11.4. Иқтисодиётни ривожлантириш моделлари.
Иқтисодий-математик модели масалан қуйидагича ифодаланилиши мумкин . Бу модел мисол тариқасида у ёки бу буюмни тайёрлаш учун талаб қилинадиган материалларга бўлган прогноз талабларини аниқлашда қўлланилиши мумкин. Бу ҳолатда X – буюмлар сони, a– битта буюм учун материал сарфланиш меъёри, Z–материалларга бўлган умумий эҳтиёжи.
Иқтисодий-математик модели, агар бир нечта тур буюмларни тайёрлаш учун материалларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш керак бўлса, мураккаб кўринишга эга бўлади: ёки , бу ерда n = 1, 2, 3,...n. Ушбу модель материалларга бўлган эҳтиёжнинг икки гуруҳ омилларга боғлиқ эканлигини кўрсатиб турибди: тайёрланаётган буюмлар сони ва буюм учун материаллар сарфланиш меъёри. Бундай модель дескриптив (лотинча “desckribo”)деб аталади.
Бир маҳсулотли модел нафақат бир маҳсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослашган соҳаларда, балки бир қатор ҳолатларда агар ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар истеъмол қилинишда бир-бирини ўрнини босадиган бўлса ёки уларни мутлақ кўрсаткичлар қўлланилиши мумкин. Кўп маҳсулотли моделларда бутун тармоқ ишлаб чиқараётган маҳсулотга ва хомашё ёки бошқа қандайдир ресурсларни истеъмол қилишга бўлган талаб бўйича иккита ёки ундан ҳам кўп чегаралар кўриб чиқилади. Ушбу моделларда турли маҳсулотларни истеъмолида ўрнини босадиган хусусиятини ҳисобга олган ҳолда турдош маҳсулотга келтириш имкониятидан унумли фойдаланилиши мумкин.
11.5. Тармоқлараро динамик баланс модели
Тармоқлараро баланс моделлари иқтисодиётни ва унинг тармоқларини прогнозлаш алоқаларини таъминлаш, уларни миқдорий боғлиқлигини таъминлаш, иқтисодий таҳлил қилиш ва шулар асосида прогнозлаштириш ҳамда режалаштириш учун асосий воситалардан бўлиб ҳисобланади.
Тармоқлараро баланс ишлаб чиқаришни ва барча тармоқлар ҳамда маҳсулотларнинг аниқ белгиланган турларини прогнозлашда, режалаштиришда инвестицияларни, асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таҳлил қилиш меҳнат миқдорини режалаштиришда, ишлаб чиқаришни ҳудудлар бўйича ташкил қилишда кенг қўлланилмоқда.
Тармоқлараро баланслар моделининг амалда кенг қўлланилиши макроиқтисодий таҳлил янада илмий асосли ўтказилиши, прогнозларни илмийлигини ва реал режалаштиришни таъминлайди.
Тармоқлараро баланс кенгайтирилган такрорий ишлаб чиқаришнинг ўзаро алоқалар тизими ва пропорцияларини ўрганишда, таҳлил қилишда, прогнозлашда энг ихчам, амалда кенг қўллаш мумкин бўлган воситалардан, механизмлардан бири ҳисобланади. Ушбу баланс ёрдамида макроиқтисодий кўрсаткичлардан ҳисобланган ялпи ички маҳсулот пировард яъни якуний маҳсулот ва миллий даромад тузилишини, маҳсулотларни такрор ишлаб чиқариш фондлари ўртасида тақсимланиш структурасини ва ижтимоий ишлаб чиқариш харажатларини тузилишини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва тегишли хулосалар асосда самарали бошқарув ечимини қабул қилиш мумкин.
Тармоқлараро баланснинг оддий кўриниши статистик модел асосида ифодаланиб, маълум даврдаги ресурслар ва эҳтиёжларнинг миқдорий жиҳатдан ўзаро мослашишини таъминлайди, ишлаб чиқариш ресурсларининг чекланганлик шартлари, ишлаб чиқариш билан маҳсулотлардан фойдаланишнинг баланс муносабатлари, зарур техник технологик шартлар ва бошқаларни бажарилган ҳолда прогнозлаш ва унинг асосида режанинг мумкин бўлган вариантларини топишга имкон яратади.
Тармоқлараро баланснинг статик модели бир йиллик давр учун тузилади, бир йиллик ҳолатдан ташқаридаги ўзгаришлар инобатга олинмайди. Амалда эса ишлаб чиқариш доим ривожланиб, кенгайиб боради. Ушбу ҳолат статик тармоқлараро балансда ўз аксини топмайди. Бу камчиликни йўқотишнинг объектив йўли доимий ҳаракатдаги ўзгаришларни инобатга олувчи, кенгайтирилган такрорий ишлаб чиқаришни ифодаловчи динамик тармоқлараро баланс тузишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |