Mavzu: Kompyuter tarmoqlari va tarmoq texnologiyalar



Download 13,81 Mb.
bet2/11
Sana28.04.2022
Hajmi13,81 Mb.
#588888
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Презентация kompyuter tarmogi

Тармоқ сервиси

  • Тармоқ сервиси
  • Тармоқда бир неча хил серверлар бўлиши мумкин. Компьютер тармоғи ўз мижозларига қандай хизматлар туркумини таклиф этиши, уларнинг сервиси қандай бўлиши жуда муҳимдир. Улар билан танишамиз:
  • -файл - сервер - мижозга ахборот сақлаш қурилмаларида сақланувчи файллардан фойдаланиш имконини беради. Бунда сервер барча ишчи станцияларидан файлларга кириш имконини бериши зарур. Бунда бир вақтнинг ўзида турли станциялардан бир хил сўров келганда, ахборотларни ҳимоя қила олиш вазифаси ижобий ҳал этилади;
  • - принт - сервер умумий ҳолда кўпгина мижозларга бир нечта принтер орқали хизмат кўрсатишни таъминлайди. Бунда сервер чоп этилувчи ахборотларни қабул қила олиши ва уларни навбати билан чоп этишга чиқариши керак;
  • -факс – сервер-мижозларга факс-модем телефон тармоқлари билан мужассам тармоқли хизмат кўрсатишни таъминлайди. Бу гўё ахборот чиқаришга ўхшайди (принтер каби). Факс-сервер олган факсимил хабарлар алоҳида тармоқда қайта ишланади. Бундан ташқари, тармоқда қуйидаги хизматлар бўлиши мумкин:
  • -электрон почта (E-mail) - мижозлар ўртасида, улар бир-бирларидан қанча узоқликда жойлашганлигидан қатъий назар, ахборот алмашишни таъминлайди. Бу ерда жараён худди оддий почта каби кечади. Электрон хат ўз адресига эга. Уни жўнатувчи десак, қабул қилувчи хам ўз адресига эга. «Хат» почта қутисига ташланади (яъни почта сервери) ва почта серверлар системаси ёрдамида қабул қилувчи почта қутисига етказилади, яъни бу ерда узатувчи ва қабул қилувчининг махсус каталоглари мижозга хизмат қилувчи компьютерда жойлаштирилган бўлади. Шу тариқа хатлар файллар сифатида узатилади. Оҳанг, товуш карталари ёки овозли модемлар ҳатто товушларни ҳам узатиш имконини беради;

Локал компьютер тармоқлари

  • Локал компьютер тармоқлари
  • Глобал тармоқлар, маълумки, йирик шаҳарлар, мамлакат, қитъаларни қамраб олади. Локал тармоқлар эса етарлича кичик майдонни ўз ичига олади. Улар 10, 100, 1000 метр чамаси радиусда 1000 нафарга етар-етмас мижозларга хизмат қилишга мўлжалланади. Бундай ҳажм ЛКТ 10 Мбайт/с ва ундан ортиқ тезланишда ишлаш имконини беради. Одатда ЛКТ ишчи станциялар (ИС) ва махсус компьютерларни (файл, принт серверлари ва бошқалар) ўзаро кабель билан боғлашдан иборат. Улар ўз навбатида тармоқ адаптерлари ёрдамида (тармоқ карталари) махсус платалар орқали компьютернинг системали платаларини кенгайтиради.
  • Алоҳида тугунларни тармоқда улаш усуллари тармоқ топологияси дейилади. Одатда учта топология қўлланилади:
  • 1. Умумий шина. Бу ҳолда локал тармоқдаги барча компьютерлар битта алоқа чизиғига параллел боғланади. Бундай шиналарни бошқариш ҳам алоҳида, ҳам марказлашган бўлиши мумкин. Марказлашган бошқарувда тармоққа махсус компьютер-ҳакам уланади, унинг вазифаси тармоқда ахборотни узатишни бошқаришдир. Алоҳида бошқарувда ҳамма компьютерлар бир хил мақомга эга, улар мустақил маълумотларни узатиш каналини бошқаради.
  • 2. Халқа. Бу ҳолатда барча компьютерлар ёпиқ халқасимон, кетма-кет боғланадилар. Бунда хабар бирин-кетин компьютердан-компьютерга узатилади. Хабарни узатган компьютер яна ўша хабарни қайта қабул қилмагунча, жараён давом этаверади.
  • 3.Юлдузча. Юлдузча топологияга эга тармоқлар марказий тугунга эга (коммутатор ёки концентратор). Мазкур марказий тугунга барча қолган компьютерлар уланади. Дастлаб узатилган хабар ана шу қурилмага келиб тушади, сўнг бошқа компьютерларга узатилади.

Download 13,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish