4. Генетика фанининг предмети ва тармоқларининг классификацияси
Генетика фани барча тирик организмларга хос бўлган – ирсият, ирсийланиш ва ўзгарувчанлик қонуниятларини ўрганади.
Генетика фани барча тирик организмларга хос бўлган – ирсият, ирсийланиш ва ўзгарувчанлик қонуниятларини ўрганади.
Ирсият – тирик организмнинг ўз белги ва хусусиятларини келгуси авлодларга ўтказиш, яъни наслдан - наслга бериш хоссасидир. Ирсият туфайли организм авлодларининг турғунлиги, ўзаро ва авлодлараро ўхшашлиги таъминланади. Шу билан бирга ирсият ҳар хил турларга мансуб организмлар белги ва хусусиятларидаги тафовутларнинг авлодлар оша сақланиб қолишини таъмин этади.
Шундай қилиб, туркум (уруғ), оила, тур каби систематик гуруҳларга муайян тартибда тақсимлашнинг асосида ирсият ётади. Чунки ирсият туфайли бу систематик гуруҳлардаги организмларнинг турғунлиги, ўхшашлиги билан бирга уларнинг ўзаро фарқи ҳам сақланиб туради.
Аксарият организмларнинг турғунлиги мутлақ эмас. Улар ўзаро турғунлик даражаси билангина фарқ қиладилар. Масалан, гинкго (Ginkgо biloba) очиқ уруғли ўсимликлар бўлими, қуббалилар синфининг вакили Палеозойэрасининг охири Пермь давридан буён яшаб келмоқда ва қазилма аждодлари билан солиштирилганда миллион йиллар ўтганига қарамай улардан деярли ўзгармай сақланиб қолган. Худди шу тариқа чўтка қанотли латимерия балиғи (Latimeria chalumnae) ҳам миллион йиллардан буён деярли ўзгаришсиз Ҳинд океанининг жануби - ғарбий қисмида яшаб келмоқда. Лекин аксарият организм турларида ирсиятнинг турғунлиги муайян даражада нисбий эканлиги кўрсатилган.
Аксарият организмларнинг турғунлиги мутлақ эмас. Улар ўзаро турғунлик даражаси билангина фарқ қиладилар. Масалан, гинкго (Ginkgо biloba) очиқ уруғли ўсимликлар бўлими, қуббалилар синфининг вакили Палеозой эрасининг охири Пермь давридан буён яшаб келмоқда ва қазилма аждодлари билан солиштирилганда миллион йиллар ўтганига қарамай улардан деярли ўзгармай сақланиб қолган. Худди шу тариқа чўтка қанотли латимерия балиғи (Latimeria chalumnae) ҳам миллион йиллардан буён деярли ўзгаришсиз Ҳинд океанининг жануби - ғарбий қисмида яшаб келмоқда. Лекин аксарият организм турларида ирсиятнинг турғунлиги муайян даражада нисбий эканлиги кўрсатилган.