1.2. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш фанининг мазмуни, предмети, мақсади ва вазифалари
Иқтисодий таҳлилнинг предмети бир-бири билан у ёки бу алоқада, доимий ҳаракат ва ривожланишда бўлган предметлар ва ҳодисаларнинг тўпламидан иборат бўлган тадқиқотчиликдир. Бу алоқалар хилма-хилдир ва қисмни бутунича ҳамда аксинча муносабатларда, тенгликлар ва тенгсизликларда, аниқ ёки ноаниқ ўзаро бўйсунувчиликда, бир-бирини тақозо қилишда ва ўзаро боғлиқликда ўз аксини топади. Бирининг ҳолатининг ўзгариб иккинчисига ўтиши акс этувчи ўзаро муносабат табиий, ижтимоий, иқтисодий ҳодисаларни мантиқий-услубий ва гнесеологик билишдир.
Мамлакатнинг иқтисодий ҳолатини, ўтказилаётган жорий чора-тадбирлар зарурлигини, самарасини баҳолашда макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш жуда катта аҳамиятга эга. Таҳлилнинг муҳим вазифаларидан бири мамлакатда содир бўлаётган жараёнларни моделлаштириш сифатини ошириш, ўтказилаётган иқтисодий сиёсатнинг натижаларини аниқлаш. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш асосий илмий-амалий йўналишлардан бири бўлиб макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқликларини аниқлаб беришга ёрдам беради.
“Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фани макроиқтисодиёт доирасида назарий ва амалий масалаларни ўрганиш ва уни мўътадил ривожлантиришнинг ечимларини топишда ҳамда “иқтисодиёт” таълим йўналиши мутахассисларининг шаклланишида катта аҳамиятга эга. Ушбу фаннинг ютуқ ва хулосаларидан мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатларга белгиланган дастурларини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилади. Фойдали маълумотлар1 Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга замонавий бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат иқтисодиётининг таҳлили ҳамда прогнози учун талаб қилинадиган назарий ва амалий масалалар тўғрисида билимлар бериш ҳисобланади.
Фаннинг вазифаси – талабаларни иқтисодиётдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлилини амалга ошириш; иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун зарур замонавий билимлар билан қуроллантириш; уларга миллий ҳисоблар тизими(МҲТ)га кўра асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш усулларини ўргатиш; мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини прогнозлаштириш; иқтисодий қонунларнинг бюджетсолиқ, пулкредит соҳаларида амал қилиш хусусиятларини кўрсатиш; талабаларда макроиқтисодий жараёнларни, иқтисодий операцияларни таҳлил қилиш асосида уларни самарали бошқариш бўйича мустақил қарорлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш; прогнозлашнинг барча усулларидан кенг фойдаланишни билган ҳолда, иқтисодиётнинг аниқ бир соҳасида ривожланишни прогнозлаш ва уларни ривожлантириш йўллари тўғрисида назарий ва амалий билимларга эга бўлишини таъминлашдан иборат.