рефлекслар орқали амалга ошади. Барча психик жараёнлар (ўрганиш, эслаш, тафаккур, нутқ ва бошқалар) шартли рефлекслар билан боғлиқ. Ҳар қандай рефлекнинг моддий асосини рефлекс ёйи ташкил этади. Муайян таъсирловчига ихтисослашган рецепторлар бўлиши, нерв импульсларини бир йўналишда ўтказиш, нейронлар ўртасида синаптик боғланиш (қ. Синапслар), ишчи аъзода функционал жавобнинг вужудга келиши рефлектор ёйи учун хос бўлган хусусиятлар ҳисобланади. Рефлектор ёйининг марказий қисми келадиган ва чиқадиган импульсларни назорат қилиш тизимига эга. Сут эмизувчиларнинг марказий нерв тизимида энг содда рефлектор ёйи моносептик ёй ҳисобланади. Одатда, умуртқали ҳайвонлар марказий нерв тизими даги рефлектор ёйлари мия бўлимларидан ҳам ташқарига чиқадиган нерв ҳужайраларининг мураккаб туташувидан иборат.
Мия рефлекторининг ўзаро интеграцияланиши (мувофиклашуви) туфайли марказий нерв тизими бир бутун, изчил тизимда намоён бўлади. Интегратив тизимлар тахминан бир хилдаги функционал элементлардан иборат бўлади. Уларнинг элементлари сон жиҳатдан чекланган нерв жараёнлари (постсинаптик потенциалларни кузатувчи ва тормозловчи, жавоб берувчи потенциаллар) орқали ўзаро боғланган. Нисбатан содда тузилган интегратив тизимга мисол қилиб орқа мия рефлексини кўрсатиш мумкин. Нейронал прграммали интегратив тизим ҳам мавжуд. Бу тизим ташқи ва ички афферент сигналларга жавоб тариқасида кетма-кет содир бўладиган ва ўзаро қатъий мувофиқдашган рефлексларни ишга солади. Бу рефлекслар туфайли нафас олиш, ҳаракатланиш, ютиниш каби мураккаб жараёнлар амалга ошади. Мия дастаси интегратив тизими олдинги мияга ўтадиган ахборот ҳамда орқа мия мотонейронларига чиқадиган сигналлар оқими орқали бошқариб турилади. Эмоционал реакциялар асосини ҳам марказий нерв тизимининг бир қанча интегратив тизимлари ташкил этади. Мия дастаси нейронларининг махсус гуруҳи нейромедиаторлар (моноамилар, пептидлар, аминокислоталар ва бошқа(лар)) ишлаб чиқаради. Бу нейромедиаторлар аксонлари марказий нерв тизимининг функционал ихтисослашган махсус қисмига боради. Нейромедиаторлар нерв фаолиятини фаоллаштирувчи ёки тормозловчи нейромодуллаштирувчи тизимлар қаторига киради. Организмнинг тетиклигини сақлаб, киши табиатини ва туш кўришини бошқариб турувчи норадренэргик тизим; эмоционал реакциялар, мураккаб ҳаракатлар, тетиклик, ҳузур-ҳаловани сезишни бошқарувчи дофаминэргик тизим; терморегуляция, сезги, уйқуга кетишни бошқарувчи сератонинэргик тизим ҳам нейромодуллаштирувчи тизимга киради. Нейромодул ва интегратив тизимларнинг ўзаро таъсири туфайли марказий нерв тизимининг мураккаб физиологик жараёнларни бошқариш имконияти ошади.
Narkoz (yun. narkosis — karaxtlik) — sunʼiy yoʻl bilan (baʼzi kimyoviy moddalar va boshqa omillar taʼsirida) hosil qilinadigan chuqur uyqu holati, bunda kishi hech narsani sezmaydi, ixtiyoriy harakat qila olmaydi, es-hushi butunlay yoki qisman yoʻqoladi. Tibbiyotda xirurgik operatsiya vaqtida ogʻriqsizlantirish (anesteziya) maqsadida qoʻllanadi. Amerikalik xirurg Uorren birinchi bor
Do'stlaringiz bilan baham: |