Беруний коинотида Ердан, бизнинг сайёрамиздан ташқари яна бошқа дунёлар мавжудлиги тўғрисидаги ҳамда ҳаракат зидциятга асосланиши ҳақидаги илмий фаразларини ҳам илгари суради. Унингча, табиатда маълум қонуният бор, табиат ҳодисаларни ўша қонуниятларга, табиатнинг ўзига асосланиб изоҳлаш, тушуниш керак. - Беруний коинотида Ердан, бизнинг сайёрамиздан ташқари яна бошқа дунёлар мавжудлиги тўғрисидаги ҳамда ҳаракат зидциятга асосланиши ҳақидаги илмий фаразларини ҳам илгари суради. Унингча, табиатда маълум қонуният бор, табиат ҳодисаларни ўша қонуниятларга, табиатнинг ўзига асосланиб изоҳлаш, тушуниш керак.
- Букж мутафаккирнинг дунёни билиш мумкинлигини, унинг ўзига хос хусусиятлари, табиатни билишнинг эксперемантал методлари ҳақидаги фалсафий таълимоти ҳам жуда катта илмий-амалий аҳамиятига эга.
- Беруний таълимотига кўра, табиатни билиш жараёни сезгиларидан бошланиб тафаккурга кўтарилади, маълум нарсалардан номаълум нарсалар ва ҳодисаларни билишга томон ривожланиб боради. Билиш жараёнида ҳиссий билиш – сезги, идрок, хотира кабиларга Беруний катта эътибор беради ва уларсиз табиат ҳодисалари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мумкин эмаслигини таъкидлайди
Абу наср Форобийнинг психологик қарашлари - Абу наср Форобий Яқин ва Ўрта Шарқда илғор ижтимоий-фалсафий оқимнинг асосчиларидан бири бўлиб, «Шарқ Аристотели» деган унвонга сазовор бўлган машҳур мутафаккир. Форобий (873-950) дунёқарашининг асоси, яъни дунёнинг тузилиши ҳақидаги тушунчасини «пантеистик» деган фикр ташкил этади. Мавжудот «эмонация» ёрдамида ягона бошланғичдан поғонама-поғона вужудга келган, яккаликдан кўпликка, ранг барангликка борган. Унинг дунёқарашидаги асосий мақсадлардан бири илмий-фалсафий усулнинг мустақиллигини назарий жиҳатдан асослаб беришга, унинг инсон тафаккурига, ақлий билимига асосланганлигини исботлашга интилишдир.
Форобий билишнинг икки шакли, босқичини – ҳиссий ва ҳаёлий, ақлий билишни бир-биридан фарқлайди. У сезги ролига тўхталиб, беш турга бўлади: - Форобий билишнинг икки шакли, босқичини – ҳиссий ва ҳаёлий, ақлий билишни бир-биридан фарқлайди. У сезги ролига тўхталиб, беш турга бўлади:
- Форобий сезгини билишнинг манбаи деб ҳисоблаган, унинг қарашлари Аристотелнинг «сезмаган одам ҳеч нарсани билмайди ҳам, тушунмайди ҳам» деган қарашларига ўхшаб кетади.
- Форобий инсон (руҳ) жонининг бир тандан бошқасига ўтиб, кўчиб юриши мумкинлигини инкор этади ва уни балки тан каби индивидуал «субстациясининг бирлиги» сифатида тушунади. Унинг фикри изчил эмас эди. Бундай иккиланиш Аристотелга ҳам хос бўлган.
- Форобийнинг руҳий жараёнлар, уларнинг билиш ва мантиқ тизими ҳақидаги таълимоти ўрта асрлар фалсафасининг катта ютуғи эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |