Мавзу: Логометрлар. Қаршилик термометрлари билан ишлатиладиган кўприк схемалар. Режа-расм. Уч симли улаш схемаси. 9.5-расм
9-маъруза НТА 1-кисм 97-2003
R1, = R2, бўлса, Rt+ Rnp = Rp + Rnp. (9.16) Бу тенгламадан кўриниб турибдики, уч симли схемада симларнинг қаршилиги ўлчаш натижасига таъсир қилмайди. Уч симли схемаларда ҳар бир линия қаршилиги ҳар бир линиядаги алоҳида мослаш қаршиликлари ёрдамида берилган Rпр қийматгача олиб борилади. Мувозанатлаштирилган кўприк схемаларнинг камчилиги (қўл манипуляциясини бажариш зарурияти) мувозанатлаштирилмаган кўприклар схемасида бартараф этилган. Мувозанатлаштирилмаган кўприклар температурани ўлчаш учун қаршилик термометрлари билан биргаликда ҳам қўлланилади. Аммо улардан газ анализаторларида, концентратормерларда ва қатор ўлчаш воситаларида кенг фойдаланилади. Мувозанатлаштирилмаган кўприклар температурани бевосита ўлчаш имконини беради. 9.5-расмда бу кўприкнинг схемаси келтирилган R – ростлаш қаршилиги; R1, R2, R3 – кўприкнинг доимий қаршиликлари; Rм – милливольтметр каршилиги; Rк – назорат қаршилиги; К (контроль) ҳолатидан (ў) ўлчаш ҳолатига ўтказиш переключатели – П; Rt – қаршилик термометри; П переключатель Ў ҳолатда турганида Rt нинг ўзгариши билан милливольтметр орқали таъминлаш кучланишига тўғри пропорционал бўлган ток ўтади. Демак, ток ўзгармас бўлиши керак, бу вазифани ростлаш қаршилиги R бажаради. Таъминлаш кучланишини назорат қаршилиги Rк бажаради. Rк нинг миқдори шундай танланиши керакки, қаршилик уланганда асбоб стрелкаси шкаладаги қизил чизиқли белгини кўрсатсин. Rt қаршилик ўзгарганда, переключатель Ў вазиятда турганида, милливольтметр орқали кучи шу ўзгаришга тўғри пропорционал бўлган ток ўтади: (9.17) бунда К (Oм3 ларда) ушбу қийматга тенг: (9.16) Мувозанатлаштирилмаган кўприкларнинг афзалликларига схемасининг мувозанатлаш-тирадиган қурилмани талаб этмайдиган соддалигини, кичик қаршиликларни ўлчаш учун ишлатиш мумкинлигини киритиш мумкин. Мувозанатлаштирилмаган кўприкларнинг камчиликларига кўрсатишларининг таъминлаш кучланиши ўзгаришига боғлиқлигини, кўприк шкаласининг чизиқсизлигини киритиш мумкин. Автоматик мувозанат кўприкларда реохорднинг сирпанғичи автоматик равишла силжийди. Бундай кўприкларнинг ўлчаш схемаси ўзгармас ёки ўзгарувчан ток манбаидан таъминланади. Ўзгарувчан ток мувозанатлаштирилган кўприкларида актив қаршиликлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга, шунинг учун ўзгармас ток кўприклари учун чиқарилган юқоридаги тенгламалар ўзгарувчан кўприклар учун ҳам ярайди. Ўзгарувчан ток мувозанатлаштирилган кўприклари бир қатор афзалликларга эга: ўлчаш схемаси куч трансформаторининг бир ўрамидан таъминланади, яъни қўшимча таъминлаш манбаи талаб қилинмайди, шу билан бирга тебраниш ўзгарткичнинг (вибро-ўзгартгич) ҳам зарурияти бўлмайди. Мувозанатлаштирилган автоматик кўприкларнинг тури кўп, лекин уларнинг иш принципи бир хил. Мисол сифатида кўрсатувчи ва ўзиёзар электрон мувозанатлаштирилган автоматик кўприкнинг ўзгарувчан токдан таъминланувчи принципиал схемаси 9.6- расмда кўрсатилган. 9.6-расм. Мувозанатлашган автоматик кўприкнинг принципиал схемаси. Кўрсатувчи мувозанатлаштирилган кўприклар ҳам шу принципиал схема бўйича ишлайди, лекин уларда ёзув блоки йўқ. 9.6-расмдаги принципиал схемада қуйидаги шартли белгилар қабул қилинган: Rр – реохорд; Rш – реохорд шунти; у Rp қаршилигини белгиланган қийматга еткизиб туриш учун хизмат қилади; Rn – ўлчаш диапазони белгилаш каршилиги; Rд – шкала бошланғич қийматини ростловчи қўшимча қаршилик; R1, R2, R3 – кўприк схемасининг қаршиликлари: R6 – ток чекловчи балласт қаршилик; Rt – қаршилик термометри; Rл – линия қаршилигини ростловчи қаршилик; ЭК – электрон кучайтиргич; РД –асинхрон конденсаторли реверсив двигатель; СД – диаграмма лентасини силжитувчи синхрон двигатель. Кўприк ўлчаш схемасидаги барча қаршиликлар манганин симдан тайёрланади. 9.6-расмдан кўриниб турибдики, қаршилик термометри уч симли улаш схемаси усулида уланган. Бу ҳолда термометрни кўприк билан улайдиган симларнинг каршилиги кўприкнинг Rt ва R1, елкаларига тақсимланади. Шyнинг учун атроф муҳит температурасининг ўзгариши натижасида, уланган симлар қаршилигининг ўзгариши сабабли ҳосил бўлган хато миқдори камаяди. Термометр қаршилиги Rt, нинг ўзгариши натижасида кўприк схемасининг мувозанати йўқолади, а ва b чўққилардан кучайтиргичнинг кириш қисмига нобаланс кучланиш келади. Кучайтиргич бу кучланишни реверсив двигатель ишга тушгунча кучайтиради. Двигателнинг чиқиш вали реохорд сирпанғичи ва каретка билан кинематик боғланганлиги учун бу вал уларни нобалласт кучланиш камайиб нолга тенг бўлгунча силжитади. Кўприк схема мувозанат ҳолатига келганда, реверсив двигателнинг ротори тўхтайди, реохорд сирпанғичи эса кўрсаткичли каретка билан бирга ўлчанаётган термометр қаршилигига тенг ҳолатни эгаллайди. Ўзгармас ток манбаидан ишлайдиган мувозанатлаштирилган кўприкнинг ўлчаш схемаси ҳам юқоридагига ўхшаш, фақат унинг электрон кучайтиргичи тебраниш ўзгартгичи билан таъминланган. Шунинг учун унинг кучайтириш узели потенциометрникига ўхшаш. Мувозанатлаштирилган автоматик кўприклар қуйидаги афзалликларга эга: 1) кўприкнинг кўрсатиши таъминлаш кучланишига боғлиқ эмас; 2) асбобнинг кўрсатиши температура ўзгариши билан чизиқли боғланган; 3) ўлчашлар (кўприкни мувозанатлаштириш) автоматик амалга оширилади; 4) улашнинг уч симли схемаси улаш симлари қаршилигини ўзгартиришдан ҳосил бўлган кўрсатишлардаги хатолигини кескин камайтириш ёки хато йўқотиш имконини беради. Камчиликларига қуйидагилар киради: 1) схемада мувозанатлаштириш учун қурилманинг зарурлиги; 2) кичик қаршиликларни ўлчаш қийинлиги ёки мутлақо мумкин эмаслиги. Download 380 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |