Ишлаб чикаришнинг бу омиллар билан бир текисда таъминланиши ҳар доим ҳам ўз ечимини топа олмайди.
Бу масаланинг уз ечимини кредит оркали топилади.
Кредит товар-пул муносабатлари мавжуд шароитдаги такрор ишлаб чиқариш жараёнининг ажралмас бир қисми бўлиб, товар ишлаб чиқариш кредит муносабатлари вужудга келишининг табиий асоси ҳисобланади.
Кредитнинг вужудга келишини нафақат ички истеъмол учун товар ишлаб чиқариш доирасидан эмас, балки асосан юридик жиҳатдан мустакил, бир-бирига мулкдор сифатида қарама-қарши турувчи ва иқтисодий муносабатларга киришишга тайёр товар эгалари фаолияти кўрсатаётган муомала доирасидан изланиши лозим.
Иқтисодиётда корхона айланма ишлаб чикариш фондларииинг доиравий айланишини куйидаги формула орқали ифодаланади:
Иқтисодиётда корхона айланма ишлаб чикариш фондларииинг доиравий айланишини куйидаги формула орқали ифодаланади:
П - Т ... ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ... Т1 - П1
Айланма фондлар доиравий айланишининг биринчи босқичида (П—Т) пул маблағларининг ишлаб чикариш фондларига айланиши содир бўлади. Бунда мавжуд пул маблагаарига мехнат предметлари ва воситалари сотиб олинади.
Фондлар айланишининг иккинчи босқичида (Т... Ишлаб чикариш ...Т) ишлаб чикариш жараёни содир бўлиб, бунда тайёр махсулотни яратиш руй беради, махсулот кўрнииши товар куринишини олиб, янги ктшматга эга бултан товар яратилади.
Учинчи боекдчда (Т1 — П1) тайёр махсулот сотилади. Товар ўзининг бошланғич пул шаклига ўтади, лекин бунда товар ҳам, пул ҳам ўзининг ишлаб чиқариш жараёнидан олдинги холатига нисбатан қиймат жиҳатдан ва микдор
жиҳатдан ортган ҳодда бўлади.
Кредитнинг объектив зарурлиги такрор ишлаб чикариш жараёнида фондпарнинг доиравий айланиши қонуниятларига асослангандир.
Кредитга зарурият туғилганда қуйидаги манбалардаги бўш маблаглардан кредит ресурслар сифатида фойдаланиш мумкин.