1.3. Макроиқтисодий таҳлил ва МҲТнинг роли
Макроиқтисодий таҳлил турли иқтисодий ўзгарувчилар орасидаги функционал ўзаро алоқаларнинг парметрларини баҳолашдан иборат. Макроиқтисодий таҳлил ўтказилганда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни моделлаштириш кенг қўлланилади.
Макроиқтисодий таҳлилнинг воситалари қуйидаги моделлардир: эконметрик, вақтли қаторлар, имитацион, умумий мувозанат. Юқорида айтилган моделлар миллий ҳисоблар тизими доирасида жорий, ўзгармас нархларда ўсиш ва қўшимча ўсишнинг суръатларида тузилади.
Миллий Ҳисоблар Тизими макроиқтисодий ҳисобларнинг, актив ва пассив балансларнинг ҳамда жадвалларнинг мантиқий кетма-кет, бутун тўпламидан иборат.
У ларнинг асосида халқаро даражада келишилган қатор тушунчалар, таснифлар ва ҳисоблар қоидалари ётади. Ҳисобларнинг комплекс тизими иқтисодий таҳлил, қарор қабул қилиш ва сиёсат, ишлаб чиқариш мақсадлари тўғри келадиган шаклда иқтисодий маълумотларни тузиш ва бериш имконини беради.
МҲТ макроиқтисодий маълумотларни қайта ишлаш ва уларни макроиқтисодий таҳлил эҳтиёжлари учун керакли шаклга тизимли равишда келтиришга имкон берувчи бухгалтерия ҳисобининг тизими сифатида ишлаб чиқилган. У миллий иқтисодиёт кўрсаткичлари таҳлилида, баҳолашда ва мониторингида муҳим роль ўйновчи ахборотнинг узлуксиз оқимини ташкил этиш учун халқаро ҳамжамият тан олган асосдан иборат.
1.4. Макроиқтисодий таҳлилдан фойдаланиш соҳалари
1. Макроиқтисодий таҳлил.
2. Турли даврлар учун маълумотларнинг солиштирма таҳлили.
3. Мамлакатлараро ёки ўзаро таҳлил.
Турли мамлакатлар бўйича маълумотларни таққослаш. МҲТ халқаро ташкилотлар томонидан фойдаланилади, таърифланиш ва таснифланишнинг тегишли халқаро андозаларга тўғри келадиган маълумотларни беришга имкон беради. Бу маълумотлар асосида ХВФга аъзо мамлакатларининг квоталарини ҳисоблашда имтиёзли ёрдамга ҳуқуқлар ҳақида қарорлар қабул қилинади. Умуман олганда, мамлакатлараро таҳлил турли мамлакатлардаги иқтисодий ҳолатни таққослаш учун қўлланилади.
Марказий режалаштиришда пировард ишлаб чиқариш ҳажмини баҳолаш учун бошқа тизим – Моддий Маҳсулот Тизими (ММТ) ишлаб чиқариш, унинг доирасида ишлаб чиқариш ялпи ҳажми кўрсаткичи бўлиб моддий ишлаб чиқаришнинг соф маҳсулоти хизмат қилган. ММТнинг МҲТдан асосий фарқи шундаки, ММТда амортизация ва номоддий хизматлар секторининг қўшилган қиймати ҳисобга олинмаган.
МҲТда иқтисодиётнинг 5 та асосий сектори фарқланади: уй хўжаликлари, корхоналар, молиявий сектор, ҳукумат ва ташқи сектор.
Do'stlaringiz bilan baham: |