13. 1. Илмий тадқиқот натижалари прогнозлаш объекти сифатида.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада илмий техника тараққиёти юқори даражадаги мураккаб жараён бўлиб ҳисобланади, у мамлаат иқтисодиётининг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларига ўз таъсирини кўрсатади. Илмий техника тараққиёти таъсирида ишлаб чиқариш кучларининг барча элементлари унумдарлиги ошади, масалан: меҳнат предметлари, ишчи кучлари, меҳнат маҳсули, технологиялар, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бошқариш ва бошқалар. Илмий техника тараққиёти ишлаб чиқариш самарадорлигини оширувчи асосий омил бўлиб ҳисобланиб, у аҳолининг турмуш даражасининг барқарор ўсишига ижобий таъсир кўрсатади.
13.1-Расм. Инновацион салоҳият
Илмий тараққиёт консепцияси меҳнат қуролларни ўзгартиришни талаб қилади, яъни, машина, ишлаб чиқариш жиҳозлари, траспорт воситалар, барча турдаги машина техникаси, меҳнат воситаларидан-ёнилғи, хом ашё, энергия, ҳамда технологик жараёнларни яхшилаш, ишчи ходимлар малакасини ошириш, ишлаб чиқаришни самарали бошқариш ва ташкил қилишни тақозо қилади.
Илмий техника тараққиёти ютуқларидан фойдаланиш қўл меҳнатини енгиллаштириш омили бўлиб хизмат қилади, унинг доимий такомиллашуви ушлаб ишчиларнинг моддий таъминланганлик ва маънавий дам олиш имкониятларини яратади.
Илмий техник тараққиёти, иқтисодиётнинг моддий техник базасининг шаклланишига ва унинг асосида илм-фан ва техника ривожланишига замин яратади. Илмий техника тараққиёти товар маҳсулотларнинг кенгайиши ва номенклатурасининг янгиланиши ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот ассортиментига ижобий таъсир кўрсатади. Санот маҳсулотларининг янгиланиш кўрсатгичи маамлакатнинг ишлаб чиқариш потенциалини ривожланишини кўрсатади. Илмий техника тараққиёти таъсирида маиший хўжалик маҳсулотлари доимо янгиланиб туради, бу билан аҳолининг маиший хўжалик маҳсулотларига бўлган талаби қондирилади.
13.2. Илмий тадқиқот турлари.
Илмий техника тараққиётини шаклланиши ва уларнинг натижаларини амалга ошириш 5 та босқичдан иборат бўлади, яъни фундаментал тадқиқотлар, амалий тадқиқотлар, ишланмалар, ишлаб чиқаришга тайёрлаш ва эксплуатация.
Фундаментал тадқиқотлар - бу олиб бориладиган тадқиқотнинг мавжудлиги таҳлили, табиий ривожланиш қонун ва қонуниятларини аниқлаш, жамият, инсон, улар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни очиб бериш, мавжуд қонун ва қонуниятлар ҳақидаги билимларни чуқурлаштиришдан иборат.
А малий тадқиқотлар моҳиятан икки вазифаси мавжуд: биринчидан, у фундаментал тадқиқотларни таҳлил қилиш янги иш қуроллари (техника,технология, материаллар ва бошқалар) яратиш мақсадида уни ривожлантириш; иккинчидан ишлаб чиқариш жараёни ҳолатини таҳлил қилиш, ҳамда мавжуд техника асосида янги техника асосини яратиш ва уларни амалиётга кенг жорий этишдан иборат. Амалий тадқиқотлар қуйидагиларни ўз ичига олади: йўриқнома, нормалар, услубиёт, меъёрлар, меъёр актларнинг асослилиги билан яратилган амалий илмий тадқиқот натижалари ва уларни бевосита амалиётга жорий қилишдан иборат бўлиб объект сифатида иқтисодиётнинг барча тармоқларини қамраб олади.
Амалий тадқиқотларларни прогнозлашнинг асосий белгилари қуйидагилар: тадқиқотга кетган харажатлар ҳажми, керакли материаллар миқдори, молиявий ресурслар миқдори, илмий ходимларнинг малакасининг ошиши, янги мутахасисларга бўлган талаб, тадқиқотнинг моддий таъминланганлиги, тадқиқотга бўлган талаб ва эҳтиёж.
Илмий ишланмалар деганда конструкторлик, технологик, лойиҳалар асосида янги техникалар, технологиялар, маҳсулотлар, ҳамда ишлаб чиқарилган меҳнат жиҳозлари ва қуролларини модернизациялаш уларни тажрибалардан ўтказиш тушинилади. Ишланмалар амалий тадқиқотларги ўхшаб кетади, лекин у давлат стандартларига жавоб бериши керак. уларни амалга оширишда қуйидаги талаблар мавжуд: конструкторлик ва технологик ишланмалар устидан ишлаш тартиби, тажриба наъмуналари, тажриба партияси, оммавий ишлаб чиқариш учун тайёрлигини текшириш. Конструкторлик- тажрибавий ишланмалар тармоқ илмий текшириш ташкилотлари конструкторлик лойиҳа ташкилотлар ҳамда конструкторлик ва технологик ишлаб чиқариш бюролар бирлашмалар томонидан саноат ташкилотлари таркибида амалга оширилади.
Эксплуатация босичида янги техника ишлаб чиқарувчилар истеъмоли мумкин бўлади. Яратилган маҳсулот ва техника, маънавий ва жисмоний эскиргандан сўнг, у серияли ишлаб чиқариш ва эксплуатациядан чиқарилади. Шу билан ихтиронинг ҳаётий цикли тугайди. Замонавий илмий тараққиёти шартларидан бири нафақат тадқиқот ишланмаларнинг тадиқот даврининг қисқа бўлиши, балки унинг истеъмол даврини ҳам қисқартиришдан иборатдир. Ривожланганмамлакатларда техника технологияларни маънавий эскириш даври 3-5 йилни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |