Mavzu. Landshaftlardagi aloqadorliklar va ta’sirlar. Reja


-расм. Ландшафтдаги вертикал ва горизонтал алоқаларнинг умумий кўриниши



Download 1,95 Mb.
bet3/3
Sana06.06.2022
Hajmi1,95 Mb.
#641638
1   2   3
Bog'liq
Mavzu. Landshaftlardagi aloqadorliklar va ta’sirlar.

9-расм. Ландшафтдаги вертикал ва горизонтал алоқаларнинг умумий кўриниши.
Бир компонентдан иккинчисига йўналган доимий, аниқ ва нисбатан барқарор бўлган алоқалар тўғри алоқалар дейилади. Бундай алоқаларга тектоник структуралар билан рельеф орасидаги, рельеф билан иқлим, иқлим билан сувлар орасидаги алоқаларни мисол тариқасида келтириш мумкин. Иқлим омиллари, жумладан атмосфера ёғинлари дарёларнинг тўйиниши, сув режимини ва бошқа кўпгина оқим кўрсаткичларини белгилайди.Сув оқимининг тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида тутган ўрни ҳам маълум. Тупроқ билан ўсимлик, ўсимлик билан ҳайвонот орасидаги алоқалар ҳам тўғри алоқаларга киради.
Ландшафтнинг компонентлари орасидаги, турли омиллар Билан жараёнлар орасидаги боғлиқлик ва алоқадорликни айрим моделларини биз С.Д.Муравейский (1948), А.П.Гальцов (1964), Г.Рихтер (1968), Д.Л.Арманд (1975) кабиларнинг ишларида учратамиз. Бундай моделларнинг кўпчилиги шуни акс эттирадики, модда ва энергиянинг вертикал йўналишда кўчиб юриши табиатдаги моддаларнинг айланма ҳаракатини бошқариб туради. Яна бир нарсани эслатиб ўтиш керакки, органик моддаларнинг айланма ҳаракатида органик моддаларнинг ҳосил бўлиши ва парчаланишидан ташқари, яъни унинг минераллашиши ёки чириндига айланишидан ташқари озиқа занжирлари ҳам иштирок этади. Шунинг учун ҳам табиатда чиқинди деган нарсанинг ўзи бўлмайди ва органик моддаларнинг айланма ҳаракатини табиатдаги нисбий мувозанатга мисол тариқасида келтирса бўлади. Аммо бундай нисбий мувозанат чекланган вақт давомидагина мавжуд бўлиб, барибир табиий жараёнларнинг сўнгги натижаси ландшафтдаги қайта тиклаймайдиган ўзгаришлар эканлигидан далолат беради. Ана шу суст давом этадиган ўзгаришлар ландшафтнинг табиий ривожланишининг асоси ҳисобланади.
Юқорида эслатиб ўтилган моделлар ландшафтдаги алоқаларнинг кўпинча жуда мураккаб ва серқирра эканлигидан далолат беради, шу билан бирга ландшафтларнинг ташкил топиши, шаклланиши, мавжудлиги ва табақаланиши муаммоларини ҳал этиш учун ҳали кўп илмий изланишлар ўтказиш зарурлигини тақазо этади.
Ландшафтларнинг морфологик қисмлари орасида ҳам ўзаро таъсир ва алоқадорликлар, яъни модда ва энергия алмашиниб туриши мавжуд бўлиб, улар иккинчи хил, яъни тескари алоқаларга киради. Ландшафтларда кўпроқ ана шундай алоқалар ҳукмронлик қилади.
Тескари алоқалар ландшафтнинг ташқарисидан таъсир этадиган кучларга ёки "туртки"ларга қаршилик кўрсата олиш ҳусусияти борлигини белгилайди ва уларнинг ўзини ўзи бошқариб туришида, барқарорлик ҳолатини сақлаб туришга шароит яратиб туради, ландшафтнинг ташқи кучлар таъсирига чидамлилигини таъминлаб туради.
Тескари алоқаларнинг ўзи ижобий ва салбий бўлиши мумкин. Ижобий тескари алоқалар ташқи кучлар ландшафтга қайси йўналишда таъсир этса, ўша йўналишда таъсир кўламини кучайтириб боради ва занжирсимон реакцияга сабаб бўлади. Оқибатда ландшафтда кескин, қор кўчкискига ўхшаш ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Ижобий тескари алоқалар муттасил ҳаракатда бўлмайди ва чексиз ўзгариб туриш ҳолатига эга бўлмаган элементлар билан чеклангандир.
