Ирсийланиш генетик ахборотни бир авлоддан иккинчи авлодга узатилиши.

Бу жараён генларнинг жинсий хужайралар оркали келгуси авлодларга берилишидир.
Ирсийланиш жараёни куйидаги икки боскич оркали амалга ошади:
1. Генларнинг кейинги авлодларга ўтқазилиши;
2. Кейинги авлодда ота-она генларининг фаолият кўрсатиб, белги ва хусусиятларни ривожланишини таъмин этиши.
Ўзгарувчанлик - тирик организмнинг ташқи ва ички омиллар таъсирида ўзгарган белги ва хусусиятлар ҳосил қилиш хоссасидир. Ўзгарувчанлик туфайли организмлар ўз аждодларидан, ҳамда бир-бирларидан белги ва хусусиятлари билан фарқ қиладилар. Натижасида уларда хилма-хиллик (полиморфизм) намоён бўлади.

Ирсият ва ўзгарувчанлик организмнинг бир-бирига қарама-қарши, лекин ўзаро узвий боғлиқ хоссаларидир.
Генетика фани организмлар белги ва хусусиятларининг ирсийланишини таъмин этувчи ген деб аталувчи ирсий бирлик мавжудлигини исботлади. Ген юнонча “genos” сўзидан олинган бўлиб авлод, келиб чиқиш маъносини билдиради. Организмдаги генлар келгуси авлодларга жинсий кўпайиш жараёнида уруғ ва тухум ҳужайралар орқали берилади. Жинссиз ва вегетатив кўпайишда генлар кейинги авлодларга споралар ёки тана ҳужайралари орқали берилади.
Организмдаги барча генларнинг йиғиндиси генотип деб аталади. Генотип - ген ва юнонча typos - из, тамға маъносини билдиради. Организмларнинг индивидуал ривожланишида ҳосил бўлган белги, хосса, хусусиятларининг йиғиндиси эса фенотип деб юритилади. Фенотип – юнонча phaino – кўрсатмоқ ва тип сўзларидан тузилган. “Ген”, “генотип”, “фенотип” атамалари фанга 1909 йилда даниялик олим В.Иогансен томонидан киритилган.