Мавзу. Кириш: Барқарор тараққиёт шароитида экология ҳуқуқи 1. Барқарор тараққиёт мақсадлари. 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш Концепцияси.
2. Экология ҳуқуқи тушунчаси, йўнашлари, объектлари ва тамойиллари.
3. Экология ҳуқуқи тизими ва унинг бошқа ҳуқуқ соҳалари билан ўзаро алоқаси.
4. Табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқи.
Барқарор тараққиёт (ривожланиш) мақсадлари нима? Барқарор ривожланиш мақсадлари – 2012 йилда БМТ томонидан ишлаб чиқилган дастур бўлиб, у ҳар бир инсон учун фаровон турмуш тарзини яратишга хизмат қилувчи иқтисодий, ижтимоий, экологик кўрсаткичларни ўз ичига олади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015 йилнинг сентябрида Барқарор ривожланиш бўйича ўтказилган саммитида қабул қилинган 70-сон резолюциясига мувофиқ, яқин 15 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси эълон қилинди. Мазкур мақсадлар БМТга аъзо барча давлатлар томонидан 2015-2030 йилларда амалга оширилиши кун тартибига киритилган
қашшоқликни йўқотиш;
очликни тугатиш;
соғлик ва фаровонлик;
сифатли таълим;
гендер тенглиги;
тоза сув ва санитария;
арзон ва тоза энергия;
муносиб иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ўсиш;
саноатлаштириш, инновациялар, инфратузилма;
10. тенгсизликни камайтириш;
11. барқарор шаҳарлар ва қулай яшаш жойларини яратиш;
12. масъулиятли истеъмол ва ишлаб чиқариш;
13. иқлим ўзгаришига қарши курашиш;
14. денгиз экотизимларини асраш; 15. қуруқликдаги экотизимларни асраш;
16. тинчлик, адолат ва самарали бошқарув;
17. барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорлик.
Барқарор тараққиёт(ривожланиш)нинг 17 глобал мақсадлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 841-сон қарори билан “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар” тасдиқланган. Ушбу хужжат билан Ўзбекистон БРМ дастурининг 17та мақсадлардан 16тасини миллийлаштириш ва амалга ошириш вазифасини ўз олдига қўйган. Республика худудида денгиз хавзалари мавжуд бўлмагани боис, 14-максад (денгиз экотизимларини асраш) Ўзбекистон томонидан миллийлаштирилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони билан тасдиқланган “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш КОНЦЕПЦИЯСИ” барқарор ривожланиш мақсадларига хизмат қилади.