Салбий тескари алоқалар ландшафтнинг асосий морфологик қисмларининг барчасига тааллуқли бўлиб, уларнинг бирортасида ўзгариш бўладиган бўлса унга қарши ишлайди ва яна ландшафтда барқарорлик ҳолатни тиклашга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам ландшафтга ташқаридан доимо модда ва энергия келиб турашига қарамай у ўзининг нисбатан барқарорлигини сақлаб тура олади.
Ландшафтлар вертикал йўналишда ҳам, горизонтал йўналишда ҳам очик геотизимлар ҳисобланади. Чунки муайян бир ландшафт атроф-муҳит билан, ён-веридаги қўшни ландшафтлар билан ҳам доимо модда ва энергия алмашиниб туради. Ҳар бир ландшафтда рўй берадиган модда ва энергиянинг сарфи унга кириб келаётган модда ва энергияга тенглашишга ҳаракат қилади. Ландшафтга ёки унинг морфологик қисмларидан бирига кириб келаётган модда ва энергия оқими ландшафт ёки унинг морфологик қисми томонидан турли хил акс таъсир жараёнини келтириб чиқаради.
Ландшафтларнинг ичида рўй берадиган ўзаро таъсир ва алоқаларни бирма-бир аниқлаб, бир тартибга солиб олишнинг ўзи ниҳоятда мураккаб ишдир. Ландшафтда олиб борилган бир ёки икки марта кузатишларнинг натижасига таяниб бундай таъсир ва алоқалар ҳақида фикр юритишнинг ўзи нотўғри бўлади. Бунинг учун жуда кўп ва оммавий кузатишларнинг натижалари, уларнинг чуқур таҳлили зарур бўлади.
Юқорида келтирилган фикрлардан кўриниб турибдики, ландшафтнинг таркибий қисмлари орасида ҳам , морфологик қисмлари орасида ҳам, қўшни ландшафтлар билан ҳам ўзаро таъсир ва алоқадорликлар мавжуд бўлиб, улар макон ва замонда ўзгарувчандир.
Ландшафтнинг структурасини белгилаб берувчи ўзаро таъсир ва алоқадорликлар бир томонлама ва икки томонлама, тўғри ва тескари, салбий ва ижобий, қисқа ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Уларнинг ҳар бири ўзига ҳос мураккаб жараёнлар бўлиб, турли хил оқибатларга сабаб бўлади.
Ландшафтнинг ички тузилиши деган тушунчага ландшафтнинг компонентлари ва морфологик қисмларининг маконда жойлашиш тартиби ва улар орасидаги ўзаро таъсир ва алоқадорликлардан ташқа ри ландшафтнинг замондаги (вақтдаги) маълум ва қонуний ҳолатлари мажмуини ҳам киритиш керак бўлади. Бундай ҳолатлар мажмуини эътироф этиш ландшафтнинг замонда ўзгарувчан ва динамик геотизим эканлигини эътироф этишдир.
Ландшафтнинг у ёки бу ҳолати аниқ вақт чегарасига эга эмас. Кўпинча аниқланган ландшафт ҳолатларининг узун ёки қисқалиги шу ҳолатларга хос бўлган бир ёки бир нечта табиий жараёнларнинг мавжудлик вақтига мос келади.
Ландшафтларда аниқланиши мумкин бўлган бундай ҳолатлар турли вақт бўлакларини қамраб олади. Баъзи ҳолатларнинг давомийлиги маълум қоидалар бўйича белгиланган бўлса, баъзи ҳолатларнинг давомийлиги тасодифий бўлиши мумкин. Масалан, ландшафтларнинг кундузги ва тунги, фаслий ва йиллик ҳолатлари Ернинг ҳаракатларига боғлиқ ҳолда уларнинг давомийлиги аниқ белгилангандир.
Ландшафтлардаги айрим ҳолатлар эса бунинг аксича тасодифий бўлиши, уларнинг давомийлиги ҳам тасодифий жараён кўринишида бўлади. Масалан, шамолли, булутли, ёғин-сочинли, совуқ ҳароратли ёки иссиқ ҳароратли ҳолатлар каби.
Ландшафтларнинг ички тузилишини аниқлаш ва таҳлил қилишда белгиланиши аҳамиятли бўлган ландшафтнинг ҳолатлари, ландшафтларнинг динамикасини, ривожланишини ва яшашини ўрганиш учун ҳам муҳимдир.
Download 1,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish