Қайси минтакаларда иш кучи етишмайди?
А. Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада
В. Марказий Европада
С. Марказий Осиёда
Д. Жанубий-Шарқий Осиёда
Е. Нотўғри жавоб йўқ.
Ривожланаётган мамлакатларга энг кўп иқтисодий ёрдам кўрсатаётган дунёнинг энг бой яъни «донор» мамлакатлари қайсилар?
А. Исроил, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Жанубий Корея
В. АҚШ, Япония, Германия, Франция, Буюк Британия
С. Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Россия Федерацияси
Д. Швецария, Белгия, Италия, Португалия
Е. Тўғри жавоб йўқ.
Ўзбекистонда 2002 йил 1 яанвар ҳолатига фаолият кўрсатган тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шаҳобчалари (пунктлари) сони?
А. 1021 та
В. 1031 та
С. 1041 та
Д. 1051 та
Е. Тўғри жавоб йўқ.
“Айнан банклар, таъбир жоиз бўлса, бутун иқтисодиётимизни озиқлантириб турадиган қон томир ҳисобланади, мамлакатимизнинг молиявий-иқтисодий барқарорлиги кўп жиҳатдан уларнинг самарали фаолиятига боғлиқ”.
И.А.Каримов
БАНКЛАР ВА БАНК ТИЗИМИ
IV-бўлим
1. Банк тушунчаси ва унинг вазифалари
Асосий тушунчалар
Банк
Пулни сақлаш
Саррофлар
Пул алмаштириш
Кредит операциялари
Накд пулсиз ҳисоб-китоблар
Банклар таснифи
Эмиссион банклар
Тижорат банклар
Ихтисослашган банклар
Универсиал банклар
Давлат банклари
Давлат акциядорлик банклари
Акциядорлик банклар
Хусусий банклар
Қушма банклар
1.1. Банкларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг пул-товар муносабатларини ривожлантиришдаги ўрни
«Банк» сўзи италянча «банко» сўзидан олинган бўлиб, пул муомаласи ва кредит муносабатлари амалга ошириладиган «стол», «пештахта», «курси» маъноларини билдиради. Банклар дастлаб Ғарбий Европанинг Генуя, Флоренция ва Венеция шаҳарларида ўрта асрларда пайдо бўлган.
Банкларнинг пайдо бўлишига асосий сабаб, товар-пул муносабатларининг ривожланиши ҳисобланади. Товар-пул муносабатларининг мавжудлиги ва уларнинг ривожланиб бориши барча ижтимоий-иқтисодий тўзумларда ҳам банкларни фаолият кўрсатишларини тақозо қилади.
Банкларни пайдо бўлишига асосий сабаблардан қуйидагиларни кўриб чиқамиз:
1.Маълумки, қадимда кишилар анча тарқоқ, бир-бирларидан Узоқда яшаганлар. Улар турли урушлар, босқинчилик ва талончилик натижасида кўп жабрланганлар. Дастлабки банклар ана шу замонларда пайдо бўлган. Улар йирик шаҳарлар, аҳоли кечаю-кундўз гавжум бўладиган бозорлар, карвонсаройлар, ибодатхоналар ва портларда мустаҳкам биноларда жойлашганлар. Пулдорлар ўз пуллари ва бойликларини маълум ҳақ тўлаш эвазига ана шу банкларда сақлаганлар. Ана шундай тарзда банкларнинг биринчи-пулни сақлаш операциялари вужудга келган.
2. Ўрта асрларда йирик давлатлар жуда кам, аксинча, майда феодал давлатлар – князлик, графлик, хонлик, амирлик ва шу кабилар жуда кўп бўлган. Ҳар бир ҳукмдор тахтга ўтиргач, биринчи навбатда ўз номидан танга зарб этган. Бу тангалар аввалгиларидан ўзгача бўлган. Ана шу сабабли савдо-сотиқда турли-туман тангалар ишлатилган. Улар бир-бирларидан вазни, шакли, кўриниши ва таркиби жиҳатидан фарқ қилганлар. Бу тангаларнинг ҳақиқийлиги, таркиби ва қийматини аниқлаш, уларни бир-бирига таққослаш, шунингдек, алмаштириш зарурати туғилган. Бу вазифаларни дастлаб саррофлар, Кейинроқ эса банклар бажара бошлаганлар. Пул алмаштириш қадимий банкларнинг иккинчи операцияларидир.
3. Пул сақлаш ва алмаштириш билан шуғулланиш натижасида банкларда катта миқдорда пул маблағлари жамғарила борган. Аммо бу пуллар ҳаракатсиз ётган. Аста-секин банк эгалари бу пулларни маълум ҳақ эвазига ўз номларидан қарзга бера бошлаганлар. Қарзни ўз муддатида қайтарилишини кафолатлаш учун қарз олувчининг мол-мулки (уй-жойи, ери, кемалари ва бошқалар) гаровга олинган. Ана шундай тарзда банкларнинг учинчи операциялари, яъни, кредит операциялари келиб чиққан. Энди банклар судхўрлик билан ҳам шуғуллана бошлаганлар.
4. Маълумки, банк эгаси томонидан банкка пул қўйган ҳар бир кишининг пул қўйиши ва олиши ҳисоб-китоби «темир дафтарда» олиб борилган. Шундай ҳоллар ҳам бўлганки, бир-бири билан савдо-сотиқ ёки «олди-берди» қилувчи икки ва ундан ортиқ кишилар бир банкда ўз пулларини сақлаганлар. Улар ҳар сафар банкдан нақд пул олишлари, ўзаро ҳисоб-китоб қилгандан сўнг, уни яна қайтариб банкка қўйишлари лозим бўлган. Бошқача қилиб айтганда, банк эгаси ертўладаги сандиқларни очиб, пулни эгасига берган, у эса ўз навбатида иккинчи кишига берган. Иккинчи киши эса пулни яна банкка қўйган, яъни серташвиш «пулни шамоллатиш операцияси» ўтказилган, холос.
Бу оворагарчиликдан кўра, банк эгаси томонидан «Темир дафтар» даги пул берувчининг пулини маълум миқдорга камайтириб, пул олувчиникига қўшиб қўйса бўладику! Ана шундай қилиб кишилар банклар орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қила бошлаганлар.
Кўриб чиққанимиздек, қадимги банкларнинг дастлабки операциялари қуйидагича ривожланган:
Ҳозирги банклар ўз мижозларига юзлаб турдаги хизматлар кўрсатмоқдалар. Энди улар қадимий саррофларнинг кўримсиз дўкончалари-ю, судхўрларнинг ярим қоронғи уйларига сира ўхшамайдилар. Улар катта-кичик шаҳарларнинг энг муҳташам биноларида жойлашганлар, у ерда энг замонавий жиҳозлар ўрнатилган бўлиб, махсус маълумотларга эга бўлган минглаб мутахассислар ишлашади.
Банкларнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни беқиёсдир. Уларни бежиз «иқтисодиёт қон томирлари» ёки «иқтисодиёт локомотивлари» деб айтишмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |