Мавзу: Комплексонометрик титрлаш методлари.
Комплекс ҳосил қилиш реакциялари.
Комплекс бирикманинг ҳосил бўлишига асосланган методлар энг қадимги методлардан ҳисобланади. Масалан, иодид ионларини симоб тузлари билан титрлаш 1834 йилда бажарилган бўлиб, қуйидаги реакцияларга асосланган:
Hg(NO3)24KIK2[HgJ4]2KNO3
1851 йилда Либих CN-ионларини Ag иони билан титрлашни таклиф қилади:
2CN-AgAg(CN)2-
Титрлашнинг охирги нуқтасида АgCN чўкмасини ҳосил бўлиб, эритма лойқаланади.
Аg(CN)2-Ag2AgCN
Áó ìåòîäëàð ùîçèð äåÿðëè қûëëàíèëмайди.
Титрлашнинг меркурометрик методи амалда кенг қўлланилади. Бу метод билан CI-, Br-, SCN-, CN- ионларининг миқдорини стандарт Hg(NO3)2 ‘эритмаси билан титрлаб аниқлаш мумкин. Индикатор сифатида нитропруссид Na2[Fe(CN)5NO] қўлланилади. Эквивалент нуқтада ортиқча симоб (II) ионлари билан қийин эрийдиган оқ чўкма - Hg[Fe(CN)5NO ҳосил қилади
Меркурометрик титрлашда индикатор сифатида дифенилкарбазон ишлатилади. Дифенилкарбазон симоб (II)ионлари билан тўқ кўк ранг ҳосил қилади.
7.2.Комплексонларнинг анализда қўлланиши
Таркибида карбоксил гуруҳи тутган баъзи бир учламчи аминлар, кўпчилик металл ионлар билан жуда ҳам турғун комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Бундай бирикмалар комплексонлар деб аталади.
1945 йилда Герольд Шварценбах бу бирикмалардан титрант сифатида фойдаланишни таклиф этган.
Ҳозирги вақтда комплексонларнинг жуда кўп хиллари синтез қилинган. Энг оддийлари иминодисирка кислотаси HN(CH2СOOH)2, нитрилоучацетат НООС- СН2 - N(CH2СOOH)2, этилендиаминтетраацетат кислотаси (ЭДТА) (НООС-СН2)2 N-CH2-CH2-N(CH2COOH)2 ва ҳоказо.
ЭДТА тўрт асосли кучсиз кислота бўлиб, унинг босқич бўйича ионланиш константалари қуйидаги қийматларга эга: рК1 2,0: рК22,67: рК36,16: рК410,26. Эритманинг кислоталигига қараб лиганд ҳам кўп ёки кам протон бериб Н6Y2, H5Y, H4Y, H3Y-, HY-2, HY-3, Y-4 бўлиши мумкин. Бу комплексонлар ичида титрант сифатида ЭДТА ва унинг 2 та водороди ўрнига натрий иони алмашган тузи Na2H2Y2H2O кенг қўлланилади.
Бу реагент комплексон III, трилон Б, хелатон деб ҳам аталади. Кислотанинг ўзи сувда кам эригани учун, унинг натрийли тузидан фойдаланилади
Комплексон III кўп металларнинг катиони билан жуда барқарор комплекслар ҳосил қилади. Уларнинг энг афзаллиги шундаки, барча металлар билан 1:1 нисбатда комплекслар беради:
Ме2 H2Y-2 MeY-2 2H
Me3 H2Y-2 MeY- 2H
Me4 H2Y2- MeY 2H
ЭДТА биринчи марта анализда қўлланилганда:
Ме2 H2Y-2 MeY2- 2H
реакциясига асосланиб бўлиб, ажралиб чиққан водород ионларини стандарт ишқор эритмаси билан титрлаб металларнинг миқдори аниқланган.
Кейинги вақтларда металлохром деб номланган махсус индикаторлар билан титрлаш таклиф қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |